Генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилиши учун Эрон президент Трампни ҳисбга олишни истайди

Сурат манбаси, Reuters
Эрон Америка президенти Трампни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ берган.
Январ ойида АҚШ президентининг буйруғи билан Эроннинг нуфузли генерали Ироқда ўлдирилганди.
Теҳрон прокурори Али Алқасимеҳрга кўра, президент Трамп ва яна 35 киши қотиллик ҳамда террорчиликда айбланмоқда.
Эрон расман Интерполга Доналд Трампни ҳисбга олишни сўраб мурожаат қилган.
Аммо Интерпол Эроннинг бу сўровини кўриб чиқмаслигини айтмоқда.
Эрон бўйича АҚШ вакили бу сўровни ташвиқот деб атаган ва ҳеч ким уни жиддий қабул қилмаслигини айтган.
Сулаймоний Ироқда АҚШ дрон ҳужумида қурбон бўлганди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Буйруқни АҚШ президенти Доналд Трамп берган ва у буни "уруш бошлаш учун эмас, балки уни тўхтатиш" деб изоҳлаганди.
Эрон руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Хоманеи генерал жанозасини ўқир экан, бир муддат йиғлагани ҳам кўринган.
Эрон Сулаймонийнинг ўлими учун "қаттиқ қасос" олишини айтган ва 2015 йилда имзоланган атом дастурини тўхтатишга доир келишувдан чиқишини маълум қилган.
62 яшар Сулаймоний Эронинг Қудс кучлари раҳбари бўлиб, Яқин Шарқ бўйлаб амалиётларни назорат этар эди.
Генерал Сулаймоний Эрондаги иккинчи қудратли шахс ўлароқ танилган.
Унинг Қудс қўшинлари Эрон Инқилоб қўриқчиларининг энг қудратли гуруҳи экани айтилади.
Америка Қудс қўшинларини террорчилар деб танир ва уни юзлаб америкаликларнинг ўлимида айбдор, деб биларди.
Пентагон баёнотида генерал Сулаймоний "минтақа бўйлаб Америка дипломатлари ва хизматчиларига ҳужумларни фаол режалаб келганини" айтади.
"Амалиётдан мақсад Эроннинг келажакдаги ҳужумларига йўл қўймаслик эди".
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













