Болливудда гап: Дипика, Сара Али Xон сўроқ қилинди – Bollivud, dunyo, yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Болливудда гап: Дипика, Сара Али Xон сўроқ қилинди - Сушант Сингх Ражпут ўзини ўлдирганмиди? - Ҳиндистонда тергов давом этмоқда.
Ораларида Болливуднинг таниқли актрисалари бўлган олти киши сўроққа тортилган.
Сўроқ Ҳиндистон Наркотикларни назорат қилиш бюроси ҳайъати томонидан уюштирилган.
Бунинг Болливуд юлдузи Сушант Сингх Ражпут ўлими юзасидан олиб борилаётган тергов билан боғлиқ экани айтилмоқда.
34 ёшли Сушант Сингх Ражпут шу йилнинг 14 июнь куни Мумбайдаги уйида ўлик ҳолда топилганди. Полиция ўша пайтда унинг ўз жонига қайд қилганини билдирган.
Аммо бунинг ортидан, Сушант Сингх Ражпутнинг оиласи актёр севгилиси Рея Чакраборти устидан полицияга шикоят қилган, уни худкушликка ундаш ва бошқа жиноятларда айблашган.
Рея Чакраборти жорий ой бошида ҳибсга олинган.
Унинг Сушант Сингх Ражпут учун гиҳёванд моддалар сотиб олганлиги иддао қилинган, аммо Рея ўзига қарши илгари сурилаётган барча даъволарни рад этган, тан олмаган.
Тергов иши, ойларки, матбуот нигоҳида ва Ҳиндистонда гап-сўзларни қизитган.
Сўроқ

Сурат манбаси, Reuters
Ҳиндистон Наркотикларни назорат қилиш бюроси шанба куни тергов ишлари кўламини кенгайтирган.
Дипика Падуконени Мумбайда олти соат сўроқ қилган.
Сара Али Хон ва Шраддҳа Капур ҳам сўроққа келган, аммо бюронинг бошқа идораларида тергов беришган.
Жума куни эса, бюро сўроқ учун яна бир Болливуд актрисаси - Ракул Прит Сингни ҳам чақирган.
Аммо масъуллар томонидан айбланаётганларнинг бирортаси янглиш иш қилганликларини тан олишмаган, ўзларининг бирор бир қинғир ишга қўл урмаганликларини айтишган.
Ҳозир Сушант Сингх Ражпутнинг иши учта федерал агентлик томонидан ўрганилмоқда.
Терговчилар матбуотга жуда оз маълумот чиқаришаётгани эса, Ҳиндистонда турли миш-миш ва гап-сўзларнинг урчишига сабаб бўлаётир.
Тергов иши

Сурат манбаси, Getty Images
Кўринишича, Ҳиндистон Наркотикларни назорат қилиш бюроси бир вақтнинг ўзида икки йўналишда тергов ишларини олиб бормоқда.
Биринчи иш Рея Чакраборти, унинг акаси ва Ражпутнинг собиқ уй бошқарувчисига қарши очилган. Учовлон ҳам ҳибсга олинган, аммо ўзларининг айбсиз эканликларини айтиб келишмоқда.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, иккинчи иш Болливудда гиёҳванд моддалар истеъмоли кенг тарқалганига оид иддаолар билан боғлиқ.
Бюро эса, худди шу тергов иши доирасида Чакрабортининг гўёки наркотиклар ҳақида сўз борган WhatsApp пайғомларини текширмоқда.
Марихуана Ҳиндистонда расман тақиқланган, аммо ундан олинувчи бҳанг маън этилмаган, кенг истеъмолда.
Дипиканинг нима алоқаси бор?

Сурат манбаси, Getty Images
Бу ҳозирча аниқ эмас.
Бюро мулозимларининг айтишича, Дипика ва унинг менежерлари ҳам худди шу каби пайғомлар юзасидан сўроққа тортилишган. Бу ҳақда Ҳиндистондаги маҳаллий нашрлар ёзишган. Аммо бу пайғомларда сўз айнан нималар ҳақида боргани маълум эмас.
Айримларга кўра, актриса шу йил январь ойида университетга қилган ташрифи боис, терговчилар нишонига айланган. Маълум бўлишича, ўшанда Бош вазир Наренда Модининг BJP партиясига алоқаси бўлган бир гуруҳ рақиб талабалар бошқаларига ҳужум қилишган.
BJP тарафдорлари Дипикани янги фильмини тарғиб қилишга уринаётганликда айблашган, бу фильмни бойкот қилишга чақиришган.
Times of India нинг ёзишича, ўзлари сўроқ қилган наркодилерлар айрим Болливуд актрисаларининг номини ҳам тилга олишган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















