Эрон мотамда: Генерал Қосимийнинг жаноза маросимига минглаб одам йиғилган

Видео тагсўзи, Mourners packed the streets in Tehran - and Iran's supreme leader wept as he led prayers

Теҳронда Қосим Сулаймонийнинг жанозасига минглаб одамлар йиғилишган.

Сулаймоний Ироқда АҚШ дрон ҳужумида қурбон бўлганди.

Буйруқни АҚШ президенти Доналд Трамп берган ва у буни "уруш бошлаш учун эмас, балки уни тўхтатиш" деб изоҳлаганди.

Эрон руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Хоманеи генерал жанозасини ўқир экан, бир муддат йиғлагани ҳам кўринган.

Эрон Сулаймонийнинг ўлими учун "қаттиқ қасос" олишини айтган ва 2015 йилда имзоланган атом дастурини тўхтатишга доир келишувдан чиқишини маълум қилган.

62 яшар Сулаймоний Эронинг Қудс кучлари раҳбари бўлиб, Яқин Шарқ бўйлаб амалиётларни назорат этар эди.

Генерал Сулаймоний Эрондаги иккинчи қудратли шахс ўлароқ танилган.

Унинг Қудс қўшинлари Эрон Инқилоб қўриқчиларининг энг қудратли гуруҳи экани айтилади.

Америка Қудс қўшинларини террорчилар деб танир ва уни юзлаб америкаликларнинг ўлимида айбдор, деб биларди.

Пентагон баёнотида генерал Сулаймоний "минтақа бўйлаб Америка дипломатлари ва хизматчиларига ҳужумларни фаол режалаб келганини" айтади.

"Амалиётдан мақсад Эроннинг келажакдаги ҳужумларига йўл қўймаслик эди".

Дафн маросимида нима бўлди?

Давлат телевизиони "миллионлаб" деб таърифланган одамларнинг жанозага йиғилганини кўрсатган.

Одамлар йиғлашар ва "Америкага ўлим" дея ҳайқиришарди.

Генералнинг қизи Зайнаб Американи "бир қора кун" билан огоҳлантирган.

"Аҳмоқ Трамп, отамнинг шаҳидлиги шу билан тугади деб ўйлама", деган Зайнаб ўз нутқида.

Huge crowds pack Tehran for the funeral of Qasem Soleimani

Сурат манбаси, AFP

Бугун генералнинг жасади шиалар учун муқаддас саналган Қум шаҳрига олиб борилади, кейин у туғилиб ўсган Керман шаҳрида дафн этилади.