АҚШ ва Хитой янги уруш бошлашмоқда: қайси давлат ким тарафга ўтади? - видео, AQSh, Xitoy, dunyo, siyosat, yangiliklar

Президентлар сурати

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Хитой ва Америка ўртасида аллақачон совуқ уруш бошланиб кетганми?
Ўқилиш вақти: 1 дақ

АҚШ ва Хитой ўртасида янги совуқ уруш бошланмоқда.

Ҳозирда бу савдо ва технология масалаларида яққол кузатилмоқда.

Аммо мавжуд совуқ уруш қизиб кетса, кейин нима бўлади?

Қайси давлат ким томонга ўтишга мажбур бўлади?

Би-би-си Ўзбек хизмати видеолавҳасини томоша қилинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Пекин ва Вашингтон сўнгги йиллари бир-бирига таъна-маломат тошларини отиб келади.

Хусусан, ўзининг ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий тизимларига онлайн ҳужум қилишда икковлон ҳам ўзаро айбловларни олдинги суради.

Ҳатто коронавирус пандемияси келиб чиқиш борасида ҳам тарафлар бир-бирини айблади.

АҚШ вакиллари уйғурлар масаласини ҳам кўтармоқда.

Ҳаттоки, АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистон ва Қозоғистонга келганида, бу икки давлатни Америка тарафига ўтишга чорлаганди.

Аммо ўшанда Тошкентдаги Хитой вакиллари ғазабнок муносабат билдириб чиқишган.

Нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистон, балки минтақадаги барча давлатлар Хитойдан катта миқдорда қарз ҳамда сармоялар олишган.

Шу боис Нурсултон ҳам, Тошкент ҳам АҚШга мойиллик кўрсатгани сезилмади.

Бироқ, агар Америка ва Хитой ўртасидаги ҳозирги совуқ уруш қизиб кетаверса, кейин нима бўлади, деган савол ўртага чиқади.

Ўшанда давлатлар тарафкашлик қилишга ёки бир томонни танлашга мажбур бўладиларми?

Би-би-си Ўзбек Хизмати видео лавҳасини томоша қилинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek