Коронавирус: Испанияда бир суткада 514 киши қурбон бўлди, Германияда вирусга чалинганлар сони ортди – янгиликлар

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Британия Бош вазири Борис Жонсон мамлакат бўйлаб кескин чоралар кўришга қарор берди.

Уч ҳафта давомида британияликларга уйда қолиш буюрилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ташқарига фақат:

Озиқвқат сотиб олиш

Тиббий ёрдам

Спорт билан шуғулланиш (кунига бир марта)

Шарт бўлган ва уйдан ишлаш имконияти бўлмаган ҳолатда ишга бориб қайтиш

учунгина чиқиш мумкин.

Шунингдек, бир жойда икки кишидан ортиқ тўпланиш мумкин эмас.

Озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча дўконлар ёпилади.

Британияда вирусдан қурбон бўлганлар сони 422 нафар экани эълон қилинди.

Памятник Мистеру Бину на Лестер-сквер в центре Лондона

Сурат манбаси, NurPhoto

Евронада нима гап - Испания

Испанияда 24 соат ичида коронавирусдан 514 киши вафот этган. Бу мамлакат бўйлаб қурбонлар сони бир суткада рекорд даражада ошганини англатади. Бугунга қадар жами 2696 киши қурбон бўлган. 40 мингга яқин расман коронавирусга чалинганлар рўйхатга олинган.

Франция

Франция икки ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Ҳаракатланишга жиддий чеклов ўрнатилган.

Ташқарига фақат ўз уйингиздан бир чақирим узоқликка машқ қилиш учун чиқиш мумкин.

Германия

Германияда коронавирусга чалинганлар сони кескин ортган.

The Robert Koch Institute га кўра, 27436 нафар Covid-19 ҳолати бор. Бу 24 соат ичида 4800 нафарга ўсишни англатади.

Колизей в Риме

Сурат манбаси, AFP

Италия

Италияда жамоатчиликни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбарига кўра, мамлакат бўйлаб 600000 киши коронавирусга чалинган. Бу расмий рақамлардан қарийб 10 марта кўп кўрсаткичдир. Аммо коронавирусга чалиниш ва ундан қурбон бўлиш суръати пасайгани айтилмоқда.

Нидерландия

Нидерландияда уч кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб йиғилиш июн ойига қадар тақиқланган.

коронавирус