Ўзбекистон: Мирзиёев ҳокимларни огоҳлантирди. Яна бир марта - O'zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, Official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимларни тадбиркорлар мулкини ноқонуний олиб қўйишнинг ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантирган.

19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишида Мирзиёев ҳокимлар "ишдан кетиш билан қутулмаслиги"ни айтган.

"Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради", деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, давлат раҳбари мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш ва тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрсатмалар берган.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантиндан босқичма-босқич чиқишни бошлаганидан буён мамлакатда иқтисодий фаоллик тикланишни бошлагани кузатилмоқда.

Президентнинг айтишича, охирги ҳафтада тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергияси истеъмоли 13 фоизга кўпайган.

"Шунингдек, охирги икки ҳафтада биржада цемент савдоси олдинги ойнинг шу даврига нисбатан 104 минг тоннага, ёқилғи маҳсулотлари 74 минг тоннага, қурилиш ойнаси 60 минг квадрат метрга ошган", дейилади расмий хабарда.

Унга кўра, сўнгги икки ойда пандемиянинг аҳоли турмуш тарзи ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш бўйича Президентнинг 12 та фармон ва қарори қабул қилинган, 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

"Пандемия туфайли камбағал аҳоли ва ишсизлар сони ошиши, оилалар даромади камайиши тайин. Шу сабабли қисқа фурсатда янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш зарур", деб айтган Мирзиёев.

BBC

Президентнинг вакили

Бу Мирзиёевнинг ҳокимларни биринчи марта огоҳлантириши эмас.

Ўтган йил июлида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ғазабга минган тадбиркор унга тегишли бинони зўравонларча бузиб ташлашга уринган ҳоким ўринбосарини ёқиб юборганди.

Мирзиёев ҳокимиятга келгач, ҳокимларни ўзининг жойлардаги вакили эканини таъкидлаб, хавфсизлик ва прокуратура идораларига уларнинг ишларига "ўзбошимчалик билан" аралашишни тақиқлаган.

2016 йил декабрида Мирзиёев Ўзбекистонда ҳокимларни сайлаш тизимига ўтилиши мумкинлигини айтган, аммо ўтган вақт мобайнида бу борада ҳеч қандай қадамлар қўйилмаган.

Ҳодисадан бир кун ўтиб, Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимларни "асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўймаслик" ҳақида қатъий огоҳлантирган.

Ҳодиса ортидан вилоят ҳокими президентдан кечирим сўраб чиққанди.

'Қуруқ гап'

Мустақил иқтисодчи Юлий Юсупов охирги уч йилда хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни тақиқлаш тўғрисида қатор фармон ва қарорлар чиқарилгани, президент тадбиркорлардан мулкни олиб қўйишни қатъий тақиқлагани ва ҳокимларни жазолаш билан таҳдид қилганини ёзди.

"Тўғриси, ҳисобдан ҳам адашиб кетдим", деган Юсупов Фэйсбукдаги постида.

Унга кўра, шу кунларда Тошкентдаги аппеляция маҳкамаси ўзининг таъбирича, "бандитларча" тортиб олинган "Совпластитал" компанияси ҳиссадорига товон тўлаш ҳақидаги суд қарорини бекор қилган.

"Прокурор, кимсан, 2017 йилда бандитларча қарорни қабул қилган ҳакамнинг ўзи бўлган. Бизнинг адолатли судимиз ҳақида билиш керак бўлган ҳамма нарса шу. Ҳақиқатан, суд қарори аввалдан чиқариб қўйилган бўлса, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳақидаги қуруқ гаплардан нима фойда?", деб ёзган Юлий Юсупов.

Ўзбекистон

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Ҳокимлар бундан аввал ҳам огоҳлантирилган

Унинг таъкидлашича, ноқонуний қарорлар қайта кўрилмас ва айбдорлар жамоатчилик кўзида қаттиқ жазоланмас экан, бу огоҳлантиришларнинг ҳаммаси "қуруқ гап, одил судлов эса сароб бўлиб қолаверади".

Очиқ суд

Айни пайтда чоршанба куни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Маъмурий ишлар бўйича судда "Sulton tex group" хусусий корхонасининг Қарши туман ҳокимлигига қарши даъво аризаси юзасидан очиқ суд жараёни бошланган.

Бу ҳақда Kun.uz журналисти Шуҳрат Шокиржонов хабар бермоқда.

Sulton Tex Group хусусий корхонаси раҳбари Нурбек Эргашев шу йил апрелида президентга мурожаат қилиб, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевни ўз компаниясини пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхатидан чиқариб ташлаганликда айблаганди.

Тадбиркорнинг иддао қилишича, бунга "Барноевнинг ноқонуний талабларини бажармагани" сабаб бўлган.

Маҳаллий фермерлар уларни кластер билан шартномаларни бекор қилиш ва кооперативга ўтишга мажбурлашаётганини айтишган.

Таҳлилчилар Ўзбекистонда хусусий мулк дахлсизлигининг ҳанузгача таъминланмаганини судларнинг ижро ҳокимиятидан мустақил эмаслиги билан боғлашади.

Мирзиёев суд тизимининг мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳақида ўз чиқишларида кўп марта гапирган, аммо амалда бу борада жиддий қадамлар қўйилганининг белгиларини кўриш қийин.

Тадбиркорлар ва фуқаролар ҳокимлар ҳамда куч тизимларининг ўзбошимчаликларидан шикоят қилиб келишади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek