Ўзбекистон: МХХ иш очган адвокат ўзини оқлашни сўрамоқда

Courtesy

Сурат манбаси, Courtesy

Сурат тагсўзи, Тойир Давлатов онаси билан
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Самарқандлик юрист ва адвокат Тойир Давлатовнинг тақдири Ислом Каримов даврида диний экстремизм айби билан қидирувга берилган кўплаб одамларникига ўхшаш.

Аммо Каримов вафотидан 3 йил ўтиб у ва оиласи ҳануз ватанига қайтолмаяпти.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Турк ширкатида юрист бўлиб ишлаган Тойир Давлатов учун 2009 йил бошида Украинага меҳнат сафари 10 йиллик мажбурий муҳожиротга айланиб кетишини у ва оиласи хаёлига келтирган эмас.

Украинада экан, собиқ МХХ (ДХХ) унга нисбатан жиноят иши очиб, қидирувга берган.

Унинг ўзи жиноят иши сохталаштирилган, деб ишонади.

"Менга Самарқанд вилоят МХХ бошқармаси томонидан 2009 йил ЖК нинг 244-2 моддаси, 1-кисми билан жиноят иши сохталаштиришган. Сабаби МХХ терговчиси биз билан бирга ўқиган йигитларга қарши ноқонуний диний ташкилот тузган деб, жиноят иши қўзғатилиб, мени ҳам уларга алоқадор қилиб, текширмасдан, далилларсиз, менга хабар бермасдан, қонунга хилоф равишда айблов эълон қилиб юборган. Мен ҳеч қачон диндор ҳам. бирон диний оқим аъзоси ҳам бўлмаганман", - дейди Тойир Давлатов.

Ўзининг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатларига қулоқ солиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига ЖПКнинг 83-моддасини қўллаб, реабилитация қилишни сўраб мурожаат қилган, аммо ҳар сафар мурожаати "жиноят ишини сохталаштирган терговга ва Самарқанд вилоят прокуратурсига юборилади".

"Самарқанд вилоят прокуратураси жиноят ишини ЖПК нинг 3-моддаси асосида, яъни янги қонун асосида кўриб чиқмаяпти", - дейди диний экстремизмда айбланган адвокат.

'Айбсиз'

Ўзининг таъкидлашича, у "мутлақо айбсиз".

Давлатов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенат ва Президентга ҳам мурожаат қилган.

Courtesy

Сурат манбаси, Courtesy

Сурат тагсўзи, Дин ишлари қўмитасининг "нурчилар" ҳақидаги хулосаси нусҳаси

Каримов бошқаруви даврида ўнлаб одамлар Туркиядаги дин уламоси Саид Нурсий асос солган деб ишониладиган "нурчилар" ҳаракатига алоқадорликда айбланиб, маҳкум этилган.

Уларнинг аксари Давлатовга ўхшаб турк лицейини битирганлар.

Ўзбекистондаги турк лицейлари 2000-йилларда ёпилган.

Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг диний эктремизмда айбланиб, қидирувга берилган ўнлаб шахслар ватанга қайтган, уларга нисбатан жиноят ишлари тўхтатилган.

Аммо Ўзбекистонга қайтгач, ҳибсга олинганлар ҳақида ҳам хабарлар олинган.

Президент Мирзиёев собиқ МХХ фаолиятини 37-йиллардаги Сталин қатағонга қиёслаганди.

Мирзиёевнинг топшириғи билан "адашганларни" авф этиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилган.

Аммо мухолифлар кенгроқ сиёсий реабилитация зарурлигини айтишади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek