Ковид: АҚШ да янги антирекорд – АҚШ, Ўзбекистон, дунё - коронавирус, koronavirus, Covid-19, O'zbekiston, dunyo, yangiliklar

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ковид: АҚШ да янги антирекорд - Америка Қўшма Штатлари жорий пайтда дунёнинг энг катта сондаги ўзбекистонликлар яшаб, ўқиб, ишлаб келаётган тўртта давлатидан биттаси бўлади. Юз минглаб ўзбекистонликлар нима қилишмоқда?

Америка Қўшма Штатларида илк коронавирус ҳолати шу йилнинг январь ойида расман қайд қилинган.

Кечаётган ҳафтада эса, Штатларда кунлик кўрсаткич қарийб 200.000 тага яқинлашган.

Бунақаси мамлакатнинг пандемия тарихида кузатилмагани билан жиддий хавотирларга сабаб бўлган.

Касалхоналаридаги коронавирус беморларининг сони эса, биринчи марта 100.000 дан ортган.

Ўлим ҳолатларининг кунига уч мингтага етаёзгани кўрилган, бу рақамлар ҳам янги антирекордга яқинлашиб қолган.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра, ўзбекистонликлари дохил Америкадаги ўзбекларнинг тахминий сони ҳозир қарийб уч юз минг кишига етади.

Улардан аксариятини эса, Грин-карта ёрдамида Америка Қўшма Штатларида яшаш ҳуқуқини қўлга киритганлари ташкил этишади.

Америкада яшаб, меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар орасида етакчи олимлар, ишбилармонлар, турли халқаро ва жамоат ташкилотлар вакиллари мақомида бўлганлари, нуфузли университетларида таҳсил олаётганлари озмунча эмаслиги айтилади.

AQSh

Сурат манбаси, Getty Images

Аммо Америка Қўшма Штатларида коронавирусга чалинганларнинг аниқ қанчаси Ўзбекистон фуқаролари ёки келиб чиқиши ўзбекистонликлар эканига оид расмий рақамлар ҳалича бўй кўрсатмаган.

Дунёнинг бошқа кўплаб давлатлари мисолида бўлгани каби Штатлар ҳам фақат умумий маълумотлар билан чекланаётгани кузатилади.

Лекин орада коронавирус қурбонларининг камида уч нафари Ўзбекистон фуқароси экани расмий Тошкент томонидан тасдиқланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳар уч марҳумнинг яқинларига расман ўз таъзиясини изҳор этган.

Шунинг баробарида, чет элдаги Ўзбекистон фуқароларидан коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳокимият талабларига тўлиқ риоя этиш, жамоавий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришни қатъий сўраб қолган.

АҚШда бўлиб турган фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган. Телефон рақамларини илова қилган.

Ўшанда Ўзбекистоннинг АҚШ даги элчиси бошчилигида махсус оператив штаб ҳам узлуксиз фаолиятда экани ҳам маълум бўлган.

Уларнинг ўз ваколатлари ва масъулиятлари доирасида ўзбекистонликлар билан мулоқотда эканликлари англашилганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 7 апрель кунги расмий билдиришномасидан ҳам четдаги энг кўп коронавирус юқтирган ўзбекистонликларнинг айнан Америка Қўшма Штатлари ҳисобига тўғри келишини кўриш мумкин бўлган.

Орада Би-би-си Ўзбек хизмати бу хусусда "Америка овози"нинг Вашингтондаги мухбири билан суҳбатлашган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Журналист Навбаҳор Имамова ўз касб фаолиятлари доирасида имкон қадар Америка Қўшма Штатларидаги ўзбекистонликлар билан алоқада эканликларини айтган.

Уларнинг ораларида ҳам бундайлар кўплигини таъкидлаган.

Ўнлаб ўзбекистонликлар ўзларини коронавирусга текширтиришаётганини ҳам маълум қилганди.

Ўзбекистонда яқин-яқингача коронавирус манбаси мамлакатнинг четдан қайтган фуқаролари бўлишган.

Бугун хорижда турли иш, юмуш ва таҳсилда банд ўзбекистонликлар сони миллионларга нисбат берилади.

Бу каби ҳолат Марказий Осиёнинг қолган бирор бир давлати мисолида кўрилмайди.

Америка Қўшма Штатларида коронавирус ҳоллари сўнгги ҳафталарда яна кескин орта бошлаган.

Ноябрь ойининг ҳар ҳафтасида деярли бир миллионга яқин янги ҳолат қайд этилган.

Жорий пайтда АҚШ дунёнинг коронавирус энг кўп тарқалган давлати бўлади.

Ҳозирга келиб, штатларда жами коронавирус ҳоллари расман 14 миллиондан ортган. Уларнинг 300 мингга яқини ҳаётдан кўз юмган.

Бу каби ҳолат дунёнинг бошқа бирор бир давлатида кузатилмайди.

Орада АҚШ президенти, рафиқаси ва айрим оила аъзоларининг ҳам коронавирусга чалинганликлари расман хабар берилган.

Янгилик халқаро миқёсда катта шов-шувга сабаб бўлмай қолмаганди.

Мамлакатнинг янги сайланган президенти эса, коронавирусни жиловлаш учун расман қудратга келиши билан америкаликлардан 100 кун ниқобда юришларини сўрамоқчи.

AQSH

Сурат манбаси, Getty Images

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek