Хитой ва мусулмонлар: Қамоққа ташлаган 1 млн мусулмон бахтли яшаяптими?

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Хитой ҳукуматига кўра, Шинжон-Уйғур бўлгасидаги қайта тарбиялаш марказларида уйғурлар бахтли ҳаёт кечиришмоқда.

Пекин расмийлари ББС журналистларини ҳам олдиндан тайёрланган шундай бир жамлоқ, яъни ўзлари айтмоқчи, марказга олиб боришган.

У ерда танлаб олинган ва ҳойнаҳой ўргатилган уйғурлар шод-хуррам ҳаёт кечиришаётганини такрорлаганлар.

Алоқадор мавзулар:

Хитой Шинжон Уйғуристонида улкан қамоқхоналарга ўхшаш бир нечта жамлоқ барпо этган.

Уларда бир миллиондан кўп аксар уйғур ва қисман қозоқ, қирғиз ва тожиклардан иборат мусулмонлар сақланади.

Жиноят қилмаган маҳбуслар

Хитойга кўра, бу жамлоқлар қамоқ эмас, балки қайта тарбиялаш марказларидир.

Аммо улар ёпиқ, қаттиқ қўриқланади ва кириб-чиқиш ўта чекланган.

Ҳозиргача, айнан қандай мусулмонлар ва қайси ҳаракати учун бу ерларда сақланмоқда, қайта тарбиялаш учун қанча муддат вақт кетади - маълум эмас.

Пекин вакиллари ҳеч бир қонунни бузмаган юз минглаб уйғурларни ҳам "қарийб жиноятчи", деб аташган.

Хитойдаги мусулмонлар жамлоғи
Сурат тагсўзи, Хитой жамлоқларга ташлаган уйғурлар ҳеч қандай жиноят қилмаган.

Хитойдан қочиб чиққанлар ва халқаро ҳуқуқ фаолларига кўра, бу жамлоқларга аксар ҳеч бир жиноят қилмаган мусулмонлар ташланган.

Кўпларининг тақдири ҳақида яқинлари ҳеч нарса билишмайди.

Айни қамоқ жамлоқлари туфайли Хитой дунё бўйлаб танқидга учрар экан, Пекин расмийлари уларнинг айримларини дунёга намойиш этишга жазм этган кўринадилар.

Хитой кўрсатган жамлоқларда одамлар бахтли, қувноқ ва гўё билим олишмоқда.

Бироқ Хитойга қанчалик ишониш мумкин, деган савол очиқ.

1930-1940-йиллари нацистлар Германияси ҳам яҳудийлар "бахтли яшаган" геттоларни дунёга ва немис халқига намойиш этишган.

У тасвирларда ҳам шод-хуррам ҳаёт кечирган яҳудийлар тасвирланарди.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbekBBCUZBEK.COM

Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.