Коронавирус ҳақида Ўзбекистон масъуллари алдашганми ё адашган? O'zbekiston

Ўзбекистонда

Сурат манбаси, Ulugbek Meylikov/Facebook

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўзбекистон тиббиёт масъуллари коронавирус борасида адашганми ё алдашган?

Мамлакат бош санитар врачи ҳали вирус кириб келган илк баҳордаёқ апрель-май ойларига бориб, бу вирус йўқолиб кетиши ҳақида айтганди.

Аммо, аксинча, баҳор ўтиб, ёз бошланаркан, Ўзбекистонда рекорд сонда коронавирус юқтирганлар ҳам аниқланди.

Ўзбекистон вирусни енгиш учун нима қила олади?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўзбекистонда беморлар сони ўсишда давом этмоқда.

Тўғри, Ўзбекистон расман вирус юқтирганлар орасида ўлим сонлари ўта кам мамлакатлардан бири саналади.

34 миллионлик юрт учун 4-5 минг атрофидаги беморлар сони бошқаларга нисбатан жуда оз.

Иммунитет

Бироқ Ўзбекистон - ва дунё ҳам - ҳалича вирусни енгиш ва карантиндан бутунлай чиқиш учун зарур муҳим шартларга жавоб бермайди.

Бу шартларнинг айримлари ўта муҳим.

Хусусан, аксар мамлакатларда кенг аҳоли орасида иммунитет шаклланиши зарур.

Аммо бу ҳолатга етгунча, касаллар ва қурбонлар сони ошиб кетиши мумкин.

Айни пайтда, вирусни юқтириб тузалган одамлар қанча муддат коронавирусни қайта юқтиришдан тўлиқ ҳимояланган бўлади - бу ҳам маълум эмас.

Ҳаж бекор бўлади - энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи? O'zbekiston - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Вакцина

Вакцина топиш устида тадқиқотлар давом этмоқда.

Британияда ҳатто одамларда синаш жараёнлари ҳам бошланди.

Лекин синовлар тугаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, вакцинани дунёдаги кенг аҳоли оммасига етказиш йўлга қўйилгунча, камида 1-2 йил керак бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Дунёдаги баъзи тадқиқотлар эса силга қарши БЦЖ эмланадиган давлатларда вирус тарқалиши ва ўлим ҳоллари ҳам кам деган хулосаларни беришган.

Бироқ бу ҳам тўлиқ исботини топмаган ва аниқ манзарани фақат пандемиядан кейин чизиш мумкинлигини урғуланмоқда.

Шунга қарамай, Австралия каби мамлакатлар минглаб шифокорларига БЦЖ қилишини айтганди.

Дори

Бошқа бир умид - дори топиш.

Турли мамлакатларда турфа дориларга мурожаат қилинди ва ёки синаб кўрилди.

Хитойда айрим шифокорлар Россияда ишлаб чиқариладиган арбидол дорисини тавсия қилишган.

Президент Трамп эса гидроксихлорохин дорисини маслаҳат берганди.

Греция каби айрим давлатларда хлорохин ишлаб чиқарилмоқда.

Бироқ олимларга кўра, ҳали бирон дори буткул тасдиқланмаган.

ЖССТ вакиллари ҳар бир дори ва зардоб бир неча марта ва обдон синаб кўрилиши заруратини айтишади.

Маслаҳат берилган айрим дориларнинг эса ҳатто зарарлари эҳтимоллари билдирилди.

Хуллас, ҳозирги шароитда аксар жамиятлар, хусусан, Ўзбекистон ҳам қатор карантин чоралари ва чекловларига риоя қилиб, яшашлари керак бўлади.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek