Мустақиллик йиллари Ўзбекистон қишлоқларида озиқ-овқат кўпайди video O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Риштонда

Сурат манбаси, Dima Qayum

    • Author, Дима Қаюм
    • Role, Блогер, Риштон
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Аввало, мустақиллигимиз учун курашган, қон тўккан инсонларга, жадид боболаримиз ва зиёлиларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирсам.

Мустақиллик нима берди? Мустақиллик, аввало, динимизни, тилимизни қайтариб берди.

Тўғри, орада муаммолар ва қийинчиликлар ҳам бўлди, аммо барчасини енгаяпмиз, айни пайтда, муаммоларимиз ҳам етарли.

Мустақиллик қишлоқлик ўзбекка нима берди?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ютуқ нима, йўқотиш нима?

Ишсизлик жуда қийнади. Ҳалигача газ ва электр таъминотида муаммолар мавжуд.

Аммо бу муаммоларни енгишади, деб умид қилиб қоламан.

Яқинда қишлоқ муаммолари борасида бир акамиз билан гаплашиб қолгандим.

У киши етарлича иш ўринлари яратилишини истарди.

"Фарзандларимиз ва набираларимиз учун 5600 сўмлик эмас, етарлича маошли иш ўринлари яратилса, улар чет элларга, Россияга ва бошқа совуқ ўлкаларга бориб меҳнат қилмасди" - деб айтди.

Уларнинг орзуси - ўзимизда шундай иш ўринларини кўпайтириш.

Мустақилликда нима кўпайди?

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳозир кўп. Тўғри, балки нархи қиммат бўлиши мумкин, аммо сероб.

Ёшлигимда нонга ё китобга навбатлар бўларди.

Ҳозир ундай эмас. Ўзбек халқимиз айтганидек, ишлаган - тишлайди.

Олдинлари Москвага бориш орзу эди, ҳозир Дубай ё Туркияга ҳам бемалол бориб келишмоқда.

Хуллас, бу борада шароитлар яратилди.

Беш йил ва йигирма беш йил

Риштонда

Сурат манбаси, Dima Qayum

Сурат тагсўзи, Дима Қаюм қишлоқ аҳолиси муаммоларини ёритади.

Ўтган беш йил ҳақида ижтимоий тармоқларда жуда кўп баҳс-мунозаралар бўлади.

Мен сўнгги беш йил ҳақида 70-80% ижобий фикрдаман.

Негаки, биринчи ўринда журналист ва блогерларга эътибор қаратилди ва уларнинг гапира олишларига рухсат берилди.

Қўрқмай, ичимиздаги танқидий фикрларимизни ҳам, ижобий фикрларимизни ҳам ёрита олаяпмиз. Бу учун раҳмат, деган бўлардим.

Чунки эски даврда, сал бошқачароқ бўларди. Тушундингизлар.

Эсимизда, ўзим ҳам тадбиркорлик қилганим учун биламан: пластик муаммоси катта эди.

Қанча-қанча қийинчиликлар бор эди.

Пластикни нақд қилиш 10-20 фоизга ҳам чиқиб кетарди. Мана шу муаммо ечилди.

Тошкентдаги прописка масаласи ҳал бўлди.

Энг муҳими - чегаралар очилди.

Масалан, Қирғизистон билан ўралган Сўх туманини олсак.

Ўн йиллар давомида жуда катта муаммолар келиб чиққан ва охири жанжалгача борганди.

Энди (Сўхга элтувчи) йўлнинг очилганини катта ўзгариш, дейиш мумкин.

Халққа меҳр ва эътибор беринг

Риштонда

Сурат манбаси, Dima Qayum

Сурат тагсўзи, Халқимизга нима керак - эътибор, меҳр ва ширин сўз керак.
Фарғона

Сурат манбаси, Dima Qayum

Сурат тагсўзи, Мустақиллик йиллари Ўзбекистон қишлоқларида озиқ-овқат кўпайди

Янги уйлар қурилмоқда. Аммо одамлар учун уларни сотиб олишга қурби етадиган маошлар ҳам керак.

Асосийси, инсонлар бугунги ҳаётидан, шароитидан рози бўлсин.

Бизнинг халқимизга кўп нарса керак эмас, одамларимиз фақат эътибор ва ширин сўзнинг ишқибози.

Озроқ эътибор, меҳр ва ширин сўз керак.

Бу эътибор эса давлат раҳбарлари, давлат амалдорларининг эътибори бўлса, яхши бўларди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek