БАА: Дубай маликасидан ҳамон дарак йўқ. Dubay Birlashgan Arab Amirliklari Malika Latifa video

Малика Латифа Шайх

Сурат манбаси, Шахсий видеодан

Сурат тагсўзи, Малика Латифа Шайх 2018 йили Дубайдан қочишга уринган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бирлашган Араб Амирликлари сиёсий раҳбариятидан мамлакатнинг қудратли ҳукмдори Шайх Муҳаммад ибн Рашид Ол Мактумнинг 35 яшар қизи Малика Латифа Шайх нега ўз ихтиёрига қарши тутқунликда ушлаб турилгани масаласини кўтармоқчи экани ҳақида маълум қилган.

Малика Латифа отасини гаровгирликда айблайди: 2018 йили Дубайдан қочиб чиқиб кетишга урингани ортидан бир виллага қамаб сақлаётганини айтади.

Малика Латифа Шайх ўзининг уй қамоғида қандай сақланаётгани ҳақидаги видео ҳикояларини яширин мобил телефонида тасвирга туширган, Би-би-си ушбу видеоларни қўлга киритган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Малика Латифа Шайх ҳақидаги сўнгги хабарлар ортидан бутун дунёда БМТ текширувини ўтказиш, тутқун маликани озод этиш чақириқлари янграмоқда.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарлиги инсонни ўз ихтиёрига қарши ушлаб туриш банди бўйича текшириш бошланишини билдирган.

71 яшар Шайх Муҳаммад ибн Рашид Ол Мактум Дубайнинг миллиардер ҳукмдори

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, 71 яшар Шайх Муҳаммад ибн Рашид Ол Мактум Дубайнинг миллиардер ҳукмдори

Малика Латифанинг отаси Шайх Муҳаммад ибн Рашид Ол Мактум жаҳондаги энг бой ҳукмдор саналади.

У Дубай Амирлиги ҳокими, Бирлашган Араб Амирликларининг Вице-Президенти.

БАА кўплаб Ғарб мамлакатлари, шу жуумладан, АҚШ ва Буюк Британия билан яхши алоқаларга эга, бир-бирларини стратегик иттифоқчилар деб кўрадилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Шайх Муҳаммад ҳукмронлиги остида Дубай иқтисодий жиҳатдан янада гуллаб-яшнади.

Аммо инсон ҳуқуқлари фаоллари сўзларига кўра, мамлакатда ҳамон ўзгача фикр ва норозиликларга тоқат қилинмайди, адлия тизими хотин-қизларнинг ҳуқуқларини топтайди.

Латифа Шайх 2018 йил февралида дугонаси Тиина Жауҳиайнен(Tiina Jauhiainen) Дубайдан яширинча чиқадилар ва денгизда кемага ўтириб Ҳинд океани томон сузишни бошлайдилар.

У БААни тарк этиш, бошқа мамлакатда эркин ҳаётни бошламоқчи бўлганини айтади.

У АҚШга етиб олиш, у ерда сиёсий бошпана сўраш ниятида бўлган.

Лекин кемага ўтирганларининг саккизинчи куни, кема Ҳиндистон соҳилларига яқинлашиб қолганида Ҳиндистон махсус кучларининг ҳарбийлари ташланади.

Ҳинд махсус кучлари Латифани куч билан кемадан олиб чиқиб кетадилар.

Махсус самолёт уни Ҳиндистондан Дубайга олиб кетади.

Ўшандан буён Дубайдаги виллада уй қамоғида сақланаётгани, виллани навбати билан 30 полиция ходими қўриқлаб туришини айтади.

"Мен гаровдаги одамман. Бу ҳовли қамоққа айлантирилган. Ҳамма дераза тўсилган, бирортасини очолмайман. Якка ўзим уй қамоғидаман. На тиббий ёрдам, на маҳкама, на айблов бўлди", дейди яширин телефонида тасвирга олган видеосида Латифа Шайх.

"Ҳеч кимга бундай муомала қилинмаслиги керак. Ёлғиз тутқунлик бунча узоқ вақт давом этса, қийноқнинг бир тури деб кўрилади", дейди инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Human Rights Watchнинг ижрочи директори Кеннетт Рос.

Отаси Шайх Муҳаммад "Латифанинг Дубайга қайтарилиши қутқарув амалиёти бўлган", дейди.

Дубай ҳукмдори сўзларига кўра, у қизининг манфаатини кўзлаб иш кўраяпти.

Дубай ва БАА раҳбарияти Латифа Шайх хавфсиз жойда, у ҳақда оиласи ғамхўрлик қилмоқда, деб келади.

"Мен ҳар куни ўз ҳаётимдан хавотирланаман. Бу аҳволда тирик қоламанми-йўқми, билмайман. Полициячи мени "бутун умринг қамоқда ўтади, бошқа қуёшни кўрмайсан", деб қўрқитди", дейди ўзининг видеосида малика Латифа.

Лекин охирги ойларда унинг яширин телефони сукутга чўмди, шундан сўнг унинг тақдири борасида хавотирлар кучайган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek