Ўзбекистон ва дунё Коронавирус пандемиясига қанчалар тайёр эди? O'zbekiston

"Бир нарсани унутмаслик керак, илм-фанни жамиятдан айри ҳолда кўриш нотўғри. У жуда қиммат соҳа, шундай экан у ҳукуматларнинг ва донор ташкилотларнинг маблағига таянади" - дейди биолог олим.
Сурат тагсўзи, "Бир нарсани унутмаслик керак, илм-фанни жамиятдан айри ҳолда кўриш нотўғри. У жуда қиммат соҳа, шундай экан у ҳукуматларнинг ва донор ташкилотларнинг маблағига таянади" - дейди биолог олим.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Covid-19 пандемияси афтидан илм-фан ва технологиялар ривожланган 21-асрда ҳам дунё давлатлари янги вирус хавфига қанчалар тайёр эмаслигини намоён қилди.

Коронавируснинг янги тури жаҳон бўйлаб ўн минглаб одамларни ўлдирди. Қурбонлар сонининг аксари тараққий топган Ғарб давлатларига тўғри келмоқда.

Пандемия ортидан ҳукуматлар ва мутахассислар ўз тайёргарликларидаги нуқсонларга жиддий таҳлилий кўз билан боқишса ажабмас.

Хўш, бу пандемия жаҳон илм-фанида қандай нуқсонлар ёки етарлича тадқиқот қилинмаган жиҳатларни аниқлади? Нега одамзот бу қадар ёмон тайёрланганди? Агар вируслар шу каби кам ўрганилган экан, бунданда ёмон пандемиялар юз бериши хавфи қанча?

КОРОНАВИРУС

BBC News O'zbek хизмати журналисти Ибрат Сафо бу саволлар билан Хитойда докторлик тадқиқотини олиб бораётган биолог Бахтиёр Шералиевга боғланди.

"Бир нарсани унутмаслик керак, илм-фанни жамиятдан айри ҳолда кўриш нотўғри. У жуда қиммат соҳа, шундай экан у ҳукуматларнинг ва донор ташкилотларнинг маблағига таянади" - дейди биолог олим.

Сурат манбаси, Getty Images

Бахтиёр Шералиевнинг айтишича, коронавируслар ҳақида олимлар ҳар доим огоҳ бўлишган ва ҳукуматларни ҳам огоҳлантириб келишган, аммо шунга қарамай, охирги икки коронавирус пандемиясидан тўғри хулоса чиқарилмаган ва вакцина ишлаб чиқиш йўлидаги тадқиқотлар охиригача етказилмаган.

"Бир нарсани унутмаслик керак, илм-фанни жамиятдан айри ҳолда кўриш нотўғри. У жуда қиммат соҳа, шундай экан у ҳукуматларнинг ва донор ташкилотларнинг маблағига таянади" - дейди биолог олим.

У, шунингдек, Ўзбекистонни пандемияга қарши чоралар кўришга жорий йил январиданоқ чақириб келган, аммо кескин чоралар Ўзбекистонда биринчи бемор аниқланганидан кейингина кўрила бошланганини айтади.

Айни дамда, олимга кўра, бу каби пандемиялар хавфи инсониятни таъқиб қилишда давом этади.

Унинг айтишича, олимлар ҳайвонлардаги вирусларнинг жуда кам қисмини ўрганишга муваффақ бўлишган ва бу тадқиқотлар кучайиши керак.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek