Коронавирус: Америка Хитойдан ўзиб кетди. БМТга кўра, пандемия иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик синовдир - янгиликлар Ўзбекистон O'zbekiston

Сурат манбаси, Reuters
Сўнгги янгиликлар, Тошкент вақти 15:40
- Испанияда кунлик ўлимлар бўйича яна бир рекорд - 864
- Эронда коронавирус қурбонлар сони расман 3000 тадан ошди
- АҚШ президенти америкаликларни соғлиқ сақлаш борасида маслаҳатларга амал қилишга чақирди, бу "ҳаёт-мамот масаласидир" деди
- АҚШда 4000 дан ортиқ қурбон, айрим тахминларга кўра, вирусдан ўлим топадиганлар сони 200 мингдан кўп бўлиши мумкин
- Дунё бўйлаб коронавирусга юқтирганлар сони 800 мингдан ошди
Америка коронавирусдан қурбон бўлганлар сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди. АҚШда Жон Ҳопкинс университетининг тадқиқотларига кўра, қарийб 3900 нафар инсон вафот этган, вирусга чалинганлар сони эса 188 минг киши.
Дунёда қурбонлар сони бўйича Италия биринчи ўринда - 12 мингдан кўпроқ, иккинчи ўринда эса қарийб 8 ярим минг ўлим билан Испания.
Мутахассисларга кўра, АҚШда 240 мингга қадар америкалик нобуд бўлиши мумкин.
Душанба куни президент Трамп матбуот анжуманида пайдо бўлди. Журналистлар унинг юз ифодаси қанчалар жиддий эканига эътибор беришди.

Сурат манбаси, Reuters
Трамп Америка " оғир кунларга тайёр туриши кераклиги" ва келаси икки ҳафта "жуда оғриқли кечишини" айтган.
Коронавирусга қарши мулозимга кўра, эпидемия 100 мингдан 240 мингга қадар инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.
Трамп Дебора Брикснинг сўзларига қўшимча қилиб, агар ҳукумат ҳеч бир чора кўрмаганида қурбонлар сони 2 миллиондан ортиқ бўлиши эҳтимолини таъкидлаган.
Америка ҳарбий кемаси коронавирус ўчоғига айланган
"Теодор Рузвельт" ҳарбий кема капитани кемадаги ҳарбийларнинг коронавирусга чалингани юзасидан зудлик билан ёрдам сўраган.

Сурат манбаси, Reuters
"Биз урушда эмасмиз. Денгизчиларимиз қурбон бўлиши керак эмас", деб ёзган Пентагонга жўнатилган мактубида капитан Брет Крозье.
Кемада 4 мингдан ортиқ денгизчи аскарлар борлиги айтилади.
"Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик синов"
Ҳозирга қадар дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 860 мингдан ортган. 42 мингдан кўпроқ инсон қурбон бўлган.
178 минг киши соғайиб чиққан.
АҚШ вирусга чалинганлар бўйича етакчи ўринда, ундан кейин Италия ва Испания.
Коронавирус илк пайдо бўлган Хитойда эса вирусга чалинганлар сони озайиб бормоқда.

Сурат манбаси, Reuters
Россияда расман 2337 киши коронавирусга чалингани қайд этилган.
Камида 22 киши қурбон бўлган.
Ўзбекистон ва Марказий Осиё

Марказий Осиёда коронавирусдан ўлим ҳоллари жаъми бештага етган - бугун, 1 апрел куни Қозоғистонда коронавирусдан яна бир ўлим ҳолати қайд этилган. Икки ҳолат сўнгги икки кун ичида кузатилган.
Дастлабки иккитаси пойтахт Нур-Султон, сўнггиси эса, Қарағанда вилоятида қайд этилган.
Коронавирусга чалинганлар сони эса, 1 апрел ҳолатига 369 тани ташкил этган. 24 бемор соғайган.
Энг кўп ҳолат пойтахт Нур-Султон ва Олма ота шаҳарларига тўғри келиб турибди. Бу икки шаҳар 19 мартдан бошлаб ёпилган. Дастлабки ўлим ҳолати ортидан, карантин чоралари янада кучайтирилган.
Ўзбекистонда бугун ҳисобидан ҳозирча битта янги ҳолат аниқланган.
Расмий хабарда рақамдан бошқа тафсилотлари берилмаган. Жаъми 173 тага чиққан.
Энг кўп коронавирус ҳоллари Ўзбекистонда ҳам пойтахт Тошкентда кузатилади.
Вирус бугунга келиб мамлакатнинг бошқа қатор вилоятларига ҳам ёйилган. Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм ва Қашқадарёда ҳам қайд этилган.
Жорий пайтда бу вилоятлар ҳисобига жаъми коронавирус ҳолларининг ярмига яқини тўғри келади.
Ўзбекистонда коронавирус расман 15 март куни аниқланган.
Орада 8 бемор соғайган. Икки нафари вафот этган. Беш нафарининг аҳволи оғир экани хабар берилган.
Ўн минглаб одам карантин остида. Йигирма мингдан ортиқ одам коронавирусга текширилган. Хитойдан 200 мингта тест-системаси сотиб олинган ва Ўзбекистонга олиб келинган.
Қирғизистонда бугун, 1 апрел куни янги тўртта ҳолат қайд этилган. Жаъми 111 тага етган.
Аксарият ҳоллар Қирғизистоннинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош жанубига тўғри келиб турибди.
Орада уч нафар беморнинг соғайгани хабар берилган. Ҳозирча ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Тожикистон ва Туркманистонда ҳалича бу хусусда расмий эътирофлар янграмаган.
Ўтган 19 кун ичида Марказий Осиёда жаъми коронавирус ҳоллари олти юздан ортган - 653 тага етган.
Минтақада илк коронавирус ҳолати Қозоғистонда 13 март куни қайд этилган.

- Коронавирус, карантин, картошка - Ўзбекистонда нималар бўляпти?
- Ўзбекистонликлар ижтимоий масофа талабини писанд қилмаяптиларми?
- Маҳалла вазирлиги карантинда уйма-уй юрибди, мажлислар тўхтамаяпти
- Ўзбекистон: Тиббиёт ходимларига нега ниқоб етишмаяпти?
- Карантинда болалар ва қариялар қурилиш шовқинига қандай чидасин?

- Италия, коронавирус: ўлаётганлар сони кўплигига антибиотикларнинг қандай алоқаси бор? Koronavirus
- Коронавирус белгилари оддий гриппдан қандай фарқ қилади?
- Коронавирус: Карантинда ўтирганда интернет тезлигини қандай ошириш мумкин?
- Карантинда болалар ва қариялар қурилиш шовқинига қандай чидасин? Ўзбекистон O'zbekiston
- Коронавирус кимларда ва нега яна қайталайди?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












