Беларусь: Лукашенко кетадими? - Янги ваъда ва оммавий ҳибслар, Belarus, Rossiya, Lukashenko, Putin, yangiliklar

Сурат манбаси, TUT.BY
Беларусь: Лукашенко кетадими? - Беларусь яна намойишларга саҳна бўлди. Бу гал уч юздан ортиқ киши ҳибсга олинди. Лукашенко нимани режалаяпти?
Намойишчилар ўз анъаналарига содиқ қолишган.
Масъулларнинг рухсати бўлмаса-да, кеча, якшанба куни ҳам яна юзлаб одам намойишга чиққан.
Норозилик акцияси пойтахт Минскдан ташқари яна Беларуснинг қатор йирик шаҳарларида бўлиб ўтган.
Улар Беларуснинг 26 йиллик президенти Александр Лукашенко истеъфоси ва 9 август кунги зиддиятли президент сайлови натижасини бекор қилишни талаб қилишмоқда.
Мамлакат куч тизимлари намойишларни шафқатсизлик билан бостириш ҳаракатида.

Сурат манбаси, TUT,BY
Аммо, сўнгги ҳафталарга келиб, намойишчилар ҳам ўз тактикаларини ўзгартиришган.
Бирданига Минск марказида эмас, аввалига жойларда йиғилиш йўлига ўтишган.
Милициянинг мавзеъларга қилган рейдлари ҳам иш бермаган, намойишчилар уюшиш ва ўз акцияларини бошлашга муваффақ бўлишган.
Лекин, шунда ҳам, милиция уларга қаршилик кўрсатган.
Намойишчиларни ёппасига ҳибсга олишлар бошланиб кетган.
Хабарларга кўра, Беларусь мухолифати Мувофиқлаштирувчи кенгаши асосий таркибининг аъзоси Дмитрий Крук ҳам қўлга олинган.
Шоҳидларнинг сўзларига кўра, намойишчиларни тарқатиш учун куч тизимлари яна махсус гранаталар ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашган.
Сўнгги намойишлар чоғида бутун мамлакат бўйлаб 300 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.
Бунга "Весна" инсон ҳақларини ҳимоя қилиш марказининг ҳисоб-китоблари далолат қилган.
Марказга кўра, ҳибсдагиларнинг айримлари худди ўша куннинг ўзида қўйиб юборилган.
Бу гал ҳам пойтахт Минск марказига яна ҳарбий техника ташланган, қатор метро бекатлари ёпиб қўйилган, интернет тезлиги билан боғлиқ муаммолар кузатилган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 1
Намойишлар
Беларусда, қарийб тўрт ойдирки, оммавий намойишлар тинмаётир.
Давомий намойишлар 9 август кунги зиддиятли президент сайлови ортидан бошланиб кетган.
Унда расман яна амалдаги президент Александр Лукашенконинг ғолиб чиққани эълон қилинган.
Аммо мухолифат сайлов натижаларини тан олмаган, унинг Лукашенко фойдасига сохталаштирилганини айтган.
Орада Беларусда яширинча инаугурация маросими ўтказилган.
Александр Лукашенко олтинчи бор Беларусь президенти сифатида қасамёд келтирган.
Қатор Ғарб давлатлари ва Европанинг энг нуфузли ташкилотлари буни тан олмасликларини расман ва ошкора баён қилишган, жазо чоралари кўришгача боришган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 2
Панжара ортидан интервью
Беларусь мухолифатининг лидерларидан бири бўлган Мария Колесникова панжара ортидан Германиянинг Spiegel журналига интервью беришга муваффақ бўлган.
Мухолифат лидери ҳокимиятни эгаллашга чақиришда айбланиб, шу йил сентябрь ойидан буён ҳибс остида қолаётир.

Сурат манбаси, Anadolu agency
Мухолифат етакчиси Виктор Бабарико сайловолди штабининг собиқ раҳбари мамлакатда юз берган воқеалар ва Лукашенко режими хатти-ҳаракатлари тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашган.
Унинг фикрича, Александр Лукашенконинг янги таҳрирдаги конституция қабул қилиниши ортидан, "президентликда қолмаслиги"га оид ваъдаси қудратда қолиш учун шунчаки "вақтни чўзиш"дан бошқа нарса эмас.
Мухолифат лидерига кўра, фақат сиёсий маҳкумлар озод қилинган тақдирдагина, амалдаги президент билан мулоқот ҳақида сўз юритиш мумкин.
"Режим барча чегараларни кесиб ўтди, унда инсоний ҳеч нарса қолмади. Бу мутлақ ёвузлик, уни тўхтатиш керак", - деб айтган Мария Колесникова.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













