Исроил Сурияни бомбалади, бу Эрон ракеталарига жавоб, деди

Сурат манбаси, AFP/Getty Images
Исроил Сурия ичкарисидаги ўнлаб нишонларни ракета ҳужумларига тутгани ҳақида баёнот тарқатди, нишонлар Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчиси бўлган Эрон қуролли кучларига тегишли иншоотлар эди, деди.
Исроил ҳарбийларининг таъбирича, "кенг миқёсли ҳужумлар Эрон кучларининг Исроилга қарата отган ракеталарига жавоб бўлган".
Сурия икки тинч фуқаро ҳалок бўлганини, Суриянинг ҳаво мудофааси кучлари ракеталарнинг аксарини Дамашқ устида уриб туширганини айтди.
Пойтахт Дамашқда портлашларнинг кучли овозлари эшитилган. Социал тармоқларда портлашлар ва ёнғинларнинг суратлари эълон қилинган.
19 ноябр тонгида Исроил ҳарбийлари Суриядан Исроил шимолига қараб отилган тўрт ракетани уриб туширганлари ҳақида хабар тарқатди. Бу хабарда ракеталар ерга тушмагани айтилган.
Сурияда 2011 йили фуқаролар уруши бошланганидан буён Исроил Сурия ҳудудини юзлаб қуролли ҳужумларга тутган, булардан мақсад, уларнинг ўзларининг таъбирича, Эрон "ҳарбий хандақлари" ва Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатига етказиб бериш мақсадида қурол-яроғ ортилган транспорт воситалари бўлган.
Исроил нима дейди?
20 ноябр тонгида Исроил Қуролли кучлари(IDF) Твиттерда Эроннинг Қудс кучлари ва Сурия қуролли кучлари нишонларини ҳужумга тутгани ҳақида хабар тарқатди.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 1

"Бизнинг аниқ огоҳлантиришимизга қарамасдан, Эрон ва Сурия террор нишонларига ҳужумларимиз пайти Сурия ҳаво ҳужумидан ҳимоя ракетаси отилди. Бунинг оқибатида қатор Сурия ҳаводан мудофаа батареялари йўқ қилинди", деган Исроил Мудофаа кучлари(IDF).
Шунингдек, Исроил ҳарбийлари "Сурия ҳудудидан юз берадиган ҳар қандай амалга Сурия режими масъул" деган, "бундан кейин Исроилга қарши ҳужумга рухсат бермаслиги лозимлиги ҳақида огоҳлантирган"ини айтган.
Эрондаги Қудс Кучлари Эрон Инқилобни Муҳофаза қилиш қўриқчилари корпусининг ташқи амалиётлар учун масъул қаноти ҳисобланади.
Исроил Россиянинг илғор С-300 қуруқлиқ-ҳаво ракета тизими жойлашган Россия ҳарбийлари мавқесини нишонга олмади, дея хабар тарқатган Исроил матбуоти.
Ўзининг қуролли кучлари Президент Башар Ассадга ёрдам бериш билан Суриядаги фуқаролар урушига аралашган Россия Исроил ҳаво ҳужумларини қоралади..
Сурия нима дейди?
Суриянинг давлат ахборот агентлиги Сана хабар қилишича, мамлакат "ҳаво мудофааси қаттиқ ҳужумга рўпара келган ва душман ракеталарини тўхтатган".
Сурия Исроил ракеталарининг "аксари"ни йўқ қилди, дейилади хабарда.
Сурия ахборот агентлиги қўшимча қилишича, Сурия ҳудудига ҳужумлар "Ливан ва Фаластин ҳудудларидан" амалга оширилган.
Бундан олдин Исроил бир неча марта Сурия ичкарисидаги нишонларни Ливан ҳаво ҳудудидаги қирувчи учоқларидан ҳужумга тутган.
Дамашқ шаҳрида жойлашган Британ-суриялик журналист Дэнни Макки Дамашқ жанубига бориб тушган ва журналист Исроил ракеталари деб ишонган видеони Твиттерда эълон қилди.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 2

Сурия ҳукуматига кўра, Исроил ҳужумлари оқибатида икки тинч фуқаро ҳалок бўлган.
Аммо Британияда фаолият юритадиган Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш гуруҳи(SOHR) хабар қилишича, 11 жангчи ҳалок бўлган, уларнинг етти нафари хорижлик бўлган.
SOHR хабарига кўра, Исроил ракеталари Дамашқ атрофида жойлашган Кисва, Саасаа, Меззеҳ ҳарбий аэропорти, Ждайдат Артуз, Қудсайя ва Саҳнайя деб номланадиган мавзеларини нишонга олган.
Эрон расмийлари бу борада баёнот бермаганлар.

Қудс Кучлари кимлар?
Қудс(Jerusalem) Кучлари Эрон Инқилобни Муҳофаза қилиш қўриқчилари корпуси(IRGC)нинг хориждаги яширин амалиётлар учун масъул бўлими ҳисобланиб, у Эрон Олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Оли Ҳаманеига бўйсунади.
Қудс Кучларининг қўмондони генерал-майор Қосим Сулаймоний оддий ҳарбий қўмондонга кўра кўпроқ роль ўйнайдиган шахс деб ишонилади.
2003 йили АҚШ етакчилигидаги ишғол Ироқда Саддам Ҳусайн режимини ағдарганидан кейин Қудс Кучлари ўзининг Ўрта Шарқдаги амалиётларини кучайтирди, Теҳроннинг давлат мақомида бўлмаган иттифоқчиларига маблағ ва қурол-яроғ билан кўмаклашмоқда, жангариларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказмоқда, деб ишонилади.
Шунингдек Қудс замонавий урушнинг ноанъанавий шакллари - пода тактикаси, дрон ҳужумлари ва киперҳужумларни ҳам яхши ўзлаштирган, бу Эронга анъанавий қуроллари билан жангга кирган душманлари устидан устунлик беради, деб ишонилади.

Сурат манбаси, AFP
Шу йил апрелида АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон Инқилобни Муҳофаза қилиш қўриқчилари корпуси(IRGC) ва унинг таркибидаги Қудс Кучларини ҳам "ташқи террорчи ташкилот(FTO) рўйхатига киритди.
Бу АҚШ ҳукуматининг бошқа бир ҳукумат таркибий қисми бўлган ташкилотни илк бор FTO рўйхатига киритиши бўлди.
sАҚШ ҳарбийлари яқинда эълон қилган ҳисоботда Қудс Кучлари таркибида 5000 ҳарбий бор деб кўрилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















