Ўзбекистон: Шайх Мансурга ер сотиш фармойиши ўчирилди, ГАИларни ҳажв қилиб бўлмайдими? - O'zbekiston

yer

Сурат манбаси, President.uz

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Абу Даби амирлиги валиаҳди Шайх Мансурга Қорақалпоғистон ҳудудидан 200 гектар ер ажратиш тўғрисидаги фармойиш расмий сайтдан олиб ташланди. Депутатлар ҳажвчиларга узр сўраттирган ИИВ ҳаракатига муносабат билдирди. Маданият вазирлиги сукут сақламоқда. Уйи сув остида қолган сардобаликлар нимадан норози?

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлар лойиҳасини муҳокама қилувчи ҳукуматнинг расмий портали миллиардер Шайхс Мансурга ер ажратиш тўғрисида Бош вазир Абдулла Ариповнинг фармойишини ўчириб ташлади.

Фармойиш жойланган линкка босилганда бундай саҳифа мавжуд эмас, деган Ўзбекистонда машҳур бўлиб кетган 404 - рақамли хатони кўрсатмоқда.

Ҳаж бекор бўлади - энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Аммо фармойиш матни билан Google cache архивида танишиш мумкин, бу ҳақда чоп қилинган мақолалар ҳам ҳозирча веб сайтларда олиб ташлангани йўқ.

Фармойишда БАА Бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаёнга Қорақалпоғистонда 200 гектар майдонни дала лагери қуриш учун ажратилиши кўрсатилганди.

Ҳужжатда Шайх Мансур учун ер Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманининг Устюрт платоси «Елабад» овулидан ажратилиши айтилган.

10 йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган 200 гектар th учун Абу Даби амирлиги валиаҳди 1 988 865 200 сўм (195 889 доллар)ни беш куннинг ичида тўлаши кўрсатилган.

portal

Сурат манбаси, Screenshot

Миллиардер ҳар гектар ердан фойдаланиш учун бир йилда 97 доллардан пул бериши кўзда тутилган.

Солиштириш учун деҳқонлар сувли ерларни фермерлардан бир мавсумда ишлатиш учун ҳар бир гектарига 100-200 доллардан беради.

15 тадан ортиқ имловий хато билан ёзилган Фармойишда ер ажратилишининг зарурияти сифатида йўқолиб кетиш хавфи бўлган қушларни кўпайтириш ва уларни боқиш асос қилиб кўрсатилган.

Англиянинг Манчестер Сити клуби соҳиби ҳисобланмиш Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаёнга ер ажратилиши ижтимоий тармоқларда икки хил қарши олинди.

Ушбу қарорни маъқуллаганлар билан унга қарши чиққанлар бўлди. Норози бўлганлар Араб миллиардерига ер сув текинга берилаётганига эътироз билдирган.

«Ушбу қарор лойиҳасига халқ фикри ҳамда розилиги ўрганиладими. 200 гектар ер майдони текиндан текинга бериб юбориладими ёки келишувнинг тўлиқ шартлари мавжудми. Бир гектар ер майдонига бир миллион сўмдан ҳам кам ижара суммасига беришдан қандай манфаат ҳамда мақсад белгиланган?», деб ёзди фармойиш лойиҳаси остига Дилшод Жумамуратов.

Алтин Жагис исмли фойдаланувчи Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари конституциясидан иқтибос келтириб, ер ажратилишига қарши эканлигини билдирди.

Расмийлар фармойиш матни нима сабабдан расмий сайтдан олиб ташлангани ҳақида изоҳ беришмаган.

ГАИларни ҳажв қилиб бўлмайдими?

Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси ходимлари, халқ тили билан айтганда ГАИларни ҳажв қилган «Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи Ички ишлар органи томонидан узр сўраттирилиши танқидларга сабаб бўлди. Маданият вазирлиги сукут сақлаётган бир вақтда ҳажвчилар ва сўз эркинлигининг ҳимоясига депутатлар ва фаоллар муносабат билдирди.

«Шўрданак» ҳажвий гуруҳи аъзолари ЙҲХБ ходимлари ҳақида тайёрлаган кўрсатувларидаги ҳазиллари учун кечирим сўрашди. Бу ҳақда ишланган видео ИИВ ЙҲХББ расмий каналига жойланди.

Бироз вақт ўтиб, ушбу каналда «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи бир йил олдин олган ҳажвияси учун узр сўраган видеоси чоп қилинди.

Актёрларнинг ижоди учун узр сўраши депутат ва фаолларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Акмал Бурханов Маданият ва санъат соҳасига сиёсий жиҳатдан ёндашилмаслиги кераклигини айтиб чиқди.

Олий мажлиснинг яна бир депутати Дониёр Ғаниев ҳажвчи гуруҳлар актёрларининг ГАИ тўғрисида тайёрлаган видеоси учун узр сўрашга мажбурланганига ажабланмаганини айтди.

"Мен эса бундан ажабланмадим. Яқинда депутатни Ички ишлар ходимларидан «калтак егани» учун узр сўратишга мажбур қилган ИИВга, актёрларни ҳажвий видео учун узр сўраттириш иш бўлибдими.

Ўзи охирги пайт ИИВ матбуот хизматидагиларни кўнгиллари жуда нозик, юраклари тор бўлиб кетябди. Бу кетишда яқинда ўзларини ўзларидан узр сўраб чиқишга мажбурлашса ҳам ҳеч ҳайрон бўлмайман", деган Дониёр Ғаниев.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Айримлар «Қалпоқ» кўрсатуви актёри Раҳмонали Суробов узр сўраш жараёнида ГАИ ходимлари умуман пора олмайди, деб яна бир бор уларнинг устидан ҳажв қилганини ёзган.

Уйи сувда қолган сардобаликлар нимадан норози?

Сардоба туманида уйи сув остида қолган бир гуруҳ фуқаролар уларни ўз уйларини бузиб, кўп қаватли уйларга кўчиришаётганидан норози бўлишмоқда.

Human.uz сайтининг Facebook даги сайтида жойланган мурожаатда Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида 90 та коттеж уйлар сув остида қолгани айтилади.

90 уйнинг 62 таси Қорақалпоғистон Республикаси томонидан таъмирланяпти. Бироқ маҳаллий ҳокимлик қолган 28 уйни эгаларини рози қилмасдан бузиб ташлашга қарор қилган.

«50 йилдан бери шу ерда яшаймиз. Ота-оналаримиз руҳлари бор бу уйларда. Уларнинг чироғини ёқиб ўтирибмиз. Лекин биз йўқ пайтимиз келиб, уйларимизни бузиб кетишибди. Барча солиқларни тўлаб келаётган бўлсак, биз нима учун домда яшашимиш керак», дейди улардан бири.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги мурожаат юзасидан ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek