Генерал Қосим Сулаймоний Америка ҳаво ҳужумида ўлдирилган

Сурат манбаси, AFP
Эроннинг энг қудратли ҳарбий қўмондони саналган генерал Қосим Сулаймоний Ироқ пойтахтида Америка дрон ҳужуми оқибатида қурбон бўлган.
62 ёшда бўлган Сулаймоний минтақадаги Эрон ҳарбий амалиётларини бошқариб келган.
Қудратли Қудс қўшинларининг раҳбари Бағдод ҳаво қўналғаси яқинида ўлдирилган.
Бу ҳужумга шахсан АҚШ президенти Трамп буйруқ берган.
Айни ҳужум Эрон ва АҚШ ўртасидаги вазият жиддий ёмонлашганини англатади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Эрон раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаи "бу ҳужум ортида турган жиноятчиларни кескин қасос кутмоқда", деб айтган.
Эронда уч кунлик мотам эълон қилинган.
Генерал Сулаймоний Эрондаги иккинчи қудратли шахс ўлароқ танилган.
Унинг Қудс қўшинлари Эрон Инқилоб қўриқчиларининг энг қудратли гуруҳи экани айтилади.
Америка Қудс қўшинларини террорчилар деб танир ва уни юзлаб америкаликларнинг ўлимида айбдор, деб биларди.
Пентагон баёнотида генерал Сулаймоний "минтақа бўйлаб Америка дипломатлари ва хизматчиларига ҳужумларни фаол режалаб келганини" айтади.
"Амалиётдан мақсад Эроннинг келажакдаги ҳужумларига йўл қўймаслик эди".
Айни пайтда дунё бўйлаб нефт нархлари 4 фоизга қимматлаган.

Сурат манбаси, Reuters
Би-би-сининг халқаро масалаларда бош мухбири Лиз Дюсетга кўра, Сулаймоний Эроннинг Яқин Шарқдаги амбициялари рамзига айланганди.
У реал ҳаётдаги Ташқи ишлар вазирига айланиб улгурганди.
Айнан Сулаймоний Сурия президенти Башар ал Ассаднинг ҳарбий амалиётлари муаллифи саналарди.
Шунингдек, генералнинг Ироқдаги зиддиятлар, ИШИДга қарши курашда ҳам ҳиссаси бор эди.
Нима бўлганда ҳам Би-би-си мухбирига кўра, Эрон ва Америка ўртасидаги зиддият шундоқ ҳам қалтис минтақадаги вазиятни яна ҳам таранглаштириши аниқ.
Эрон Ташқи ишлар вазири генерал Сулаймонийга қарши ҳужумни "халқаро террорчилик амали" деб баҳолаган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












