Россия, Корея...- Байден ғалабаси дунё учун нимани англатади? АҚШ сайлови, дунё, Ўзбекистон, O'zbekiston, Mirziyoyev, AQSH, Rossiya, dunyo, yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Россия, Корея...- Байден ғалабаси дунё учун нимани англатади? - Дональд Трампнинг тўрт йиллик президентлиги даврида Американинг ташқи сиёсати кескин ўзгаришларга юз тутганди.
Маълум вақтга чўзилган мубҳамликларга тўла кунлар ортидан Жо Байден АҚШ президентлик сайловида ғолиб чиқди.
Дональд Трампнинг тўрт йиллик президентлиги давомида Американинг дунёнинг қолган қисми билан муносабатлари кескин ўзгарди.
Дунё бўйлаб - Пекиндан Берлинга қадар Би-би-си мухбирлари жаноб Байденнинг ғалабаси одамлар томонидан қандай қабул қилинаётгани ва бу ғалаба АҚШ билан муносабатларда нимани англатишини тушунтирадилар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Хитой
Жо Байден ғалабаси Хитой бошқарув тизими учун яна бир мушкуллик туғдиради, дея ёзади Пекиндан Жон Садворт.
Эҳтимол, расмий Пекин Дональд Трампнинг «тахтдан кетгани»дан хурсанд, деб ҳисоблаш мумкин.
Чунки унинг президентлиги даврида Америка Хитой билан савдо урушига кирди, Пекинга нисбатан қақшатқич санкциялар жорий этилди ва Трампнинг ўзи коронавирус пандемиясига айбдор ёрлиғини хитойликларга ёпиштирди.
Бироқ айрим таҳлилчилар Хитой раҳбарияти АҚШ сайлови ғалабасидан мамнун эмаслигини тахмин қилмоқда.
Сабаби Американинг ўзини фирқаларга бўлиб юборган, дунёдан ажратиб қўйган Трамп АҚШнинг қудратини чўктираётган шахс сифатида хитойликларга маъқул келаётган эди.
Албатта, Хитой иқлим ўзгариши каби масалаларда Жо Байден билан тил топиша олиши мумкин.
Аммо Байден Хитойнинг жаҳоннинг қудратли давлатига айланиш иштиёқини қирқишда Трампнинг якка сиёсатидан кўра анча самарадор бўлган Американинг иттифоқдошлари билан муносабатларни қайта тиклашга ҳам ваъда берган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Ҳиндистон
Камала Ҳарриснинг аслидан ҳиндистонликлар фахрланадилар, аммо Трампдан фарқли тарзда Байден Нарендра Модига хушламай боқиши мумкин, ёзади Деҳлидан Ражини Ваидянатан.
Ҳиндистон узоқ вақт АҚШнинг энг муҳим ҳамкори бўлиб келган ва Байден президентлиги даврида муносабатларнинг умумий йўналишдан бошқа ўзанга бурилиши эҳтимолдан анча йироқ.
Жанубий Осиёдаги аҳолиси энг кўп давлат бўлмиш Ҳиндистон Хитойни тийиб туриш ва халқаро террорчиликка қарши курашда Американинг муҳим иттифоқдошлигича қолаверади.
Бироқ Байден ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг шахсий муносабатлари илиқ кечмаслиги мумкин.
Модининг мамлакат мусулмонлари ҳуқуқини поймол қилган, дея кўрилган зиддиятли сиёсатини танқид қилишдан тийилган Трампдан фарқли ўлароқ Байден ўз сўзини айтишда иккиланмаган - унинг сайловолди тарғиботи вебсайтида Кашмирдаги барча инсонларнинг ҳуқуқини тиклаш чақириғи ва Ҳиндистонда оммавий намойишларга сабаб бўлган икки қонун танқид қилинганини кўриш мумкин.
Ченнай шаҳрида туғилиб ўсган ҳинд аёлининг фарзанди бўлмиш Камала Ҳарриснинг АҚШ вице-президенти этиб сайланиши эса Ҳиндистонда оммавий шодлик ва аҳолининг чексиз миллий ғурур туйишига сабаб бўлди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Икки Корея
Шимолий Корея бир вақтлар Байденни «қутурган ит», дея атаган эди - аммо, эндиликда, Ким Чен Ин АҚШнинг янги президенти жиғига тегишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўради, ёзади Сеулдан Лаура Бикер.
Раҳбар Ким Дональд Трампнинг яна тўрт йил ҳокимиятда қолишини истагани тайин гап. Икки давлат раҳбарининг шов-шувли учрашувлари, табассумга тўла суратлари тарих китобларида қолиши ҳам аниқ.
Бироқ ҳеч қайси томон бу учрашувлардан тайинли натижага эга бўлмади - Шимолий Корея ядровий аслаҳахонасини қуришда давом этди, АҚШ эса қаттиққўл санкциялар жорий этишда.
Жо Байден Ким Чен Ин билан ҳар қандай музокаралар ўтказиш ва учрашишдан аввал Шимолий Корея ўзининг ядровий қурол дастуридан воз кечиши шарт эканини аллақачон айтиб бўлган. Кўплаб таҳлилчилар Байден маъмурияти Пхенян билан муносабатларга эрта киришмаса, «қаҳрли ва оловли кунлар» яна қайтиши мумкинлигини айтмоқда.
Ким Чен Ин Вашингтоннинг эътиборини тортиш учун яна узоқ масофага учувчи ракеталар синовини ўтказиши мумкин, аммо у мавжуд зиддиятларнинг шундоқ ҳам Шимолий Кореяни абгор аҳволга солиб қўйган санкцияларнинг янада кучайтирилишига сабаб бўладиган даражага етиб боришини истамайди.
Жанубий Корея эса Дональд Трамп билан муомала қилишда вақти-вақти билан муаммоларга учрагандир, аммо Корея яриморолида 70 йилга чўзилган урушга чек қўйишга аҳд қилган президент Мун Трампнинг Ким билан учрашишга «жасорат» топа олганини олқишлаган эди.
Сеул Байденнинг айни мақсаддаги ҳаракатларини диққат билан кузатиб боради.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 4
Буюк Британия
АҚШ ва Британиянинг «бўлакча муносабати» Жо Байден даврида инқирозга юз тутиши мумкин, ёзади Лондондан сиёсий мухбир Жессика Паркер.
Тажрибали демократ Жо Байден ва ашаддий брекситчи Борис Жонсон, шубҳасиз, иттифоқдошлар сифатида кўрилмайди.
Уларнинг келажакдаги муносабатини қандай бўлиши мумкинлигини англаш учун ўтмишга назар солинса, кифоя.
Айниқса, овозаларга сабаб бўлган 2016 йил - Дональд Трамп Оқ Уйни қўлга киритган ва Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш учун овоз берган даврга расм солиш муҳим.
Ўшанда, Жо Байден ва унинг раҳбари бўлмиш президент Барак Обама Брекситдан ўзга натижа кутганликларини яширмаган эдилар.
Таниқли демократлар ва ирланд лоббиси, жумладан, эндиликда сайланган президентга айланган Байден, ўша вақтда, АҚШ ҳукуматининг Брекситга нисбатан ҳаракатларидан қониқмаган ва Байден, агар мамлакат президентига айланса, келажакдаги ҳар қандай АҚШ-Британия савдо келишуви Фарахбаҳш Жума Келишуви шартларининг ҳурмат қилинишига боғлиқ бўлишини таъкидлаган эди.
Бир вақтлар Дональд Трамп Борис Жонсонни «британиялик Трамп» деб атаган эди. Британия Бош вазирини очиқдан очиқ Трампнинг «жисман ва ҳиссан нусхаси» дея тасвирлаган Байден эса бу таъкидга қўшиладиган кўринади.
Шу сабабдан Жо Байден Лондондан кўра аввал Брюссел, Берлин ёки Париж билан гаплашишни исташи эҳтимоли юқори.
Бироқ ҳар икки раҳбарнинг ўзаро тил топишишига ҳали етарлича сабаблар ҳам бор.
Улар бошқарадиган икки мамлакат узоқ ўтмишга эга қалин дипломатик алоқаларга эга.
Россия
Байден ғалабасидан боши осмонда бўлмасада, Россия учун унинг президентлиги қулайроқ бўлиши мумкин, ёзади Москвадан Стивен Розенберг.
Кремлнинг тинглаш қобилияти жуда аъло. Яқинда Байден Россияни Америка учун «энг катта хавф» деб атаганида, буни Москвада ҳаммадан кўра жуда яхши эшитдилар.
2011 йилда вице-президент Байден агар Путиннинг ўрнида бўлганида, ортиқ президентлик учун номзодини қўймаган бўлишини таъкидлаган эди ва буни президент Путин ҳалига қадар ёддан чиқармаган.
Москва Байден маъмурияти даврида Россия Вашингтоннинг янада оғирроқ санкциялар ва босимига учрашидан чўчимоқда.
Россиядаги газеталардан бири бундан бирмунча вақт аввал Трамп даврида АҚШ-Россия муносабатлари «жарга» қулаганини даъво қилди. Бироқ газета Байденни муносабатлар учун янада чуқурроқ чоҳ қазийдиган "эксковатор"га қиёслади ва расмий Москвада ана шундай кайфият ҳукмрон эканига шубҳа жуда кам.
Аммо Кремль учун бундай салбий вазиятнинг ёруғ томонлари ҳам бўлиши мумкин.
Рус сиёсий шарҳловчилари Байден хатти-ҳаракатларини Трамп маъмуриятиникидан кўра башорат қилиш осонроқ бўлишини таъкидламоқдалар. Бу эса келаси февраль ойида муддати якунланадиган муҳим АҚШ-Россия ядровий қуролларни чеклаш келишуви бўйича муросага келишни осонлаштириши мумкин.
Москва Трамп давридан чиқиб олиб, янги Оқ Уй билан алоқаларни йўлга қўйишни истайди, аммо бу ҳаракатлардан ижобий натижа чиқишига кафолат жуда кам.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 5
Германия
Немислар Дональд Трамп воз кечган зарурий иттифоқдошликни ортга қайтаришдан умид қилмоқда, ёзади Берлиндан Дамиен МакГиннес.
Сайлов натижаларидан сўнг Германия енгил тин олди.
Pew тадқиқотлар марказининг маълумотларига кўра, немисларнинг атиги 10 фоизи президент Трампнинг ташқи сиёсатига ишонади. У сўровнома ўтказилган ҳар қандай давлатдан кўра Германияда энг кам дастакланади. Ҳатто, Путин ва Си Жингпинг Германияда унданда машҳурроқ.
Президент Трамп Германия иқтисодий жиҳатдан суянадиган эркин савдо келишувларини йўққа чиқариш ва халқаро институтларни парчалаб ташлашда айбланади.
Унинг Хитой билан даҳанаки жанглари немис экспортёрларини қийин вазиятга солиб қўйган ва Трампнинг канцлер Ангела Меркел билан муносабатлари ҳавас қилгулик эмаслигини ҳамма яхши билади.
Немис сиёсатчилари ва сайловчилари Трампнинг хурмача қилиқлари, далилларга нисбатан қолипга сиғмайдиган муносабати ва Германия автомобилсозлик саноатига тинимсиз ҳужумларидан даҳшатга тушган.
Шунга қарамай, Германия АҚШнинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади ва бу трансатлантик муносабат Европа хавфсизлиги учун ҳаводек зарурдир.
Шу сабабдан, немис вазирлари президент Трампнинг овозларни санаш жараёнини тўхтатишга чақириқлари ва сайловда фирибгарликка йўл қўйилди қабилидаги асосланмаган иддаоларини кескин танқидга тутдилар.
Бир вақтнинг ўзида кўпчилик Байден президентлиги даврида Вашингтон ва Берлин ўртасидаги йирик сиёсий тафовутлар барҳам топмаслигини ҳам яхши англайди.
Аммо Берлин кўп томонлама ҳамкорликни қадрлай оладиган президент билан ишлашни истамоқда.

Сурат манбаси, Getty Images
Эрон
Байден ғалабаси Теҳронни музокаралар столига қайтариши мумкин, ёзади Би-би-си Форс Хизмати мухбири Касра Нажи.
АҚШ президентлик сайловидан икки ҳафта бурун Дональд Трамп агар қайта сайланса, у қабул қиладиган илк қўнғироқ - Эрон етакчиларининг музокаралар ўтказиш сўрови бўлиши ҳақида ишонч билан гапирган эди.
Ютган тақдирда ҳам Трампга бундай мақсадда сим қоқилмас эди.
Трамп билан музокара қилиш Эрон учун имконсиз, балки хўрлик бўлар эди.
Трамп даврида АҚШ санкциялари ва имкон қадар кўпроқ босим ўтказиш сиёсати Эронни иқтисодий инқироз ёқасига келтириб қўйди. Бундан ташқари Трамп ядровий келишувдан ҳам воз кечди.
Энг ёмони - у Олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Ҳаменийнинг яқин дўсти бўлмиш генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берди. Генералнинг ўлими учун қасос олиш ҳамон Эрон олий раҳбариятининг кун тартибида турибди.
Жо Байденнинг сайланиши эса Эроннинг АҚШ билан яна музокараларга киришини анчайин енгиллаштиради. Байден Эрон билан муносабатларда дипломатиядан фойдаланиш ва ядровий келишувга қайтиш истагини изҳор этиб бўлган.
Бироқ Эрон раҳбарлари музокаралар столига осонликча ўтирмаслиги ҳам мумкин. 3 ноябрь куни АҚШда сайлов бошланганда, Олий раҳнамо бу сайловнинг натижалари Теҳрон юритаётган сиёсатга ҳеч қандай «таъсир ўтказмаслиги»ни таъкидлаган эди.
Ноқонуний сунъий йўлдош каналларидан АҚШдаги сайлов жараёнини яширинча кузатиб борган миллионлаб эронликлар эса ўз келажаклари мазкур сайлов натижаларига боғлиқ эканига ишонган ҳолда, Байден ғалабаси санкцияларнинг юмшатилишига дебоча бўлишидан умид қилдилар.
Исроил
Дональд Трамп юритган Яқин Шарқ сиёсатининг катта қисми қайтадан ўзгартирилишига умид қилинмоқда, ёзади Қуддусдан Том Бейтман.
Президент Трамп АҚШнинг минтақадаги анъанавий иттифоқдошларини дастаклашни кучайтириб, Теҳронни яккалаб қўйиш сиёсатини олиб борди.
Сайланган президент Байден эса АҚШнинг Яқин Шарқ сиёсатини Барак Обама давридаги ўзанга қайта солишга уриниб кўради.
Бундай амал эса Исроил ва Саудия Арабистони ҳамда БАА каби давлатларга ёқмаслиги турган гап. Исроил вазирларидан бири Байденнинг эҳтимолий ғалабасига муносабат билдира туриб, бундай сиёсат «Исроил ва Эроннинг даҳшатли тўқнашуви»га сабаб бўлишини таъкидлаган.
Сайлов натижаси АҚШнинг Исроил-Фаластин муаммосига нисбатан муносабатини ҳам кескин ўзгартириб юборади.
Трампнинг режаси Исроилни кенг кўламда қўллаб-қувватлаш ва унинг Ғарбий Қирғоқ қисмларини эгаллаб олишига имкон бериш ўлароқ кўрилган эди, аммо бу режа, кейинроқ, Исроил ва бир неча араб мамлакатлари ўртасида тарихий яқинлашувларга йўл очиш мақсадида бекор қилинди.
Минтақада бундай тарзда мувозанат ўрнатиш сиёсати Байден даврида ҳам давом этиши эҳтимоли юқори, аммо янги сайланган президент АҚШнинг зиддиятларга сабаб бўлган Форс Кўрфази давлатларига қурол сотиш жараёнини секинлаштириши ва Исроил учун янада кенгроқ имтиёзлар беришга уриниши мумкин.
Лекин Фаластин ерларини аннекция қилиш масаласи кун тартибидан олиб ташланиши аниқ ва Байден Исроилнинг янги манзилгоҳлар қуришига ҳам қаршилик кўрсатади.
Фаластин расмийларининг ушбу ҳафта илгари сурган даъволари эса минтақада кескин бурилиш содир бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин. Улар анъанавий «икки давлат ечими» тушунчасига қайтишга даъват қилдилар, аммо аллақачон фалажланиб бўлган Исроил-Фаластин тинчлик жараёни фонида бундай даъватни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари жуда оз кўринмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 6
Миср
Фаоллар орасида Байден маъмурияти инсон ҳуқуқлари бўйича Мисрга босимни оширишидан умидлар улкан, ёзади Қоҳирадан Салли Набил.
Ҳарбийлар қўлловида бўлган Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сиси Трамп билан жуда қалин эди. У учун эски дўстнинг Оқ Уйда қолиши манфаатлироқ эди, лекин Сисининг, эндиликда, Жо Байден билан тил топишишига тўғри келади.
Президент Сиси танқидчилари Трампни Мисрдаги инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига кўз юмганликда айблаб келдилар.
Миср ҳар йили АҚШдан $1.3 миллиард миқдорда ҳарбий ёрдам олади. 2017 йилда бу ёрдамнинг кичик қисми инсон ҳақлари юзасидан хавотирлар туфайли тўхтатиб қўйилди, аммо келаси йилда бу қарор бекор қилинди.
Эндиликда, Мисрдаги инсон ҳуқуқлари фаоллари Жо Байдендан ўн минглаб сиёсий маҳбусларни қамоқхоналарда сақлаётгани айтиладиган ҳукуматнинг мухолифатга нисбатан қаттиққўл сиёсатини ўзгартириш йўлида босим ўтказишидан умид қилмоқдалар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 7
Куба
Оғир санкциялардан сўнг Жо Байденнинг ғалабаси енгиллик олиб келади, ёзади Би-би-сининг Куба бўйича мухбири Уил Грант.
Аксар кубаликлар Байденнинг президентлик курсисига ўтиришига умид боғлаган эдилар. Ҳақиқатан, бу орол яшовчиларининг катта қисми Оқ Уйда Дональд Трампдан бошқа ҳар қандай инсон ўтиришини истайди. У жорий этган санкциялар тўрт йил давомида кубаликларнинг тинка мадорини қуритиб бўлди.
Жо Байден эса Барак Обама президентлиги пайтида юқори чўққига чиққан АҚШ-Куба алоқалари борасидаги хотираларни ёдга солади. Ўша пайтда вице-президент бўлган Байден душманона кайфиятга барҳам бериш йўлида икки йилга чўзилган музокараларда муҳим роль ўйнагани айтилади.
Кубанинг коммунистлардан иборат ҳукумати эса, шубҳасиз, АҚШнинг барча президентларининг зуваласи бир ердан олинган, дейишда давом этади.
Бироқ оддий кундалик эҳтиёж моллари учун адоқсиз навбатда турган ва тирикчилигини зўрға ўтказаётган кубаликлар сайлов натижасидан чексиз енгиллик туйгани турган гап.
Канада
Жастин Трюдо янги қўшнисини иттифоқчи ўлароқ кўрмоқда, ёзади Торонтодан Жессика Мерфи.
Канада Бош вазири сайловда кимнинг қўли баланд келишидан қатъий назар АҚШ билан алоқаларни янада яхшилашга аҳд қилган - аммо демократ Жо Байденнинг ғалабаси аниқ бўлган онларда расмий Оттава енгил тин олганини ҳис этиш мумкин.
Президент Трамп даврида Канаданинг АҚШ билан муносабатлари машаққатлар ва тўсиқларга бой бўлган бўлсада, фақат қора кунлардан иборат бўлмади.
Икки давлат Мексика билан биргаликда Шимолий Америка Эркин Савдо Келишуви бўйича қайтадан муросага эришдилар.
Аммо Жастин Трюдо ўзи ва уни яқинда ўтган Канада федерал сайловида дастаклаган собиқ президент Барак Обама ўртасида сиёсий ўхшашлик ҳис этишини очиқ тан олди ва бу илиқ ҳиссиёт Обама маъмуриятида вице-президент ўлароқ хизмат қилган Жо Байден билан ҳам давом этади.
Бундан ташқари Байденнинг Демократлар партияси ва Трюдонинг Либерал партияси иқлим ўзгариши ҳамда кўп томонлама алоқаларни йўлга қўйиш каби масалаларда ҳам ҳамфикр.
Бироқ бу икки маъмурият ўртасида зиддиятлар юзага келиши эҳтимолини инкор этмайди.
Президент Трамп Канаданинг оғир кунларни бошдан кечираётган энергетика сектори учун ҳаётий зарур ҳисобланган Алберта-Техас нефть қувури тармоғини қуришга кўрсатма берган, Байден эса бу лойиҳага қарши.
Шунингдек, Байденнинг коронавирус пандемиясидан сўнг АҚШ саноатини жонлантириш йўлида «Америка товарларини сотиб олинг» сиёсатини жорий этиш борасидаги режалари АҚШ билан савдога анчайин қарам Канадани хавотирга солиши мумкин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















