Дунё, ўрмонлар, мусаффо осмон: Амазонка сайёранинг «ўпкаси» эмасми?

Горящие леса в Бразилии

Сурат манбаси, AFP

    • Author, Николай Воронин
    • Role, Илм-фан бўйича мухбир
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Бутун дунёнинг диққати бир ойдан ошиқроқ вақтдан бери тинмаётган Амазонка ҳавзасидаги йирик ёнғинларга қаратилганича қолмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва жаҳоннинг кўплаб оммавий воситалари таъкидлашича, жорий йилда ўрмон ёнғинлари сони кўпайган ва улар қамраб олган майдон ҳажми мисли кўрилмаган даражага етган ҳамда, бунинг оқибатида, биз нафас оладиган кислороднинг катта қисмини ишлаб чиқарувчи «сайёранинг яшил ўпкаси» - ўрмонлар хавф остида қолмоқда.

Ёнғинлар туфайли биохилмахиллик юзлашаётган хавф юзасидан хавотирга тушишимиз лозим бўлсада, Амазонка чангалзорларини «Ернинг ўпкаси» дея аташ ўринсиздир. У ерда юз бераётган ёнғинлар эса атмосферадаги тирик жонзотлар учун ҳаётий муҳим бўлган кислородга ҳеч қандай хатар солмайди.

Келинг, бунинг сабабини кўриб чиқамиз.

Дунёдаги кислороднинг 20 фоизи?

Бу йилда Амазонка ўрмонларида юзага келган ёнғинлар кўлами, ҳақиқатан, одатдагидан кенгроқдир. Сунъий йўлдош тасвирлари ёнғинларнинг Парагвай ҳудудида бошланиб, 19 августда Боливия ва Бразилиядаги ўрмонларга тарқалганини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга Бразилиядаги ёнғинларнинг сони ва суръати, умумий ҳисобда, бундан 10 йил олдингига қараганда сезиларли юқори экани эътиборга моликдир.

График пожаров

Сурат манбаси, NASA

ВЎтган ҳафтада Францияда ўтган «Катта Еттилик» саммитида президент Эммануэл Макрон қудратли давлатлар раҳбарларини Амазонкадаги «фавқулодда ҳолат»га эътибор қаратишга даъват қилган эди.

"Уйимиз куймоқда. Том маънода. Сайёрамиздаги кислороднинг 20 фоизини ишлаб чиқарувчи Амазония ўрмонлари олов ичида қолди. Бу халқаро инқироздир. Г7 саммити иштирокчилари, келинг, икки кун давомида бу фавқулодда ҳолатни биринчи навбатда муҳокама қилайлик!" деб ёзади Франция президенти ўзининг Twitter саҳифасида.

Ўтказиб юборинг X пост , 1
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 1

Бир ҳафтадан кам вақт ичида жаноб Макроннинг ушбу твити 75 минг марта улашилган ва 200 мингдан зиёд лайк йиққан.

Президент Макрон билан бир кунда америкалик таниқли астронавт Скотт Келли ҳам ўхшаш фикрларни Twitter'да ёзиб қолдирган:

"Илк 1999 йилдаги ва сўнгги 2016 йилдаги парвозларим ўртасида Амазониядаги фарқни сездим. Ўрмонлар камайган, оловга бурканган майдонлар кўпайган. Амазониядаги ўрмонлар дунё кислородининг 20 фоизидан кўпроғини ишлаб чиқаради. Яшаб қолиш учун бизга кислород керак!"

Аслини олганда, кенг тарқалган «сайёранинг ўпкаси» метафорасининг ўзи хатодир. Ўпкалар кислород ишлаб чиқармайди, қайтанга уни истеъмол қилади.

Амазонка ўрмонлари дунёдаги кислороднинг 20 фоизини ишлаб чиқаради, дейиш ҳам асосланишга муҳтож.

Ўтказиб юборинг X пост , 2
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 2

Англашилмовчилик

Колорадо Университетидан профессор Скотт Деннинг бундай хавотирли фикрларга нисбатан шундай изоҳ беради:

"Амазония ўрмонлари сайёрадаги кислороднинг 20 фоизини ишлаб чиқаради, деган кўп такрорланувчи ишонч остида англашилмовчилик ётади. Аслида, биз нафас олаётган кислороднинг деярли барини океанлар ишлаб чиқаради ва у яна миллионлаб йилларга етади."

Унинг фикрича, Амазонка ўрмонларидаги ёнғинлар келтирувчи хавф-хатар даражаси анчайин юқори, аммо улар Ернинг кислород захирасига аниқ таҳдид сола олмайди.

Профессор Деннинг табиатдаги кислород айланишида дарахтлар ва бошқа ўсимликлар чиндан ҳам ҳисса қўшишини айтади. Унинг тушунтиришича, Амазонка ҳавзасидаги поёнсиз тропик ўрмонлар, бошқа ўсимликлар сингари, фотосинтез ҳисобига катта миқдорда кислород ишлаб чиқаради.

Бироқ ушбу кислороднинг деярли бари Амазонканинг ўзида яшовчи тирик организмлар (айниқса, бактериялар) томонидан ютилади, яъни Амазонка ўрмонлари дунёга кислород етказиб бермайди ҳисоб.

Биз нафас олаётган кислородни эса, асосан, Дунё Океани юзасидаги сув ўтлари ишлаб чиқаради.

Қисқа қилиб айтганда, ҳар йили ишлаб чиқарилаётган ва сарф этилаётган кислород миқдори ўртасидаги фарқ, ҳатто, миллионлаб фоизга етиши мумкин, дея таъкидлайди профессор Деннинг. Бу эса захирада қолаётган кислород Ердаги тирик мавжудотларнинг яшаб қолиши учун яна миллионлаб йилларга етишини англатади.

«Ҳаттоки, Ердаги барча органик материя бирдан ёниб кетганда ҳам, бунга кислород захирасининг 1 фоиздан камроқ қисми сарф бўлади, холос,» ишонтиради жаноб Деннинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek