Карантинда болалар ва қариялар қурилиш шовқинига қандай чидасин? Ўзбекистон O'zbekiston

Тошкентда қурилиш

Сурат манбаси, BBC Uzbek

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Тошкент шаҳрининг Нукус ва Ойбек кўчалари кесишишидаги кўп қаватли уйлар аҳли учун коронавирус даврида уйда ўтириш қийин бўляпти.

Уларга қўшни ҳудудда давом этаётган қурилиш ишларидан чиқаётган шовқин болалару қарияларнинг саломатлигига таъсир қила бошлаган.

Маҳалла аҳлининг Сенат, маҳаллий депутатлар, Тошкент ва Миробод тумани ҳокимликлари, Ўзбекистон Қурилиш вазирлигига ёзган шикоят хатлари вазиятни ўзгартирмади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Арздорларнинг айтишича, бу ҳудудда давом этаётган қурилиш шовқини ва чангидан уйдан ўтиришга мажбур бўлаётган 300 нафарча оила жабр кўряпти.

"На уйда ўтириб бўлади бу шовқиндан, на кўчага чиқиб бўлади. Кўчага чиқсак, бизни профилактика ходимлари мажбуран уйга киритишди", -дейди бир яшовчи.

Бу оилаларда эмизикли ва ёш болалар, ҳамда соғлиғи ёмон қариялар ҳам бор.

"Наҳотки бутун дунёда карантин бўлиб карантин талаб қилинаётган вақтда ҳам бу қурилишларни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаса? Агар фавқулодда касалхоналар қурилаётган бўлса, тушунган бўлардик, ҳатто чиқиб ёрдам берардик", - дейди ёш болали ва уйдан онлайн ишлашини айтаётган аёл.

Қурилиш кетаётган ерга "Silk road group investments" компанияси эгалик қилади.

Элита уйларини эса Murad Buildings ва BI Group ҳамкорлигида тузилган NRG компанияси олиб бормоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek