Лондонда ўзбек ошпаз талабалар ва тиббиёт ходимларини бепул палов билан сийлаяпти O'zbekiston

Сурат манбаси, Muzzaffar Sadykov
Асли ўшлик ошпаз Музаффар Содиқов кўп йиллардан бери Британияда Марказий Осиё миллий таомларини тайёрлайди.
Лондон Ковид-19 тарқалишининг ўчоғига айланар экан, у тинимсиз меҳнат қилаётган шифокор ва ҳамширалар, ҳамда ватандан узоқда ва хавотирда яшаётган ўзбек талабаларнинг қорнини тўйғизишга қарор қилди.
Музаффар Содиқов ўз шогирдлари билан Кингс, ҳамда Гайс анд Ст Томас касалхоналари тиббиёт ходимларига палов етказиб берди.
Шунингдек, Лондонда қолаётган марказий осиёлик, хусусан ўзбекистонлик талабаларга бир неча ҳафта давомида ҳафтасига 500 порциядан бепул ош улашди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Унинг меҳнатлари Лондоннинг Саузарк тумани ҳокимлиги томонидан эътироф этилиб, унинг бизнесига 5 минг фунт стерлинг (6170 доллар) грант мукофот пули ажратилди.
«Бу грант пули энди бизнесини бошлаётган даврда янги инновацион усулларни синаб кўраётган ёки ўз бизнесининг илк босқичларида бўлган тадбиркорларга ажратилади» дейилади ҳокимлик тарқатган хабарда.

Сурат манбаси, Muzaffar Sadykov
Карантин тартиби киритилишидан аввал Содиқов Лондоннинг марказидаги Соҳо мавзесида поп-ап растасини ташкил қилиб шаҳарликларга палов тортиқ қилар эди.
У эндиликда қатор хайрия ташкилотлари билан бирлашиб, уйсиз инсонлар, ҳамда уруш ва қийинчиликлардан қочиб келган қочқинларга бепул овқат тарқатиш нияти борлигини айтади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












