Коронавирус: Британия Бош вазири Борис Жонсон шифохонанинг жонлаштириш бўлимига кўчирилган

Борис Жонсон

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон аҳволи ёмонлашганидан сўнг шифохонанинг интенсив терапия бўлимига кўчирилган.

Бу ҳақда Даунинг Стрит маълум қилган.

Борис Жонсон Ташқи Ишлар вазири Доминик Раабдан бош вазирлик вазифасини "лозим бўлган вақтларда" бажариб туришни сўраган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бош вазир Борис Жонсон 55 ёшда ва Лондоннинг St Thomas шифохонасига якшанба куни коронавируснинг "давомий аломатлари" туфайли ётқизилган эди.

Даунинг стрит воизига кўра, Бош вазирга унинг шифокорлар жамоаси шундай маслаҳат берган.

Борис Жонсон "аъло даражада парвариш қилинмоқда".

Баёнотда шунингдек, "...якшанба оқшомидан бери at St Thomas шифокорлар назорати остида қолмоқда. У коронавируснинг "давомий аломатлари" аримаганидан кейин шифохонага келтирилган" дейилади.

"Бугун тушдан кейин Бош вазирнинг саломатлиги ёмонлашди ва шифокорлар маслаҳати билан уни интенсив терапия бўлимига кўчиришди".

Жонсон жанобларининг ўн кун аввал коронавирус юқтириб олгани маълум бўлганди.

У йўтал ва иссиқ кўтарилишидан азият чеккан.

Бугун эрталаб у ўзининг "руҳан тетиклиги" ҳақида твит йўллаганди.

Ўтган ой Бош вазир воизи агар Борис Жонсон бетоб бўлиб, ўз ишини бажаролмаса, унда Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб ўринбосарлик қилишини айтган эди.

Британия Бош вазири шифохонанинг жонлантириш бўлимига кўчирилишидан аввал мамлакат бўйлаб вирусдан вафот этганлар сони бир кунда 439 нафарга ортган.

Жами қурбонлар сони 5373 нафар.

Вирусга чалинганларнинг умумий сони - 51608.

Таҳлил - Лаура Кунсберг, BBC News

"Бугун бизга жуда оз маълумот беришди, жуда оз. Аммо Британия вақти билан кеч соат 7 да Бош вазирни жонлантириш бўлишимига кўчиришгани маълум бўлди.

Бизга айтишларича, унинг ҳуши жойида, аммо тушдан кейин вазияти ёмонлашган.

Борис Жонсонни жонлантириш бўлимига кўчирилишига сабаб, унга сунъий нафас олдириш жиҳози лозим бўлиши эҳтимоли билан боғлиқдир.

Даунинг стрит баёнотида унга энг яхши тиббий муолажа берилаётгани айтилади ва бунинг учун NHS ( Британия Саломатлик тизими) га миннатдорчилик билдирилади.

Аммо муҳим бир нима ўзгарди.

Бу шу қадар муҳим эдики, Бош вазир Ташқи ишлар вазиридан ўзига лозим бўлган пайтда ўринбосарлик қилишни сўради.

Бу эса биз ўтган 18 соат давомида эшитиб келаётган " Бош вазир ўзи ҳамма нарсани назорат қилмоқда" деган жумлалардан фарқли бир ҳолатдир.

Жонлантириш бўлимига кўчиш ҳамма нарсани ўзгартиради".

Дунё ва Британия сиёсий арбоблари, НАТО раҳбарлари, жумладан Франция президенти ҳам Борис Жонсонга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, номаларини йўллашмоқда.

koromavirus logosi

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek