Ўзбекистон: Нарх-наво нима бўлади? Паловга қанча сарфлаймиз?

Бозорда
Сурат тагсўзи, Ўзбекистон нарх-наво ошишини жиловлай оладими? Бу - 30 йиллик жавобсиз савол.
Ўқилиш вақти: 3 дақ

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кўрсаткичларига қараганда, жаҳон бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи Украина урушидан олдинги даражасидан ҳам пастга тушган. Бу эса энди нархлар ошиши тўхтайди ё жиловланади, деган умидларни уйғотмоқда.

Аммо Ўзбекистонда:

Нархлар

Аммо энди Ўзбекистон бозорларидаги нархлар ҳам тушадими? Нарх-наво ўзи нега ошганди? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Инфляция сўзи мана 30 йилдан бери Ўзбекистон халқи учун таниш. Тақрибан 4-5 миллион камбағал яшаши айтиладиган бу мамлакатда чорак асрдан бери кўпчиликнинг даромади ошаётган нархлар кетидан қувиб етолмайди.

Бироқ бутун дунёда нархларни осмонга чиқариб юборган сўнгги икки йилдаги воқеалар Ўзбекистон бозорларига ҳам таъсир этмай қолмади.

Аввалига Ковид-19 ва мана энди Украинадаги уруш боис ёғ, ун, ёқилғи ҳамда қатор бошқа муҳим озиқ-овқат нархлари қимматлади.

Эндиликда ўсимлик ёғи ё дон маҳсулотлари арзонламоқда.

Палов арзон эмас
Сурат тагсўзи, Палов арзон эмас

Инфляция сабаби нима?

Одатда, талаб кучайиб, таъминот тортилса, инфляция рўй беради. Баъзида бу иқтисодлар ўсиши жараёнида ҳам кузатилади.

Бироқ ҳозирги жараён бироз фарқли эди.

Ковид боис ишлаб чиқариш, маҳсулотларни етказиб бериш ва қатор соҳалар ҳамда хизматлар издан чиққанди.

Россия Украинага бостириб кириши ортидан эса муҳим озиқ-овқат бўлмиш писта ёғи ҳамда ун қимматлаган, Россия сотадиган муҳим ашё - газ тортилган.

Сабаби - Украина ҳам, Россия ҳам - муҳим ғалла ва ёғ ишлаб чиқарувчи давлатлар. Россия ёқилғи хомашёси бозорида ҳам етакчи.

Алоқадор мавзулар:

Мутахассисларга кўра, ҳозирги инфляция глобалдир. Шундай экан, нархларнинг қимматлаши ё арзонлаши ҳам халқаро таъсирга эга бўлиши мумкин.

"Ҳар бир давлат ишлаб чиқаришни кучайтириши ва айни пайтда, тинчлик ҳамда барқарорликни ҳам сақлаши керак" - дейди иқтисодчи олим Сапарбой Жубаев.

Ўзбекистон нима қилади?

Нархлар

Миллионлаб ўзбекистонлик ишсизларнинг кун ўтказиши Россия меҳнат бозорига боғлиқ, ичкарида ҳам истеъмол катта ва катта миқдорда дон ё ун сотиб оладиган мамлакатлардан. Аммо четга салмоқли миқдорда газ ва олтин каби маҳсулотларни ҳам сотади.

"Инфляцияни жиловлаш учун иқтисодни либераллаштириш лозим" - дейди иқтисодчи Жамшид Муслимов.

Суҳбатдошимизга кўра, тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларга енгиллик яратиш лозим.

"Тадбиркор ишлаб чиқариш ва маркетингни ўйласин, мураккаб қонунлар ва тўсиқлар билан овора бўлмаслиги керак".

Унинг ўйлашича, Ўзбекистон ҳукумати бу масалада қарорлар қабул қилганда ундан тегадиган фойда ва манфаатни ўйлаши даркор.

Хусусан, турли гуруҳлар ва монополия манфаатлари эмас, балки давлат ҳамда халқ манфаатларини назарда тутган ҳолда иш тутиш лозимли урғуланади.

Бозорда

Сурат манбаси, AFP/screenshot

Охирги пайтларда ҳам Ковид, ҳам Украианадаги уруш дунё бўйлаб таъминот занжирига дарз етказган.

Миллионлаб одамлар ўртаҳолдан камбағалга айланиб қолдилар.

Айни пайтда, ҳар бир давлат, ҳар бир ҳукумат нархлар ошишини жиловлашга ва ўз валютаси қадрсизланишини тўхтатишга интилмоқда.

Ҳозирда айрим озиқ-овқат нархлари арзонлаши кузатилса-да, дунё бўйлаб инфляцияни кучайтириб юборган омиллар ҳамон йўқолгани йўқ.

Хусусан, Ковид-19 пандемияси тугамаган, Россия Украинада бошлаган урушнинг эса охири кўринмаяпти.

Кейинги савол - яна қандай маҳсулотлар арзонлайди ё қимматлайди, нархларнинг тушиши ё кўтарилиши қанчалик узоқ муддатга чўзилиши мумкин?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek