Ўзбекистон: ЎзЛиДеП нашри президент Мирзиёвнинг турли уюшмалар тузиш сиёсатини танқид қилдими? - O'zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar (видео)

Сурат манбаси, facebook
ЎзЛиДеП нашри президент Мирзиёвнинг турли уюшмалар тузиш сиёсатини танқид қилдими? - Шавкат Мирзиёев шу партиядан президент этиб сайланган.
Иқтисодиёт фанлари доктори бўлган муаллиф пандемия даврида турли уюшмалар раҳбарлар учун янги иш ўрни яратиш мақсадида очиляптими, дея савол ташлайди.
Партиянинг 21-аср газетаси сайти 19 октябр куни "Яна бир тирик товон уюшма ташкил этилди" номли мақола чоп қилди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Унда иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Самариддин Элмирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини савол остига олган.
Президент қарори асосида саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ҳамда МЧЖ шаклидаги ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши назарда тутилган.
"Жорий пандемия шароитида ташкил қилинган яна битта уюшма кимнинг ҳисобидан фаолият юритади? Саримсоқ етиштирувчиларга тирик товон бўладими ёки сабзавотчиларга? Ёки бошқа даромад манбаси борми? Иқтисодиётда қўшилган қиймат яратадими ўзи? Фикримча, бу уюшма ва таркибидаги МЧЖлар ҳам истеъмолчиликдан нарига ўта олмайди", деб ёзади Самариддин Элмирзаев.

Сурат манбаси, official
Муаллиф Ислом Каримов қарори билан ташкил этилган "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти ўзини оқламагани ва қўйилган мақсадга эришилмаганини эслаган.
Элмирзаев сўнгги вақтларда тузилаётган уюшма ва масъулияти чекланган жамиятлар раҳбарлар учун янги иш ўрни яратиш мақсадида ташкил қилинмаяпти, дея савол ташлаган.
"Шундай экан, хатоларни такрорлашдан кимга наф, деган савол туғилади. Ёки уюшма ва МЧЖлар раҳбарлари учун янги иш ўрни яратяпмизми?", дейди у.
Тошкент Mолия институти кафедра мудири бўлиб ишлаётган профессор Самариддин Элмирзаев президент Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан қалампир етиштириш ташаббуси самара бермаганини қайд этган.
Аммо муаллиф мақолада Шавкат Мирзиёевнинг исмини келтирмаган.
"Бошқа томондан, қалампир операцияси ҳам ҳали халқ хотирасидан фаромуш бўлганича йўқ. Изма-из уюшмаю қўмиталар ташкил қилиш билан, қанийди, бирор иш битса, қанийди, шу йўл билан ривожланиб бўлса…", дейди профессор Элмирзаев.

Сурат манбаси, official
Президент кўрсатмаси билан Вазирлар маҳкамаси 2018 йилнинг январ ойида қалампир етиштиришга бағишлаб махсус қарор қабул қилганди.
Қарор асосида ҳудудларда "Қалампир" масъулияти чекланган жамиятларни тузиш вазифа қилиб белгиланганди.
Гарчи номи келтирилмаган бўлса-да, президент Шавкат Мирзиёев имзоси билан олиб борилаётган сиёсат расмий нашрда илк маротаба танқид қилинди.
Бунгача ижтимоий тармоқларда президент қарорлари билан тузилаётган вазирлик, қўмита ва уюшмаларнинг бесамарлиги тўғрисида ёзилаётган эди.
Шавкат Мирзиёевнинг 4 йиллик президентлик даврида Ўзбекистонда вазирликлар сони қарийб 2 баробар кўпайгани айтилади.
Ислом Каримов даврида 13 та вазирлик бўлган бўлса, Мирзиёев бошқарувида вазирликлар сони ҳозирча 24 нафарга етди.
4 йил ичида 3 вазирлик янгиланган 11 та вазирлик янги ташкил қилинган.
Рақамларга ишониладиган бўлса, президент Мирзиёев ҳар йили ўртача 4 тадан янги вазирлик ташкил қилган.
3 та янги давлат қўмитаси ташкил қилиниб, уларнинг сони 10 тага етган.
"Ўзи иқтисодимиз жуда унақа гуллаб-яшнаб кетмаган ва молиявий маблағ туфайли ечимини кутиб ётган жуда кўп ижтимоий муаммолар турган бир даврда давлат ташкилотлари ихчамлашиш ўрнига кўпайиб бормоқда", деб ёзди блогер Хушнудбек Худайбердиев феврал ойида.

Сурат манбаси, official
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















