Ўзбекистонга снарядни ким отди? Мирзиёев Путин билан нимани гаплашди? Ҳайит намози ўқиладими? Доллар ошди, мигрантлар муштлашди. Янгиликлар Video O‘zbekiston dunyo yangiliklar

снаряд

Сурат манбаси, Social media

Ўқилиш вақти: 2 дақ
  • "Снарядлар" видеотасвирларида нималар акс этган?
  • Президентлар нимани гаплашди?
  • Ўзбекистонда Ҳайит намози қачон ўқилади?
  • Россияда доллар ошди, мигрантлар муштлашди.

Афғонистон: Ўзбекистонга снарядни ким отди? Сўнгги тафсилотлар

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Термизга снарядни ким отди?

Ижтимоий тармоқларда Термиздаги аҳоли яшаш жойларига тушган снаряд оқибатларини акс эттиргани иддао қилинувчи видеотасвирлар пайдо бўлди. Унда сўзларидан англашилича, снаряд тушган уйнинг эгалари девордаги ўйилган жойларни кўрсатишган. Аёлнинг айтишича, ҳеч ким жабрланмаган. Аммо Би-би-си Ўзбек Хизмати бу тасвирларнинг ҳақиқий эканини тасдиқлай олмаган.

снаряд 2

Сурат манбаси, Social media

2022 йил 5 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Соат тахминан 16:20 атрофида Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудига катта эҳтимол билан Афғонистон ҳудудидан учирилган бешта реактив снарядларнинг келиб тушгани қайд этилди» дея баёнот берганди.

- «Снарядлар тушганида портлашлар юз бермаганлиги сабабли инсонлар нобуд бўлмаган ва вайронагарчиликлар юз бермаган. Термиз шаҳридаги "Мажнунтол" маҳалласида жойлашган 4 та уй-жойга унча йирик бўлмаган зиён етган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган. Аниқланган снарядлар сапёрлик бўлинмалари томонидан зарарсизлантирилган», - дейилади ТИВ баёнотида.

ТИВ ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон тарафи билан биргаликда мазкур ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошираётганликларини маълум қилган.

Аммо ўз текширувлари натижаларини ҳозирча расман эълон қилмаган.

Путин билан мулоқот

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган.

президентлар

Сурат манбаси, President.uz

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Россия Президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

- Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, дейилади расмий хабарда.

Шунингдек, президентлар минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишгани, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилгани билдирилган.

Ҳайит намози қачон ўқилади?

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 9 июль куни этиб белгиланди ва байрам муносабати билан 12 июлга қадар дам олиш кунлари эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди. Идоранинг маълум қилишича, ҳайит намози вақтлари қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сигментида Ҳайит намозининг ўқилиши бекор қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу каби хабарларни асоссиз дея рад этиб, ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган эди.

Доллар ошди, мигрантлар муштлашди

пул

Россияда рубл яна қадрсизлана бошлади.

Россиялик иқтисодчилар рублнинг ўз ўрнини мустаҳкам тутиб туриши узоқ дош бера олмаслигини тахмин қилишганди. Сўнгги бир ҳафта ичида доллар курси 50 дан 64 га кескин кўтарилган.

Россия маҳаллий нашрларининг ёзишича, Москва шаҳрининг шарқида жойлашган Руднево саноат ҳудудидаги қурилиш объектида мигрантлар иштирокида оммавий жанжал содир бўлган.

Хабарларга кўра, ҳудудда 60 дан зиёд муҳожирлар таёқлар билан муштлашган. Жабрланганлар ва жароҳатланганлар борасида хабарлар ҳозирча номаълум.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek