Янги Ўзбекистонда халққа газ ва электр бериладими? - видео, Мирзиёев, O‘zbekiston, Mirziyoyev, yangiliklar

Кондиционерларга ошган эҳтиёжни трансформаторлар қоплай олмаяпти
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Янги Ўзбекистонда халққа газ ва электр бериладими? - Давлат идоралари совуқ маданият уйлари ва мактабларда янги Ўзбекистондаги ўзгаришларни тарғиб қилаётган бир вақтда ижтимоий тармоқларда халққа электр ва газ беринг, деган талаблар трендга айланмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шимолдан совуқ оқимнинг келиши натижасида ноябрнинг ўртасига келиб Ўзбекистонда кунлар кескин совиб кетган.

Қиш яқинлашиши билан электр ва газ муаммолари яна кун тартибига чиққан. Айрим жойларда электр токи навбати билан вақтинчалик ўчирилаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Би-би-си билан аноним тарзда гаплашган бир нечта манба электрдаги узилишлар бўлаётганини тасдиқлади.

Олдинроқ сенат аъзолари аҳолини газ билан таъминлай олмаётган Ҳудудгаз идорасини қаттиқ савол-жавобга тутган эди.

O'zbekiston

Сурат манбаси, Social media

Ижтимоий тармоқдагилар "Халққа электр ва газ беринг" номли ҳэштегларни трендга айлантиришга бел боғлаган.

Ўнлаб профил эгалари ўз расмлари остига ушбу сўзларни илиб Facebookда позициясини билдирмоқда.

"Ўзбекистонда йиллар давомида қиш келиши билан газ ва электр билан боғлиқ муаммолар кун тартибига чиқади. Бу муаммо на эски Ўзбекистон, на янги Ўзбекистон даврида ҳал этилгани йўқ. Ваҳоланки, Ўзбекистон олтин қазиб олиш рейтингида фаxрий иккинчи ўринни, газ қазиб олиш бўйича эса "кучли йигирматалик" рўйхатида ўрин олган", деб ёзди Файзбоғ канали.

O'zbekiston

Сурат манбаси, fergana.ru

Фарғона вилоятидан журналист Шарифа Мурод ҳам ушбу акцияга қўшилган.

Шарифа Мурод Facebookдаги саҳифасида ёзишича, ўзи ишлайдиган "Бувайда кўзгуси" газетасида ҳам электр тез-тез ўчиб қоляпти.

"Мана бугун ҳам газета саҳифаланиши керак. Электр токи йўқ. Бу ҳақда тўлиқроқ шикоят ёзайлик десам, бош муҳарриримиз туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари", деб ёзди у.

Журналистнинг Би-би-сига айтишича, Facebookда ушбу шикоятни ёзганидан сўнг бир неча соат чироқ ўчмаган.

O'zbekiston

Сурат манбаси, facebook

Ижтимоий тармоқларда паст босимда бўлса ҳам, газ келган жойларда ҳазил видеолар тарқалган.

Аҳоли чироқ ва газ таъминотидан шикоят қилаётган бир вақтда Президент Шaвкат Мирзиёевнинг топшириғи билан 30 октябрдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб "Янги Ўзбекистон янги дунёқараш" тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Тарғибот ишлари Ўзбекистонга бу йил эртароқ кириб келган совуқ кунларга тўғри келган.

Ҳисобот тарзида қўйилаётган сурат ва видеолардан тадбир иштирокчилари совуқ хоналарда қалин кийинган ҳолда тарғибот шеърлари ва маърузалари тинглаб, концерт томоша қилаётганини кўриш мумкин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek