Хитой Рим Папасига: Уйғурлар таъқиб қилинмаяпти - Хитой ва мусулмонлар, Xitoy, musulmonlar, dunyo, uyg'urlar, yangiliklar

Pope Francis leaves after the Christmas Eve mass in St. Peter"s Basilica at the Vatican, December 24, 2019

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Рим Папаси илк бор уйғурлар таъқиб қилинаяпти, деган гапни айтган. Хитой танқидчиларининг сафига қўшилган

Хитой Рим Папасига: Уйғурлар таъқиб қилинмаяпти - расмий Пекиннинг баён қилишича, Рим Папасининг танқидлари асоссиз. Рим Папаси илк бор уйғурлар таъқиб қилинаяпти, деган гапни айтган. Хитой танқидчиларининг сафига қўшилган.

Рим Католик Черковининг етакчиси бу ҳақда ўзининг янги китобида тўхталиб ўтган.

Рим Папаси, "Роҳингалар, Уйғурлар ва Язидийларни энг кўп таъқиб этилаётган инсонлар" қаторида тилга олиб ўтган.

Китоб "Келинг, орзу қилайлик: Яхшироқ келажакка йўл", деб номланади.

Хитойнинг Шинжон Уйғуристонидаги жамлоқлар тармоғи дунёдаги мусулмонлар учун мўлжалланган энг йиригига қиёс берилган.

Расмий Пекин бу жамлоқ-ҳибсхоналарни "қайта тайёрлаш ёки касб-ҳунар ўргатиш марказлари", деб атайди.

Бу жамлоқларда аксарияти уйғур бир миллионга яқин мусулмоннинг тутиб турилгани ишонилади.

Рим Папасининг худди шу сўзлари ўрин олган китоби ортидан, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расман баёнот билан чиққан.

Вазирлик Папанинг қайдлари "асоссиз" эканини иддао қилган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сўзчисига кўра, Пекин "миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини ҳамиша тенг ҳимоя қилиб келган".

A vocational skills education centre in Xinjiang, September 2018

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Расмий Пекин даъвосига кўра, бу каби жамлоқлар террорчиликка қарши курашиш учун керак

Хитойлик масъулларнинг сўнгги йилларда хавфсизлик ва террорчилик важлари билан Шинжонда бир миллиондан ошиқ одамни ушлаб кетгани ишонилади.

Расмий Пекин аввалига Шинжонда бу каби жамлоқларнинг борлигини тан олмаган, аммо кейин уларнинг "қайта тайёрлаш ёки касб-ҳунар ўргатиш марказлари" эканини айтиб чиққан.

Бундан ташқари, яқинда уйғур аёлларининг ғайриихтиёрий бичилаётгани, меҳнатга мажбурланаётгани ва қийноқларга тутилаётганига оид даъволар ҳам бўй кўрсата бошлаган.

Расмий Пекин айни мазмундаги хабар ва иддаоларни ҳам расман рад этган.

Уйғурлар асосан ўзларини маданий ва этник жиҳатдан Марказий Осиё халқларига яқин, деб биладиган мусулмон туркий миллат, халқ саналишади.

Уларнинг кўпчилиги Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор бўлгасида яшашади, уларнинг сони тахминан 11 миллион киши ёки аҳолининг 45 фоизини ташкил қилади.

Кузатувчиларнинг айтишича, ўтган йиллар давомида марказий ҳукумат уйғурларнинг диний, тижорий ва маданий фаолиятини аста-секинлик билан чеклаш сиёсатини олиб борган. Хитойлик ханларни бу минтақага кўчиб ўтишга руҳлантирган.

Айнан уйғурлар илова мусулмон озчиликларга нисбатан сиёсати учун, айниқса, сўнгги йилларда Хитойга нисбатан халқаро босимлар кучайган, асосан Ғарбнинг танқидлари янада кескинроқ тус олган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek