Ўзбекистон коронавирус: Бир поликлиникадан 200га яқин ходим карантинга олинди - O'zbekiston koronavirus

Ўзбекистонда

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда расман тузалаётганлар сони касал бўлаётганлардан кўп.

Тошкент вилоятидаги поликлиникада ишловчи шифокорда коронавирус аниқланиши ортидан, у билан ишловчи 200 нафарга яқин ҳамкасби карантинга олинган.

Бу борада Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозимлари билдирганлар.

"Ҳақиқатан, 22 апрель куни Янгийўл туман кўп тармоқли поликлиникасидаги ўрта тиббий ходимда Covid-19га тест текширувида мусбат натижа тасдиқланган" - деган ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби вакили Ҳабибулла Оқилов Тошкентдаги брифингда.

Мулозим бу борада тарқалган хабарларга ойдинлик киритиш учун сўралган саволга жавоб бериб, мазкур ҳолат ҳақида маълум қилган.

Хабар қилинишича, ҳозир 198 нафар ходим ва улар билан алоқада бўлганлар Тошкент вилоятидаги карантин шаҳарачасида жойлаштирилган.

Уларнинг аҳволи кузатиб борилади.

Ўзбекистонда янги ҳолатлар асосан карантинга олинган одамлар орасида топилаётган эди.

Мамлакатда, шунингдек, вирусни юқтираётганлар сони тузалаётганлар сонидан анча камайиб боргани ҳам айтилади.

Ўзбекистонда коронавирус - 27 апрель ҳолати:

  • Коронавирус юқтирганлар сони 1904 нафар.
  • Вафот этганлар - 8 киши.
  • Тузалганлар - 892 киши.
  • Даволанаётганлар - 1004 нафар.
Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek