UzWebiston: "Исломий давлат"...ё "тишсиз" интернет нашрлари ҳақида

“Исломий давлат” сафига 500 нафардан кам бўлмаган ўзбекистонлик бориб қўшилган. Бу ҳақда Лондондаги “Аҳолининг сиёсий мажбурланишини ўрганиш маркази” (ICSR) ҳисоботида маълум қилинган.
Тадқиқот маркази ҳисоботида Ироқ ва Сурия ҳудудида жангариларга ёлланган бошқа хорижий жангчилар ҳақида ҳам айтилган. Унга кўра, айни вақтда ИШИД сафларида 500 нафар покистонлик, Туркманистоннинг 360 нафар фуқароси, Қозоғистоннинг 250 нафар фуқароси, Тожикистоннинг 190 нафар фуқароси жанг қилмоқда. Шунингдек, ИШИД томонидан камида 100 нафар қирғиз ва 50 нафар афғон ёлланган».
Бу маълумотларни Ӯзбекистоннинг Kun.uz нашри ҳам босишга журъат этган.
«Бу кӯпчилик ӯқийдиган, қизиқарли хабар, - дейди Тошкент вилоятида яшайдиган Дониёр Нуралиев. - Лекин агар ӯзбекистонликларнинг нега Сурияга бориб жанг қилаётганликлари сабаби, у ерга қандай бориб қолганликлари ӽақида маълумотлар келтирилганда, хабар янада ӯқимишли бӯларди».
Kun.uz бошқа нашрлардан олиб босган яна бир хабарда, ӯтган йили Россиядан Ӯзбекистонга юборилаётган пул камайганлиги ёзилган. 2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул ўтказмалари миқдори 5,58 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса 2013 йилги кўрсаткичдан 15,8 фоизга камроқ бўлган. Бу ҳақда Россия банки маълумот берган.
Аммо Ўзбекистоннинг бошқа нашрларида бўлгани каби, Россияга ўзбекистонликларнинг миллионлаб сонда кетиши, у ердаги сарсонгарчиликлар ва бу манзаранинг иқтисодий омиллари ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.
Ӯзбекистондаги daryo.uz, 12news.uzвебсайтлар каби Kun.uz вебсайти ӽам ранг-баранг, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий мавзуларда хабар ва мақолалар бериб бориши билан ӯқувчилар диққатини жалб этмоқда.
Аммо аксарият мақолалар бошқа нашрлардан таржима ва ўта юзаки характерда...
Бошқалар эса бу сайтда маӽаллий хабарларга қараганда кӯпроқ хориж хабарлари берилишини таъкидлашади.
Масалан, Kun.uzда 24 ва 25 март кунлари берилган хабарларга назар ташланганда, уларнинг аксарияти чет элларда юз берган воқеа ва ӽодисаларга оидлиги кӯринади.
Шивирлаётган интернет нашрлари

Таӽлилчиларга қараганда яна бир оммабоп вебсайт -12news.uz да Ӯзбекистонга оид хабарлар нисбатан кӯпроқ жойлаштирилади.
Кейинги кунларда 12news.uzда ӯқувчилар диққатини тортган хабарлардан бири Ӯзбекистонда Россия сектасини фош қилиш ӽақидаги хабар бӯлди.
Хабарда ёзилишича Ӯзбекистон ӽуқуқ-тартибот мақомоти россияликлар очган бир диний секта фаолиятини тӯхтатишган.
12news.uzга ӽуқуқ-тартибот мақомотидан хабар беришларича мазкур иш юзасидан 48 киши қӯлга олинган. Улар орасида уч нафар Россия фуқароси, бир нафар қозоғистонлик бор.
12news.uzда кӯп хабарлар муӽокама этилади ва ӯқувчилар фикри бериб борилади. Масалан, айнан юқорида келтирилган хабар ӽам қизғин муӽокамага боис бӯлган. Ӯқувчилардан бири россиялик аёлнинг мӯмай пул топганлиги кӯриниб турибди, лекин у алдаган одамларни жаримага тортишлари, ишдан ӽайдашлари билан ӽеч кимнинг иши йӯқ, ӽар қандай секталарни таъқиқлаш зарур, дея ёзган.
12news.uz ва яна бир неча вебсайтда Наманган божхонасида ишлаган назоратчи Фаррух Боймирзаевнинг 8 ярим йиллик муддатга озодликдан маӽрум этилгани ӽақида хабар берилган.
Дониёр Нуралиевнинг айтишича12news.uzэнг кӯп ва энг тез хабар жойлаштирадиган вебсайтлардан бири, лекин кӯпчилик хабарларнинг фақат сарлавӽасига кӯз югуртирилади, холос.
«Мана, масалан, Тошкентда иссиқ сув беришни тӯхтатиш, қаттиқ шамолда дарахтнинг машина устига ағдарилиши, президентликка номзод Ислом Каримов ишончли шахсининг Каттақӯрғон ва Пахтачида сайловчилар билан учрашуви ӽақидаги хабарлар ӯқиш учун вақт сарфлашга кӯп ӽам арзимайди-да. Устига яна бир кун кейин Ислом Каримов ишончли шахсининг Қӯқон шаӽрида сайловчилар билан учрашуви орасида хабар чиқиб турса», дейди Дониёр Нуралиев.
Таӽлилчилар фикрича бу вебсайтда берилган 101 ёшли онахоннинг ӽар тонгни жимсоний тарбия машқи билан ӯтказиши, мамлакатда иш жойларида алкоголли ичимлик ичганларни жавобгарликка тортиш каби хабарларни кимдир ӯқиши мумкин, лекин саноат маӽсулотлари ӽажмининг фалон триллон сӯмга тенг бӯлиши, қишлоқ хӯжалик маӽсулотлари ӽажмининг фалон триллон сӯмга тенг бӯлиши, Ӯзбекистоннинг бешта туманида мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш каби хабарлар кӯпчиликни қизиқтирмайди.
Daryo. uz вебсайтида ӽам ӯқувчиларни қизиқтирадиган хабарларни жойлаштиришга ӽаракат қилинаётганини кӯриш мумкин.
Гарчи бошқа вебсайтларда ӽам берилган бӯлса-да, лекин ӽукумат телерадиосида берилмаган хабар - Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг дафн маросими ўтказилиши борасидаги хабар вебсайт ӯқувчилари сони ортишига сабаб бӯлган.
Мазкур сайтда берилган ӯзбекистонлик машӽур телесухандон Раҳматилла Мирзаевни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахснинг қўлга олиниши, Андижонда автомобилларга газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлиши, «Odnoklassniki.ru» сайти орқали танишув Зарафшон шаҳрида бир инсоннинг ўлими билан якунланиши борасидаги хабарлар ӽам ӯқувчиларда маълум даражада қизиқиш орттирган.
«Антитеррор тозалаши» хабари Anhor. uzда Ӯзбекистонда Наврӯз байрами нишонланиши арафасида берилганди. Бу хабарда келтирилишича, Ӯзбекистон Ички ишлар вазирлиги Наврӯз байрами муносабати билан Тошкентда кенг кӯламли амалиёт ӯтказган. У шаӽарда хавфсизликни сақлашга қаратилган. Уйларда, ташкилотлар ва иш жойларида текширишлар ӯтказилган.
Бу хабар Россиянинг РИА Новости ахборот агентлигига таянилган ӽолда берилган.
Бир муддат фаолиятини тӯхтатган Anhor. uz яна қайта иш бошлаган. Лекин, таӽлилчиларга кӯра, олдинлари кӯп мавзуларга жасурлик билан қӯл урган бу вебсайтда энди аввалги шиддат сезилмайди. Кам сонли тишли-тирноқли хабарлар ӽам бошқа ахборот агентликларига таянилган ӽолда берилади.
Uzmetronom. com вебсайтининг оммавий ахборот воситалари чиқишлари таӽлилига бағишланган шарӽида Ӯзбекистон қуйи парламентида Ӯзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ӯзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг ӯзаро блок тузишгани таъкидланади. Айни бир пайтда Ӯзбекистон Халқ-демократик партияси ва «Адолат» партияси ӯзларини Парламентда мухолиф фраксия деб эълон қилишган.
2015 йил Ӯзбекистонда «Кексаларни эъозлаш йили» деб эълон этилиши Uzmetronom. com эътиборидан четда қолмаган. Матбуот шарӽида «Жамият» газетасида чоп этилган «Чойхонадан репортаж ёки қариялар суӽбати» мақоласига кенг ӯрин берилган. Журналист Ғиждувон тумани қишлоқларидан биридаги чойхонадаги қариялар суӽбатини келтирган. Қариялар намунали қишлоқ уйлари қурилаётгани, илгари қишлоқдаги дӯконларда ӽатто сут топиб бӯлмаслиги, эндиликда ӽамма нарса тӯлиб-тошиб ётганлиги, олдинлари туман беморхонасига бориш учун улов топилмагани, энди эса, машинасиз оиланинг йӯқлиги ӽақида гапиришган.
«Гарчи Ӯзбекистон телевидениеси ва давлат нашрларига қараганда вебсайтларда фақатгина «Ӯзбекистоннинг ӽеч кимдан кам эмаслиги»ни кӯрсатиш учун интилишдан ташқари бошқа хабар ва мақолалар берилаётган бӯлса-да, лекин унчалик чуқур таӽлил қилинмаган тақдирда ӽам, бу вебсайтларда мавзу танлашдаги чеклашни кӯриш мумкин», дейди ӯз имини ошкор этишни истамаган ӯзбекистонлик таӽлилчи.
У ӯз фикрининг исботи сифатида Podrobno.uz вебсайтини келтиради: «Мана қаранг, Самарқандда катта ёшли уч киши иккинчи синфда ӯқийдиган қизчани тунашга уринишибди, Ӯзбекистонда афсонавий ӽайвоннинг ӽайкалини топишибди. Darakshi.uzда эса, Наманганда автомобиль олиб қочганликда гумон қилинган шахс қўлга олиниши, Ўзбекистонда тиш протезларининг маҳаллий андозаси тайёрланиши ӽақида ёзилган».
«Телевидение "Ўзбекнаво"ни менсимади! "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг шу йил 28-февраль кунидаги "Плагиат қўшиқлар" борасидаги мажлисида плагиат қўшиқлар ва уларга ишланган клиплар қўйилмаслиги борасида эфирларга расмий хат юборилиши эълон қилинганди. "Душанбадан бошлаб..." деб айтилган ваъдани уч душанбаси ўтиб ӽам, натижасини кўрмадик. Камига "Наво" телеканалидаги "Хит-парад"да 1-ўринни Силва Хакобяннинг "Noraharsik" қўшиғини бирма-бир ўғирлаб, ӽаттоки клипидаги хатти-ӽаракатларигача олинган Баӽром Назаровнинг "Пари" плагиат қўшиғига ишланган клипга берилди. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси масъул ходимига бу масалада аниқлик киритиш учун мурожаат қилганимизда, қуйидаги жавобни олдик: -"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан, телевидениега плагиат қўшиқларнинг олдини олиш бўйича расмий хат юборилди, бироқ натижа йўқ...»
Бу жумлалар sayyod.comдан олинган.
Мақола муаллифи «Асли телевидениемиздаги тараллабедодликни ӽар бир каналнинг ўз бадиий кенгаши шартларию ғалати таъқиқларидан билиб бўлгандик, бироқ "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасини инкор қилиш, фикримча камида менсимаслик бўлса керак. Телевидение раӽбарияти қаер ва асли кимга бўйсунади деган жавобларни излашнинг ӽам кераги йўқдек», дея ёзади.
Артистлару отарчиларни "ураверинглар"!

Худди шу sayyod.comда яқинда қамоқдан озод этилган Хайрулла Ӽамидовнинг Шайх Муӽаммад Содиқ Муӽаммад Юсуфга атаб ёзилган шеъри берилган.
«Буни сарлавӽаларда ӽам кӯриш мумкин», дейди таӽлилчилардан бири. У шундай дея мисоллар келтиради: «Юлдуз созандаларини жисмонан тарбияламоқда», «Шоӽ Жаӽон: Туӽмат учун судга бераман», « Лола энди шип-шийдам», «Ажрашган аёлларни яхши кӯрадиган эр».
Сайтнинг танқидчилари, айниқса ўзбекистон адабиёт аҳли,sayyod.comўта саводсиз нашрлардан бири деб билади.
“Ўзбек тили қоидаларини бузиш бўйича рекорд ўрнатадиган икки интернет нашри бўлса, бири шулар, битта бўлса у ҳам шуsayyod.com”, деб ёзади маҳаллий журналистлардан бири.
Таӽлилчиларга кӯра, ӽар ӽолда Ӯзбекистондаги кӯп сонли вебсайтлар орасида ӯз ӯқувчилари талабини унча-мунча ӽисобга оладиган, мамлакатдаги ӽаётнинг турли томонларини акс эттиришга уринадиган сайт ва порталлар бармоқ билан санарли бӯлса-да, бор.
Лекин уларнинг мавзу доираси ӽам чекланган. Масалан, Ӯзбекистонда ишсизлик, газ ва электр таъминотидан норозилик, мамлакатда етарли маош бериладиган иш йӯқлиги боис меӽнат муӽожирлигига юз тутиш, айни шу муаммо туфайли оилавий ажралишлар, фоӽишалик кӯпайиши ӽақида камдан-кам хабарлар берилади.
Гарчи таъмагирликка оид хабарлар учраётган бӯлса-да, лекин юқори мансабли раӽбарларнинг пора олишлари, мавжуд тизимнинг коррупсиялашгани борасида ёзилмайди. Инсон ӽуқуқларининг поймол этилиши, гуноӽсиз кишиларнинг қамоққа ташланишлари, озодликдан маӽрум этилган инсон ӽуқуқлари ӽимоячилари, журналистлар, болалар меӽнатидан фойдаланиш, ӽукуматнинг фермер-деӽқонларга қайси экинни экиш борасида буйруқ бериши, китоблари ман қилинган шоир ва ёзувчилар... бу каби мавзулар умуман ёритилмайди.
Таӽлилчиларга кӯра, бунинг асосий сабаби Ӯзбекистонда ӽақиқатни ёзган, айтган журналистларнинг қамоққа ташланиши натижасида пайдо бӯлган эӽтиёткорлик ва ички таъқиқ бӯлиши мумкин.
Би-би-си учун минтақадан мустақил журналист
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02












