Андижон: Каримов меросини Мирзиёев тафтиш қиладими? O'zbekiston

Каримов ва Мирзиёев

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Каримовдан Мирзиёевга шафқатсиз давлат бошқаруви, ҳуқуқсиз жамият, камбағал халқ қолди.
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг қонли воқеа - Андижон хунрезлиги мустақил текшириладими?

Бу - 15 йилдан бери жавобини топмаган савол.

Марҳум Каримов Андижон қирғини бўйича мустақил халқаро текширув ўтказишга доимо қарши бўлган.

Хорижий кузатувчилар ва гувоҳларга кўра, 2005 йил 13 май куни яшаш шароитлари оғирлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари чекланганидан норози халқ Андижондаги майдонга чиққанида Ўзбекистон ҳукумати уларни ўққа тутган.

Ўзбекистон ҳукумати эса воқеа ташкилотчиларни террор, қамоқхонага ҳужум ҳамда қотиллик амалларида айблаган.

Ислом Каримов ҳукумати ўққа тутилганлар террорчилар бўлган, деб айтиб келган.

Бироқ ҳар икки тараф даъволарини холис ўрганиш ва воқеага ойдинлик киритиш йўлида мустақил текширув ўтказилмаган.

Андижон саволлари Ислом Каримов билан бирга кўмилмаган.

Ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши билан бошланган ўзгаришлар манзарасида Андижон воқеалари текширилишига умидлар пайдо бўлганди.

Аммо кечаётган тўрт давомида Ўзбекистон ҳукумати Андижонда 2005 йили 13 май куни нима бўлгани борасида холис халқаро текширув ўтказгани йўқ.

Бу орада кузатилган бир янгилик:

Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова Андижон воқеаларида тинч намойишчиларга ўқ узилганини эътироф этди.

Бироқ Андижон борасида ҳамон мавҳум ва жавобсиз саволлар кўп.

Андижон воқеаларини мустақил ва очиқ тафтиш этиш Ўзбекистон ҳукуматининг мавқеи ва давлатнинг келажаги учун қандай аҳамиятга эга?

Президент Шавкат Мирзиёев ўзи бошлаган ўзгаришларнинг ажралмас қисми сифатида марҳум Ислом Каримов бошқарувининг энг қонли воқеалардан бири - Андижонни кўтариб, тафтиш қиладими?

Бу қандай ёки қачон амалга ошиши мумкин?

Айни саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek