Ўзбекистон: Ҳудудий яхлитлик, тинчликсевар ташқи сиёсат, ўзгараётган ваколатлар, жиловланаётган монополия ёки энди қўрқмаса ҳам бўладими? Video O‘zbekiston Yangiliklar

Ovoz berish

Сурат манбаси, BBC.com/uzbek

Сурат тагсўзи, Агар, масъуллар келтирган рақамларга таянилса, Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчиликдан келиб тушган 220 мингдан ортиқ таклиф асосида шакллантирилган
Ўқилиш вақти: 9 дақ

Ўзбекистонда референдум ўтган, деб топилди.

Марказий сайлов комиссияси навбатдаги овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Комиссиянинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 13:00 ҳолатига кўра, сайловчиларнинг ярмидан кўпи - 62,24 фоизи референдумда ўз овозини бериб бўлган.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси муовини Баҳром Қўчқоровнинг маълум қилишича, бу референдум ўтган, деб ҳисоблашга асос бўлади.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг энг сўнгги расмий ахборотига таянилса, маҳаллий вақт билан соат 15:00 га қадар референдумда ўз овозини бериб бўлганларнинг фоизи 73,17 % ни ташкил этган.

Агар, расмий маълумотларга таянилса, маҳаллий вақт билан соат 17:00 ҳолатига кўра, референдумда умумий сайловчиларнинг 81,39 фоизи ўз овозини бериб бўлган.

Бу жами 19414914 миллион овоз берувчининг 15802095 таси деганидир.

Энг юқори фаоллик Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида кузатилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон, референдум: "Катталарга инсоф" ва ўзгаришлар умиди

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Хабарларга кўра, биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Консуллигида овоз бериш якунланган.

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири учун овоз бериш жараёнда МДҲ Парламентлараро Ассамблеясидан кузатувчи қатнашган.

Маълум қилинишича, комиссия аъзолари иштирокида овозларни санаш бошланган.

Тошкент билан Владивостокда соат фарқи 5 соатни ташкил этади.

Хабарларга кўра, Владивостокдан сўнг Токио, Сеул ва Квангжуда ҳам овоз бериш якунига етган.

У ерларда ҳам овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган.

Infografika

Сурат манбаси, RASMIY

Infografika

Сурат манбаси, RASMIY

Ўзбекистонликлар бугун, 30 апрель куни мамлакат ичкариси ва ташқарисида Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси учун овоз беришмоқда.

Бу мустақил Ўзбекистон Конституциясининг қайта таҳрирда учинчи бор референдумда овозга қўйилиши.

Агар, масъуллар келтирган рақамларга таянилса, Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчиликдан келиб тушган 220 мингдан ортиқ таклиф асосида шакллантирилган.

Президент матбуот хизматининг расман билдиришича, бу таклифларнинг ҳар тўрттадан биттаси лойиҳадан жой олган.

Референдумда маъқулланса, у мустақил Ўзбекистон тарихидаги тўғридан-тўғри амалга киритиладиган биринчи ҳужжат бўлади.

Кучга кириши учун қўшимча ҳужжат, тартиб-таомилларга ҳожат қолмайди, референдум якунлари бўйича расмий эълоннинг ўзи кифоя қилади.

Киритилаётган янги қоидаларга мувофиқ, янги таҳрирдаги Конституция нормалари уларни қўллаш тартиби алоҳида қонунчилик ҳужжатларида мавжуд ёки эмаслигидан қатъиназар, тўғридан-тўғри амал қилишига ҳам эришилади.

Ovoz berish varaqasi

Агар, расмий маълумотларга таянилса, Ўзбекистон бўйлаб 11 мингга яқин сайлов участкаси очилган.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 19 ярим миллиондан ортиқ фуқаро киритилган.

Референдумда овоз бериш тартиби эса, президент ва парламент сайловларидагиси каби йўлга қўйилгани айтилмоқда.

Фуқаролар сайлов участкасида рўйхатдан ўтгач, уларнинг қўлларига сайлов варақаси берилади.

Овоз берувчи варақани яширин йўлда тўлдиради ва сайлов қутисига ташлайди.

Сайловдан ягона фарқи эса, референдумда фуқаролар ўртага ташланган таклифга нисбатан ўз розилиги ёки қаршилигини изҳор этиши лозим бўлади.

Referendumda ovoz berish

Ўзбекистоннинг амалдаги Конституциясига киритилаётган янгиланишлар мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётининг муҳим қирраларини қамраб олгани кўрилади.

Одамларнинг ижтимоий, иқтисодий аҳволи, ҳуқуқий ҳимояси, эркин ахборотга бўлган имкониятини яхшилаш, кучайтириш ва мустаҳкамлаш ҳақида сўз бораётгани кўзга ташланади.

Янги ўзгаришларга мувофиқ, "давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги" Ўзбекистон Конституциясида мамлакат ташқи сиёсатининг асосий тамойилларидан бири этиб белгиланади.

Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсат юритиши ҳам янги таҳрирдаги Конституциядан алоҳида модда ўлароқ жой олади.

Ўзбекистоннинг амалдаги Конституциясига киритилиши кўзда тутилаётган бу моддалар Россиянинг Украинага ишғоли манзарасида кузатилаётгани билан ҳам кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортмай қолмаган.

Ўзгараётган президент ваколатларидан ташқари, бундан аввалги икки таҳрирда йўқ экани билан бу гал киритилаётган қатор янгиланишларнинг референдум арафасида Ўзбекистон ташқарисида ҳам хос эътибор ва эътироф топгани кўрилади.

Улар амалга тўғридан-тўғри тадбиқ этилса, янги ўзгаришлар Ўзбекистонни амалда "ҳуқуқий ва ижтимоий давлат"га айлантиришига некбинлик билдирилади.

Янгиланишларга мувофиқ, давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

Oммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади, деган муҳим норма ўрнатилади.

Ўзбекистонлик соҳа мутахассисларига кўра, бу оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг эмин-эркин, турли маъмурий босимлардан қўрқмасдан фаолият юритишини таъминлайди ҳамда жамиятда очиқлик ва ошкоралик муҳитининг ривожланишига шароит яратади.

Saylov shoxobchasi

Сурат манбаси, Gazeta.uz

Ўзбекистонда сайлов шохобчалари маҳаллий вақт билан эрталабки соат 08:00 да очилган.

19-26 апрель кунлари бўлиб ўтган муддатидан илгари овоз беришларда Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида 611 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ўз овозини бериб бўлган.

Агар, расмий маълумотларга таянилса, референдумни мингга яқин маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб боришади.

Овоз беришларни эса, 45 давлат ва ўндан ортиқ халқаро ташкилотдан келган тўрт юзга яқин кузатувчи кузатиши айтилади.

Уларнинг орасида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг кузатувчилари ҳам бор.

Айрим Ғарб нашрларида шу кунларда бўй кўрсатган суҳбатига таянилса, ЕХҲТ Ўзбекистондаги референдумни кузатиш учун нега тўлиқ эмас, чекланган кузатув миссиясини юборишга қарор қилгани сабабини миссия раҳбари Алберт Йонсон "тўлиқ кузатувга эҳтиёж йўқ", деган хулосага келингани билан изоҳлаган.

Ўзбекистондан олинаётган хабарларга кўра, сайлов шохобчалари ўз фаолиятини бошлаган илк соатларда қатор ҳукумат вазирлари ўз оилалари билан бирга овоз бериб бўлишган.

Бунинг ортидан Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раисининг ҳам референдумда қатнашиб бўлганига оид хабарлар чиққан.

Shavkat Mirziyoyev

Сурат манбаси, Rasmiy

Shavkat Mirziyoyev

Сурат манбаси, Rasmiy

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасида овоз берган.

Ovoz berish jarayoni

Сурат манбаси, Gazeta.uz

Овоз берувчиларга қулайлик яратиш мақсадида пойтахт Тошкентда метрополитенининг барча бекатлари соат 05:00 дан иш фаолиятини бошлаган.

Поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилган.

Референдум арафасида аҳолига ойлик маошлари эрта берилгани, нарх-наволарнинг арзонлагани ва сўнгги жума намози чоғида одамлар овоз беришга тарғиб этилганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатмай қолмаган.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 42-моддасида эса, "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади", деган янги норма белгиланаётгани айтилади.

O'zbekistonning LOndondagi elchixonasi
Сурат тагсўзи, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида ташкил этилган овоз бериш шохобчаси

Четдаги ўзбекистонликлар эса, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ташкил этилган элликдан ортик сайлов шохобчаларида овоз беришлари мумкин бўлади.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида белгиланаётган яна бир нормага мувофиқ, "Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади".

Россия ўзбекистонликлар энг кўп меҳнат муҳожирлигига чиқувчи мамлакат бўлиб, бу ерда расман 2 млн.га яқин Ўзбекистон фуқаролари борлиги маълум қилинган.

Россиядаги ўзбекистонликлар мамлакатнинг 7 та ҳудудида ташкил этилган референдум участкаларидаги овоз бериш жараёнларида қатнашишмоқда.

Москвадаги элчихона ҳудуди, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликлардаги пунктлардан ташқари ўзбекистонликларга Россиянинг 49 та ҳудудида муддатидан олдин овоз бериш учун кўчма овоз бериш пуктлари ташкил этилган эди.

Rossiyadagi o'zbekistonlik ovoz beruvchilar

Сурат манбаси, courtesy

Бугун Москвадаги референдумда қатнашган айрим ўзбекистонликлар элчихонадаги пункт гавжум эмаслигини хабар берди.

- Талабаларни кўпроқ учратдим, ишчи муҳожирлар оз. Фаррошлар референдумга келганлигининг ҳисоботи учун баннер остида расмга тушишаяпти, - дейди Москвадаги Анвар исмли муҳожир.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 55 референдум участкалари ташкил этилган бўлса, улардан энг кўп қисми Россия давлатига тўғри келади.

Turkiyadagi ovoz berishlar

Сурат манбаси, RASMIY

Сурат тагсўзи, Туркиянинг турли ҳудудларида яшаб, ишлаётган ўзбекистонликлар референдум учун ташкиллаштирилган овоз бериш пунктларига келишмоқда...
Turkiyadagi ovoz berishlar

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Туркия ўзбекистонликлар энн кўп меҳнат муҳожирлигига кетувчи 3 давлатнинг биридир. Ўзбекистон конституциясининг янгиланиши референдуми Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва консулликларида ўтказилмоқда
Turkiyadagi ovoz berishlar

Сурат манбаси, RASMIY

Сурат тагсўзи, Туркиянинг Бурса шаҳридаги Озбекистон Фахрий консулхонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Янги Конституцияси бўйича референдум доирасида муддатидан олдин овоз бериш жараёни

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг кўп - миллионлаб фуқароси четда меҳнат муҳожирлигида банд давлати бўлади.

Четда турли иш, юмуш ва таҳсилда банд ўзбекистонликларнинг сони ҳам озчиликни ташкил этмайди.

36 миллионли Ўзбекистон минтақанинг аҳолиси энг йирик давлати ҳам бўлади.

Шу соатларда Марказий Сайлов комиссияси овоз бериш бўйича дастлабки натижаларни эълон қилган.

Соат 11:00 ҳолатига кўра, 6 млн 820 минг 838 нафар ўзбекистонлик ёки умумий сайловчиларнинг 35,13 фоизи Конституцион референдумда овоз берган.

Ўзбекистондаги етакчи "Газета.uz" нашрининг хабар беришича, мухбирлари Тошкентдаги референдум участкаларида бир қатор қоида бузилиши ҳолатларини қайд этишган.

Энг кўп кузатилган ҳолат — оила аъзолари учун овоз беришдир, деб ёзмоқда нашр.

Маълум бўлишича, журналистлар, шунингдек, кузатувчиларнинг суст эканлигига ҳам эътибор қаратишган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири муовини Бекмурод Абдуллаевнинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 11:00 га қадар қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ариза ёки хабар келиб тушмаган.

Унга кўра, референдум участкалари ва уларнинг атрофида жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун жами 30900 дан ошиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари хизматга жалб этилишган.

Хабарларга кўра, у қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 9679 нафар шахслар ҳам унда иштирок этишлари мумкинлигини айтган.

Баҳром Қўчқоровнинг маълум қилишича, сайлов участкаларидаги камчиликлар, қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга оид барча хабарлар Марказий Сайлов комиссияси томонидан округ комиссиялари ва мутасаддилар билан биргаликда қонун доирасида кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда референдум: Нималар ўзгараяпти?

Мирзиёев

Сурат манбаси, President.uz

30 апрел куни Ўзбекистонда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум бўлиб ўтади. Ислоҳотлар ташаббускори президент Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, янги конституция унинг "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини" амалга оширишда қонуний асос яратади ва ўзгаришларни халқ талаб қилмоқда.

Бироқ Мирзиёевнинг бош қомусга ўзгартириш киритишдан асосий мақсади 2026 йилда тугайдиган ҳокимиятда қолиш муддатини чўзиш бўлиши мумкин.

Олдинги президент Ислом Каримов ҳам яна президентликка номзодини қўйиш учун 2002 йили конституцион референдум ўтказганди.

Мустақил кузатувчилар Ўзбекистондаги сайлов ва референдумларни ҳеч қачон шаффоф ва эркин деб тан олмаган. Бу расмийлар келаётган овоз бериш жараёнида конституцион ўзгаришларни осон қўлга киритиши мумкинлигини англатади.

solishtirish

Ҳаммаси нимадан бошланди?

Конституцияга ўзгартириш киритиш ғоясини илк бор Президент Мирзиёев 2021 йилнинг 6 ноябр куни таклиф қилди.

Referendum

Ўшанда инаугурация маросимида Мирзиёев маҳаллий кенгаш депутатларига кўпроқ ваколат бериш учун ислоҳотларга эҳтиёж борлиги ҳақида гапирди.

Кейин у ислоҳотлар ҳақида 7 декабрда ҳам эслатиб ўтди. Улар янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ва мантиғи ҳамда халқнинг талаб-истакларини тақозо этганини таъкидлади.

Президент янги конституция 2022 йилнинг охирига қадар қабул қилиниши кераклигини айтди. Бўлажак ўзгартиришларни жамоатчилик муҳокамасини қулайлаштириш мақсадида ҳукумат портали очилди ва фуқаролардан ўз таклифларини киритиш сўралди.

Аммо ўтган йилнинг июл ойи бошида мамлакатнинг Қорақалпоғистон автоном республикаси мақомига оид айрим тузатишлар норозилик келтириб чиқарди ва режаларни кейинга қолдирди.

Автоном республиканинг Ўзбекистондан ажралиб чиқиш конституцион ҳуқуқини ўзгартириш таклифи намойишчиларнинг куч тизимлари билан тўқнашуви ва 21 инсоннинг ҳалок бўлиши ортидан бекор қилинди.

Қонуний ўзгартиришларнинг жамоатчилик муҳокамаси узайтирилди ва парламент қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш учун 2022 йилнинг ноябр ойида ортга қайтарди.

Ниҳоят, депутатлар 10 март куни "Конституциянинг янги таҳрири тўғрисидаги" қонунни қабул қилганидан сўнг референдум эълон қилинди.

Янги конституцияда нималар ўзгаради?

Референдумда овозга қўйилган қонун лойиҳасига кўра, амалдаги конституциянинг 65 % ўзгаради. Унинг матни ўзбек ва рус тилларида расмий веб саҳифага қўйилган.

Ҳужжатдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага ортади. Сенаторлар сони 100 нафардан 65 га қисқаради.

Амалдаги конституцияда Ўзбекистон "суверен демократик республика" дейилган бўлса, янгисига "ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат" каби таърифлар қўшилган.

Янги таҳрирда, шунингдек, бир киши томонидан икки муддатдан ортиқ эгалланиш тақиқланган юқори лавозимлар рўйхати эълон қилинган.

Ушбу лавозимларга икки палата спикерлари, президент, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, ҳокимлар, Олий суд раиси ва раис ўринбосарлари, Судялар олий кенгаши раиси ва ўринбосари, Марказий сайлов комиссияси раиси ҳамда Бош прокурорлар киритилган.

Ҳужжатда айтилишича, ўлим жазоси тақиқланади ва монополия ҳаракатлари тартибга солинади ҳамда чекланади.

Конституцияни нима учун ўзгартириш керак?

Янги лойиҳадаги асосий янгилик эса президентлик муддатини амалдаги беш йилдан 7 йилга ўзгартириш билан боғлиқ. Бу 2021 йилда иккинчи марта сайланган амалдаги президент Шавкат Мирзиёевга 7 йилдан яна икки марта сайланиш ҳуқуқини беради ва у 2040 йилгача ҳокимиятда қолиши мумкин.

Ўзбекистондаги айрим мустақил журналист ва сиёсатшунослар президент муддатини узайтириш ислоҳотларнинг асл мақсади эканлигини айтишади ва референдумни "цирк" дейишмоқда.

Улар 2002 йилда ўтган референдум собиқ президент Ислом Каримовнинг президентлик муддатини узайтиришда фойдаланилганини эслатишди.

Ўшанда Каримов ҳам референдум ташаббусини эркинлик ва демократия сари қўйилган қадам сифатида тақдим қилганди.

Сўнгги бир неча ой давомида Ўзбекистон ҳукумати конституцион ислоҳотларни "демократик жараёнларни мустаҳкамловчи" тарихий ҳодиса сифатида тарғиб қилиш мақсадида ОАВда кампания олиб борди.

Таниқли шахслар, спортчи ва сиёсатчилар одамларни референдумда овоз беришга чақирган тарғибот роликлари асосий ОАВ билан бир қаторда ижтимоий тармоқларни ҳам босди.

Мамлакат бўйлаб референдумни қўллаб-қувватлаш мақсадида оммавий йиғинлар ва концертлар ташкил қилинди ҳамда кенг жамоатчилик қўллаяпти деган манзарани ҳосил қилиш учун матбуотда кенг ёритилди.

тарғибот

Давлат телеканаллари президентни дастакловчи риторикасини кучайтирди. Шавкат Мирзиёев аввалги ҳокимият даврида юзага келган "ўнлаб йилга чўзилган турғунлик"дан чиқиш йўлини топган буюк ислоҳотчи сифатида мадҳ қилинди.

Муносабатлар: Мирзиёев Оилавий диктатура ўрнатмоқчими?

Фаол Намоз Нормўмин "Ёлғон референдумни тўхтатиш" гуруҳини тузган ва ижтимоий тармоқларга мурожаат жойлаган.

Айни дамгача 70 дан зиёд одам имзо қўйган мурожаатда "Шавкат Мирзиёев 30 апрелдаги референдум орқали оилавий диктатура ўрнатмоқчи" бўлгани таъкидланади.

"30 Апрелда ўтказиладиган ёлғон конституциявий референдум халқимизни Шавкат Мирзиёев диктатурасининг замонавий қулларига, давлатимизни эса бу диктаторнинг оилавий қўғирчоқ давлатига айлантиришга хизмат қилади", дейилади унда.

Гуруҳ 30 апрелда бўладиган референдумни тўхтатишга чақирган.

Таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг айтишича, конституцияни ўзгартириш ҳаракати Ўзбекистон расмийларининг "демократияга содиқлиги"га шубҳа пайдо қилган.

"Мени назаримда, қалтис қарор. Мен олий ҳокимиятдаги маълум хавотирлар, ғам-ташвишлар ҳақида тасаввурга эгаман. Ҳокимиятдаги лойиҳалар ва режалар ҳақида ҳам эшитганман. Лекин, "вазият" деган оғир нарса ҳам бор. Вазият эса, одатда, қийинлашиб боришга мойил. Шунинг учун, Конституционализм, ҳокимиятни ўзи учун ҳам, яхшироқ ечим эди. Назаримда, эндиги савол қуйидагича: "кейинги йиллар нима билан тўлдирилади: реал ва тарихий ислохотлар биланми, еки механик барқарорлик мақсадидаги назорат фалсафаси биланми?", деган у 27 март куни.

Сиёсий таҳлилчи Сардор Салим янги конституция Президент Шавкат Мирзиёевга "чекланмаган ҳокимият" бериши мумкинлигига эътибор қаратган.

"Ҳусусан, Президент давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлаши ҳақидаги 105-модда республикачилик тамойилларига мутлақо зид бўлиб, мансаб суистеъмолига, қолган ҳокимиятлар ишига аралашишига олиб келиши мумкин", дейди у.

Vzglyad-Nigoh каналига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ўзидан олдинги президент яратган режимга ўхшаш режим қурмоқда.

"Янги конституция ташаббусини берган амалдаги президентга партияга аъзо бўлмаган номзодлар ёки бир мандатли сайлов округларидан ўзини кўрсатган номзодларнинг сайловда қатнашишини таъминловчи таклиф киритишга "сиёсий жасорат" етишмайди. Биринчи конституцияда бу мумкин эди ва Каримов бу жараённи бошидан кечирди", дейилади Телеграмдаги постда.

Сиёсатшунос Алишер Илҳомов ҳам референдум мамлакатда авторитар бошқарувни кучайтиришига ишонади. Бу ўзини ислоҳотчи сифатида тақдим қилувчи президент Мирзиёевни қийин вазиятга солиб қўяди.

"Вазиятни беқарорлаштирувчи сиёсий инқирозлар ва коррупцион жараёнларнинг муқаррар равишда кучайишини иинобатга олсак, унга икки стулда ўтиришда давом этиш, яъни ҳокимиятга ёпишиб олиш ва айни дамда ўзининг сиёсий легитимлигини керакли даражада ушлаб туриш ўта қийин бўлади. Ушбу қийинчиликларни назарда олсак, режим овозларни ёпиш йўлини танласа керак. Ушбу жараён сўнгги икки йилда аллақачон бўй кўрсатди", дейди у.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002