Қирғизистон: Дунёга номи чиққан “Қонундаги ўғри” Қамчи Колбаев ҳибсда қолдирилди - Qirg’iziston, O‘zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

Bishkek

Сурат манбаси, official

    • Author, Шоҳруҳ Соипов,
    • Role, Мустақил журналист, Қирғизистон

Қирғизистон: Дунёга номи чиққан "Қонундаги ўғри" Қамчи Колбаев ҳибсда қолдирилди - адвокати уни уй қамоғига чиқариш бўйича судга йўллаган шикоят аризасини қайтариб олди. Бишкек шаҳар суди ишни тўхтатди. Эҳтиёт чораси ўзгартирилмади.

Қамчибек Колбаев Қирғизистон Миллий Xавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасида сақланмоқда.

Шикоят аризаси унинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида бўлган, адвокати қайтариб олгани боис, энди аввалги суд қарори кучида қолдирилган.

Судга Қамчибек Колбаевнинг ўзи олиб келинмаган. Унинг адвокати нима сабабдан шикоят аризасини қайтариб олгани сабаби маълум эмас, изоҳламаган.

"Қонундаги ўғри" мақомига эга Қамчибек Kолбаев 22 октябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тарафидан Бишкекда жиноий гуруҳ тузганлик гумони билан қўлга олинган.

Эртаси куни Первомайский туман суди уни тергов амалиётлари якунлангунича, идора ҳибсхонасида сақлаш бўйича қарор чиқарган.

"Халқ инқиболидан" сўнг иқтидорга келган Бош вазир ва муваққат президент Садир Жапаровнинг яқин дўсти, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланган Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳни таслим бўлиш ёки давлатни тарк этишга чақирган эди.

Озод қилиниши мумкин

Bishkek

Сурат манбаси, official

Қамчибек Колбаев қўлга олинганидан кўп ўтмай, Қирғизистон Хавфсизлик Кенгашининг собиқ котиби Кенешбек Дуйшебаев суд, қўлга олинган "қонундаги ўғри" бир-икки кун ичида озод қилиши мумкинлигини айтган.

"Биздаги, тезкор маълумотга кўра, Қамчи Колбаевни озод қилишади. Акс ҳолда, жиноят олами янги ҳукуматга инқилобдан кейин мажбуриятларини бажармаганлиги учун ўз талабларини қўя бошлайди", деган у.

Дуйшебаевнинг сўзларига кўра, "жиноий гуруҳ ва янги ҳукумат ўртасида, таъбир жоиз, келишув мавжуд, жиноятчиларга қарши курашиш эса театрлаштирилган шоуга айланган".

Бунга Божхона бошқармаси раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг бир неча соат давомида ҳибсга олинишини мисол келтирган у.

«Раимбек Матраимов қандай жиноят иши бўйича ҳибсга олинган? Терговни ким олиб бораяпти, унга ким раҳбарлик қилди? 2 миллиард сўмлик зарар қаердан келиб чиққан? Нега Жапаров уни қўйиб юборишга қарор қилди? У терговчими?", - дея савол остига олган Хавфсизлик кенгашининг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебаев.

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков 15 октябрда истеъфо беришидан аввал Кенешбек Дуйшебаевни Хавфсизлик Кенгаши котиби этиб тайинлаш тўғрисида фармон имзолаган.

27 октябрда эса, Бош вазир ва муваққат президент Садир Жапаров Дуйшебаевни лавозимидан озод этиб, ўрнига Рискелди Мусаевни Хавфсизлик Кенгашининг котиби этиб тайинланган.

АҚШ олқиши

Bishkek

Сурат манбаси, official

АҚШ расмий Бишкекнинг халқаро "уюшган жиноятчиликнинг йирик вакили" Қамчибек Колбаевни ҳибсга олиш бўйича ҳаракатларини мамнуният билан қабул қилишини айтган.

"Колбаевнинг жиноий тармоғи Марказий Осиёда жойлашган бўлиб, гиёҳванд моддалар савдоси, қурол, одам савдоси, товламачилик ва бошқа жиноий фаолият турлари билан шуғулланади. Колбоевнинг жиноий тармоғи бир нечта Евроосиё жиноий гуруҳлари раҳбарлари ва аъзоларидан ташкил топган "Братва" ёки "Brothers' Circle" деб номланган трансмиллий жиноий тармоғининг бир қисмидир. Колбаев 2012 йили феврал ойида АҚШнинг Хорижий активларни бошқариш департаментининг (ОFАC) 13581-сонли буйруғига биноан "Brothers' Circle" учун ёки унинг номидан иш юритувчи сифатида тан олинган", дейилганди АҚШ томони расмий баёнотида.

Қамчибек Колбоев АҚШ Давлат департаменти унинг жиноий тармоғи молиявий механизмларини йўқ қилишга олиб келган маълумот учун 1 миллион долларгача мукофот пули таклиф қилган шахс бўлади.

Қамчибек Колбаев ким?

Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоят маркази Чўлпон-Ота шаҳрида туғилган Қамчи Колбаев узоқ вақт давомида жиноий гуруҳ етакчиси Рисбек Акматбаевнинг энг яқин ёрдамчиси бўлган. 1990-йилларнинг охирида уларнинг ораси совуқлашгани айтилади.

2008 йилда Қирғизистон ва Россия матбуоти қирғизлардан биринчи бўлиб Қамчи Колбоев "қонундаги ўғри" тожини кийганини хабар қилган.

2011 йилнинг июн ойида Колбоев Америка Қўшма Штатларида халқаро гиёҳвандлик бизнесининг муҳим шахсларидан бири сифатида расман тан олинган ва "Братский круг" доираси рўйхатига киритилган. Гуруҳ қурол ва гиёҳванд моддалар, одам савдоси ва товламачилик билан боғлиқ жиноятлар билан шуғулланиши айтиб келинган.

Минтақавий нашрларда шундан сўнг, Америка Қамчи Колбаевни дунёдаги энг йирик наркобаронлар рўйхатига киритганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган.

Қамчи Колбаев 2011 йилнинг 22 июлида Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида Қирғизистон сўровига биноат, жиноий гуруҳ ташкил этганликда гумонланиб ҳибсга олинади. Бироқ Қирғизистонга экстрадиция қилинмайди ва сентябрда қамоқдан озод этилади.

2012 йилнинг 8 декабрида Дубайдан "ўз ихтиёри билан" Қирғизистонга қайтган Қамчи Колбаев аэропортда махсус хизмат тарафидан "одам ўғирлаш, талон-тарож қилиш, жиноий гуруҳ тузиш" каби айбловлар билан ҳибсга олинади.

Республика Олий суди 2013 йилнинг октябрида Қамчи Колбаевни "жиоий гуруҳ тузганлик, қурол ва наркотик савдоси, ҳокимият вакилига куч қўллаганлик, одам ўғирлашда" айблаб 3 йилга озодликдан маҳрум этади ва кўп ўтмай, 2014 йилнинг 8 июнида "қонундаги ўғри" яна озодликка чиқарилади.

Бунинг ортидан Қамчибек Колбаевнинг Қирғизистонда жиноий гуруҳга асос солиб, унга раҳбарлик қилиб келгани айтилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek