Сардоба сув тошқини: Қозоқ расмийси Ўзбекистонни нимада айбламоқда? O'zbekiston

Минтақа

Сурат манбаси, Facebook

Сурат тагсўзи, Сакен Калкамановнинг иддаосига кўра, ўзбек тоомни Қозоғистон расмийларини Ўзбекистондан бир томчи сув ҳам ўтмаслигига ишонтирган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Қозоғистонлик расмий Ўзбекистон ҳукуматини Сардоба фожиаси бўйича нотўғри маълумот беришда айблаб чиққан.

Қозоғистоннинг жанубий Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Калкаманов ўзининг Facebook саҳифасида 2 май куни бўлган жонли эфир давомида Ўзбекистон томони Сардоба сув омбори тўғони бузилиши натижасида юз берган тошқиннинг Қозоғистон ҳудудига ўтмаслигига ишонтирганини айтган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Унинг сўзларига кўра, бунинг оқибатида Қозоғистонда аҳолини эвакуация қилиш ишлари кеч бошланган.

Аввалроқ, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида бўлган авария оқибатида юзага келган тошқин Қозоғистон ҳудудига қадар етиб бориб, Туркистон вилоятидаги камида 4 овулни сув босгани ва 22 минг киши хавфсиз жойга кўчирилгани хабар қилинган эди.

"Ўзбекистондаги Сардоба сув омборида тўғон бузилиб, сув тошиб чиқиши натижасида Туркистон вилоятининг 10 овулини сув босди. 22 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар ўтказилмоқда", деб ёзган эди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 3 май куни ўзининг Twitter саҳифасида.

Ўзбекистон ёлғон ахборот берганми?

Сакен Калкамановнинг иддаосига кўра, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Қозоғистон расмийларини Ўзбекистон томонидан бир томчи сув ҳам ўтмаслигига ишонтирган.

Калкаманов Ўзбекистон расмийлари сўзларига ишонган ҳолда Қозоғистон ҳудудида эвакуация ишлари кеч бошлангани ва бунинг оқибатида кўплаб аҳолининг ҳаёти хавф остида қолганини таъкидлаган.

"… Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Туркистон вилояти ҳокимини сув оқими тўхтатилганига ишонтирди. Айни вақтда, сув нима учун келишда давом этганини билмаймиз… У Маҳтарал томон [Туркистон вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош тумани]га бир томчи ҳам сув ўтмаслиги… ва, гўё, ташланган сув 45 сантиметргача тушганига ишонтирди. Бир вақтнинг ўзида бизнинг канал ва коллекторларимиздаги сув сатҳи соатига, ўртача, 10-20 сантиметрга ортмоқда", таъкидлаган Калкаманов 2 май куни.

Қозоғистон

Сурат манбаси, Kirill Pavlov/Facebook

Сурат тагсўзи, Қозоқ расмийларига кўра, 5 овулни сув босиб, яна 10 овулга сув кириши хавфи мавжуд

Туркистон вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи Нургали Жунусов ҳам Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан айни мазмундаги хабар олинганини билдирган.

"Улар бизнинг вақт бўйича 20.15ga кўра, сув омборидан биз томонга сув ўтиши тўлиқ беркитилганига ишонтирдилар. Бироқ Маҳтаралга шахсан ўзим борганимда, бу ҳеч қандай натижа бермаганини кўрдим. Сув тезлиги жуда юқори ва у кучли шовқин билан келаётган эди. Аҳоли масканлардаги барча одамларни муваффақиятли эвакуация қилишга улгуриб қолдик", деган у.

Жонли эфир давомида Калкаманов Туркистон вилояти ҳокими Умрзоқ Шукеев муаммо юзасидан музокаралар ўтказиш мақсадида Сирдарё вилоятига жўнаб кетгани маълум қилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Шукеев ҳақиқатан Ўзбекистонга келгани ва вилоят ҳокими уни кутиб олганини Би-би-сига тасдиқлади, аммо ушбу музокаралар мазмуни тўғрисида ҳозирча маълумот йўқлигини билдирди.

Калькамановнинг сўзларига кўра, тошқин туфайли Туркистон вилояти ҳудудида 3600 гектардан ортиқроқ экин майдони вайрон бўлган, 600 дан кўпроқ турар жойга зарар етган. Шунингдек, 5 овулни сув босиб, яна 10 овулга сув кириши хавфи мавжуд.

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Ўзбекистон томони етказилган зарарни қоплаб бериши ёки йўқлиги ҳамда Сирдарёда ўтаётган Ўзбекистон-Қозоғистон музокараларида айнан қандай саволлар кўриб чиқилаётганини билмаслигини қўшимча қилган.

4 май куни қилган навбатдаги жонли эфири чоғида Калкаманов Ўзбекистон ҳукуматини тошқин кўламини камайтириб кўрсатишда яна бир бор айблаган.

"Биз Ўзбекистондан 1 май куни соат 20:15да шундай ахборот олдик: "Хавф йўқ, сувни тўхтатдик, сиз томонга ўтмайди", деган расмий.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek