Коронавирус Ўзбекистон мулозими: Бизга вакцина ҳам зарур бўлмайди

Сурат манбаси, Kun.uz
Ўзбекистон ҳукуматининг бош санитар врачи Нурмат Отабеков глобал пандемияга қарамасдан, апрел-май ойларига бориб, вирус ўз-ўзидан йўқолиб кетишини башорат қилган.
Kun.uz нашрида 19 март куни чоп этилган интервюсида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, профессор Отабеков инсоният бир-икки ой ичида бу "дарддан фориғ бўлади", деб айтган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
"Бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади ва инсоният бу дарддан фориғ бўлади", дея ишонч билан таъкидлаган Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирусга қарши кураш бўйича бош маслаҳатчиси.
Аммо у ҳеч қандай илмий далил келтирмаган.
Отабековнинг айтишича, касалликнинг Европадаги асосий ўчоғи бўлган Италияда ўлим ҳолатлари кўплигининг сабаби мамлакат аҳолиси орасида кексаларнинг кўплигидир.
Унга кўра, COVID-19 "ҳар қанча шов-шувларга сабаб бўлмасин, 80 фоиз ҳолларда жуда енгил ва ҳатто симптомларсиз кечади".
"Ўйлайманки, тез орада бу ҳам оддий касалликка, яъни организмимиз ўрганган штаммлардан бирига айланади ва бизга вакцина ҳам зарур бўлмайди", деган Нурмат Отабеков.
Аммо у ҳеч қандай илмий далил келтирмаган.
Ҳукуматнинг эпидемиологик вазият учун масъул мулозими Ўзбекистон ва минтақада кенг тарқалган исириқнинг фойдасини ҳам таъкидлаган.
"Собиқ иттифоқ даврида бу восита бўйича 13 мингдан ортиқ синовлар ўтказганмиз ва фойдали, янги дезинфекция воситаси дея тан олиниб, муаллифлик гувоҳномасини ҳам қўлга киритганмиз", деб айтган мулозим.
Йўқолиб кетадими?
Канададан ўзбекистонлик шифокор, микробиолог Обид Мамадалиевнинг айтишича, коронавирус иссиқда йўқолиб кетади, деган башоратлар илмий далилларга асосланмаган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
"Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Исроил сингари Яқин Шарқ ва Еропанинг Испания сингари иссиқ ва ҳатто Американинг Флорида штатида ҳам шу кеча-кундузда ҳавонинг ҳарорати 24 дан 37 градусгача. Аммо бу давлатларда янги ва янги ҳолатлар аниқланмоқда. Дубайда ҳаво ҳарорати 37 даража ва 27 та коронавирус ҳолати аниқланди. Ҳавонинг исиши билан Ўзбекистонда коронавируснинг чекиниши ҳақидаги маълумотлар мутлақо нотўғри. Бундан ташқари, ҳавонинг исиши билан коронавирус қайтиши мумкин, деган хавотирлар ҳам мавжуд", дейди Обид Мамадалиев.

Сурат манбаси, Courtesy
Унинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши курашни Жаҳон соғлиқ ташкилотининг тавсиялари асосида ташкил этаётганини айтади.
ЖСТ тавсиялари орасида эса, Нурмат Отабеков тилга олинган хусус йўқ.
Канададаги шифохоналардан бирида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мутахассис исириқнинг вирусга қарши фойдали эканини ҳам савол остига олади.
Унинг фикрича, коронавирусга қарши кураш бўйича мулозимнинг сўзлари жамиятда хавотирларни аритиш мақсадида айтилган бўлиши мумкин, аммо пандемия шароитида бу каби тинчлантиришлар тескари натижа бериши мумкин.
Энг катта муаммо

Сурат манбаси, Official
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус борасида ҳеч нарсани яширмаётгани ва унга қарши барча чораларни кўраётганини таъкидлайди.
Президент Мирзиёев ва бошқа расмийлар мамлакатда дори-дармон ва тиббий воситалар ҳамда озиқ- овқат заҳиралари етарли эканини айтишган.
Ўтган ҳафта Мирзиёев Хитой билан коронавирусга қарши биргаликда курашиш бўйича келишувга Ўзбекистон, Коронавирус: Бизга вакцина ҳам зарур бўлмайди - Вазирлар Маҳкамаси мулозимиэришганликларини айтган.
Айни пайтда экспертларга кўра, кенг кўламли эпидемия юз бергани тақдирда, Ўзбекистонда сунъий нафас бериш жиҳозлари етишмаслиги мумкин.
БМТ ҳузуридаги Халқаро вакцина институти бош директорининг ўринбосари Михаил Фаворов 11 март куни Тошкентда ўтган матбуот анжуманида бу жиҳозларнинг етишмаслигини Ўзбекистоннинг "энг катта муаммоси" деб атаган.

Сурат манбаси, kun.uz
"Энг катта муаммо, бу - сунъий нафас олдириш жиҳозларининг етишмаслиги ва уларни ҳеч қаердан топиб бўлмаслигидир. Буюртма берадиган жой йўқ. Фақат ички заҳиралар. Жаноб вазир (Алишер Шодмонов - Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири - таҳр.) бу билан махсус шуғулланмоқда. Бу принципиал масала, агар оғир ҳолатлар бўлса, сунъий нафас бериш аппаратлари керак бўлади", дея Михаил Фаворовдан иқтибос келтирган Podrobno.uz нашри.
Айни матбуот анжуманида вазир Шодмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши тиббий воситалар етарли эканини таъкидлаган, аммо республикада коронавирусни текширадиган ҳамда сунъий нафас олдириш жиҳозлари борлиги ҳақида аниқ рақамларни бермаган.
У Россиядаги заводга беш юзта шундай жиҳозлар буюртма берилганини айтган.
Аммо бу жиҳозлар ҳозиргача етиб келган-келмагани ҳақида маълумот йўқ.
БМТ эксперти ҳамда вазирнинг Тошкентдаги анжуманидан 4 кун ўтиб, Ўзбекистонда биринчи коронавирус ҳолати аниқланган.
Жаҳон соғлиқ ташкилоти коронавирусга қарши курашда аҳолини текшириш, анализ олишнинг муҳимлигини айтмоқда.
Вирусга қарши муваффақиятли курашаётган Жанубий Корея кундалик текширилаётганлар сонини ўтган ҳафта охирида 10 минг нафарга чиқарган.
Ўзбекистон бўйича аниқ рақамлар йўқ.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












