Янгиликлар. Ўзбекистон. Саида Мирзиёева: Оиладаги зўравонликни ростмана жиноят, деб баҳолашнинг вақти келди O‘zbekiston Ayollar Yangiliklar

СМ
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Саида Мирзиёева зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш бўйича Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистоннинг барча қонунлари тенгликка асослангани, аммо жамият зўравонликка нисбатан жуда сабрли экани ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига аёлларгина эмас, биринчи навбатда давлатнинг ўзи қарши эканига урғу беришимиз лозим. Оиладаги зўравонлик - оиланинг ички иши эмас, бу муаммо бутун жамиятга тегишли. Аёл ўз дарди билан ёлғиз қолиб кетмаслиги керак", - деди Саида Мирзиёева:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистонда "Зўравонликка қарши 16 кун" шиори остида туркум тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 25 ноябридан 10 декабргача давом этадиган тадбирдан давлат ва жамиятнинг аёллар ҳуқуқи ва гендер тенглик муаммоларига эътибор қаратишини мақсад қилган.

Бугун Тошкентда ўтказилган йирик анжуман ҳам айни мавзуга бағишланди.

конференция

"Нега бу мавзу биз учун муҳим? Нега ушбу вазиятдан чиқиш йўлини тинимсиз, астойдил қидираяпмиз? Халқаро институтларга мурожаат қилиб, улардан кўмак сўраяпмиз ва тажрибаларини ўрганаяпмиз. Лойиҳа кетидан лойиҳа яратаяпмиз. Муаммоларнинг сабабини ўрганаяпмиз. Лекин барча ҳаракатларга қарамай, бу борада ҳали бирон бир арзигулик ўзгариш бўлгани йўқ, назаримда", - деди анжуманда сўз олган Президент админстрацияси бўлим бошлиғи Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева ўзбек жамиятида гендер тенглик ривожланган мамлакатларда бўлгани сингари юқори даражага эришишига ҳаракат қилишини, аммо бу йўлда муаммолар кўплигини таъкидлади.

"Афсуски, жамиятимизнинг аксарият қисми анъаналарни қонунлардан устун қўяди. Бизнинг заиф томонимиз ҳам айнан шунда", деди Саида Мирзиёева.

см

Мирзиёева хоним Ўзбекистон барча қонунларими тенгликка асослангани, аммо жамият биз зўравонликка нисбатан жуда сабрли экани ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига аёлларгина эмас, биринчи навбатда давлатнинг ўзи қарши эканига урғу беришимиз лозим. Оиладаги зўравонлик - оиланинг ички иши эмас, бу муаммо бутун жамиятга тегишли. Аёл ўз дарди билан ёлғиз қолиб кетмаслиги керак", - деди ўз сўзида Саида Мирзиёева.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистонда вояга етмаганлар билан боғлиқ муаммолар ҳам кўтарилди.

СО

"Вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик учун жазо чораларини кучайтириш зарур. Бу борада болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш лозим. Оиладаги зўравонликни жиноят деб баҳолаш вақти келди", - таклиф билдирди Президент админстрацияси расмийси.

Шу билан бирга ушбу муаммони ҳал этилиши учун давлат ва жамият биргаликда ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлади.

конференция

"Биз жамиятнинг ўзгаришига ҳам, ғояларимизнинг қўллаб-қувватланишига ҳам умид қила олмаймиз. Аёллар ва болаларнинг манфаатлари эътибордан четда қолиб, улар вазиятнинг заиф ва ночор қурбони тарзида намоён қилинар экан, ривожланган, маданиятли ва соғлом жамиятни барпо этиш ҳақида орзу қилмасак ҳам бўлади. Ривожланган жамият ривожланган онг ва ўзаро тенгликдан бошланади. Айнан бизнинг авлодимизга узундан узоқ бўлган йўлнинг энг оғир қисмини босиб ўтишга тўғри келмоқда. Барчамизнинг кучларимизни бирлаштириш вақти келди", - деди Саида Мирзиёева.

конференция

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek