Дунё, коронавирус: Нима учун ҳамма жойда ҳам шифокор тавсиясига амал қилиш осон эмас?

Celestine Adhiambo with her kids

Сурат манбаси, Mukuru Promotion Centre, Winnie Ogutu

Сурат тагсўзи, Сув етарли бўлиши учун Селестин камроқ озиқ-овқат сотиб олиши керак
    • Author, Сваминатан Натараян
    • Role, BBC World Service

Ҳатто, Европа ва дунёнинг бошқа ривожланган қисмлари коронавирусни тизгинлашда қийинчиликка учрар экан, аксар мамлакатлар Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг оддий тавсияси - қўлларни тез-тез ювиб туришга амал қила олмай, қийналмоқда.

Тахминан, бир миллиард инсон ёки дунё аҳолисининг 30 фоизга қадар қисми харобаларда кун кечиради.

Бундай шароитдаги уйларда ҳавони айлантириш, оқова сувлар ва дренаж тизимлари деярли бўлмайди.

Бу эса, табиийки, касалликларни осонлик билан тарқалишига замин яратади.

Селестин Адҳиамбо 43 ёшда. У турмуш ўртоғи ва олти фарзанди билан Найроби (Кения)даги Мукуру харобасида яшайди.

Оиланинг атиги бир хонадан иборат уйида на ичимлик суви, на электр бор. Селестин болалар хонада бир-бирига туртилиб кетмай, ҳаракатлана олмаслигини айтади.

«Агар касаллик келса, болаларни бир-биридан ажратишга имконимиз йўқ. Бошқа хонамиз йўқ. Ҳукумат беморларни касалхоналарга олиб кетиши лозим», сўзлайди у Би-би-сига.

Унинг дурадгор бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғи иш бор кунлари кунига 400 Кения шиллинги ($4) топади ва оила ҳар куни ўн идиш сув учун 50 шиллинг сарфлайди.

Бироқ ичимлик суви етказиб берилиши ҳам бир маромда кечмайди. Сув келмай қолган кунлари оила одатга айланган тезкор чўмилишдан ҳам воз кечишга мажбур бўлади.

Мукуруда ярим миллиондан зиёд одам яшайди. Уйлар картон ёки пластикдан қурилган. Имкони борлар эса уйини тунука шифердан кўтаради. Ахлат олиб кетиш хизмати йўлга қўйилмаган, чиқиндининг асосий қисми дарёга оқизилади.

Mercy Mukuru номли маҳаллий нодавлат ташкилот ҳудудда тўртта бошланғич мактабга асос солган. Уларда 7 мингга яқин бола ўқийди. Ташкилот раҳбари Мери Киллиннинг айтишича, ўқувчиларнинг ярмида совун сотиб олишга имкон йўқ.

A woman standing outside her home in the Mukuru slum

Сурат манбаси, Mukuru Promotion Centre, Winnie Ogutu

Сурат тагсўзи, Мукуруда ярим миллиондан зиёд одам яшайди

«Жуда хавотирдаман. Агар маҳалламизда вирус тарқалса, оқибати жуда аянчли бўлади», дейди Адҳиамбо хоним.

ЖССТнинг собиқ вакили бўлмиш доктор Пер Мпеле Африкадаги аксар кичик уйларда 12 нафарга қадар одам яшайди.

«Кўп жойларда уй карантинининг имкони йўқ», билдиради у.

Сув фақат харобаларда муаммо эмас. Йоханнесбург ва Ченнай шаҳарлари ўтган йилда деярли сувсиз қолган эди.

Ченнай четида яшовчи икки боланинг онаси Шанти Сасидранатнинг Би-би-сига маълум қилишича, агар ўтган йилги каби қурғоқчилик кузатилса, одамлар қўлларни кунига бир неча бор ювишга имкон топа олмайди.

Ўтган йили унинг оиласи 50 чақирим узоқда жойлашган қишлоқ хўжалиги қудуқларидан тозаланмаган сув сотиб олиш билан жон сақлаб қолган.

Dry bed of Chembarambakkam lake in the outskirts of Chennai

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қурғоқчилик

Шанти ўз ҳудудида оммавий ҳожатхоналар деярли йўқлиги, одамлар тозаликка риоя қилмаслиги ҳақида гапиради.

Shanthi standing in her kitchen

Сурат манбаси, Shanthi Sasindrantah

Сурат тагсўзи, Ченнай четида яшовчи икки боланинг онаси Шанти Сасидранатнинг Би-би-сига маълум қилишича, агар ўтган йилги каби қурғоқчилик кузатилса, одамлар қўлларни кунига бир неча бор ювишга имкон топа олмайди

«Поездда одамлар оғзини ҳам ёпмай, шундоқ юзингизга қараб аксираверади. Агар гапирсангиз, баъзи одамлар узр сўрайди, айримлари сиз билан жанжаллашиб кетади», сўзлайди у.

Шантининг уйига қариндошлар ва яқинлар ҳар куни келади. Эндиликда, у жисмоний яқинликни қандай камайтириш ҳақида қотирмоқда.

«Болаларимга қўлларни шошмасдан, яхшилаб ювиш кераклигини айтяпман. Кўчадан киришингиз билан қўлингизни ювинг, деяпман. Ўзимиз ҳам олдингидек кўп меҳмондорчиликка бормаяпмиз».

Dr Pierre Mpele

Сурат манбаси, Dr Pierre Mpele

Сурат тагсўзи, Британиядаги Гласгоу Университетида тиббий хизматлар кўрсатиш мавзуси бўйича маърузачи доктор Поппи Ламбертон ҳукуматлар катта қийинчиликларга тайёр туриши керак, дейди.

Британиядаги Гласгоу Университетида тиббий хизматлар кўрсатиш мавзуси бўйича маърузачи доктор Поппи Ламбертон ҳукуматлар катта қийинчиликларга тайёр туриши керак, дейди.

«Айрим ҳукуматлар қашшоқ, аммо оддий одамлардек камбағал эмас. Касаллик тарқаса, улар бутун бошли аҳоли манзилгоҳларини изоляция қила олиши керак».

ЖССТ ҳукуматлар билан яқин ҳамкорликда ишлаётганини айтади.

Бироқ доктор Мпеле ташкилот ривожланаётган давлатлар учун ҳам йўриқномалар ишлаб чиқиши лозим, дейди.

«Яхши ҳамки, Африкада вирус тез тарқамаяпти. Аниқланган ҳолатларнинг аксарияти Европа ёки Хитойдан қайтган одамлар билан боғлиқ. Биз касаллик нега тез тарқалмаётганини ҳали билмаймиз», дейди доктор Мпеле.

ЖССТ хорижга чиқмаган маҳаллий африкалик одамлар орасида касаллик тарқалиш даражаси паст эканини таъкидлайди.

Бироқ бир неча ҳафта ўтса ҳамки, Мукуруда ҳеч нарса ўзгармагани кўзга ташланади.

Адҳиамбо хоним ҳануз ўзини ҳимоясиз ҳис қилаётгани ва имкони етадиган бир ишга такрор ва такрор қўл ураётганини билдиради.

«Яратганга нола қилиб, оилам ва маҳалламни вирусдан сақлаб қолишини сўраяпман».

коронавирус