Ўзбекистон: Свет ўчмаса нима бўлади?

Сурат манбаси, Social media
Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга электр экспортини қўшни юртдаги тинчлик ва барқарорликка боғлади. Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев уйида чироғи бўлган афғонистонликлар қурол кўтариб юрмайди, деди. Мирзиёев ваъдасидан уч йил ўтиб Ўзбекистонда электр тақчиллиги муаммоси яна бўй кўрсата бошлаган.
" Уларга электр энергияси етказиб берсак, уйида чироқ бўлади, бирор бир ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ишлаб чиқариш билан банд бўлган одам, қўпол қилиб айтганда, қурол кўтариб урушга чиқмайди. Бу лойиҳага "Ўзбекистон электр энергиясини сотиб фойда олиши керак" деган фикр билан қарамаслик керак", деган вазир ўринбосари.
Шавкат Мирзиёев Президент бўлгач узлуксиз берила бошланган электр энергиясида бу йил узилишлар кузатилаётгани айтилмоқда.
Энергетика вазири ўринбосарининг Ўзбекистоннинг Афғонистонга электр сотиш ҳақидаги изоҳи турли фикрларни келтириб чиқарган.

Сурат манбаси, Twitter
"Кўчага автомат кўтариб чиқмасин деб светти афғонга бериб, фонарь ёққан автоматсиз ўзбегим...", дея ёзади Twitter фойдаланувчиси.
Биз риштонлик блогер Дима Қаюмдан Риштонда чироқ ўчмаса нима бўлишини сўрадик.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
"Электр ўчмаса қишда иссиққина ётамиз. Камбағаллар спирал печкада, бойлар кондиционерда. Тадбиркорлик ривожланади. Чеварлар бир нарсаларни тикади. Бўлка нонлар пишади. Тадбиркорлик ривожланса, қишлоқдаги оддий халқ бой бўлади", дейди Дима Қаюм.
Би-би-си Ўзбек хизматининг Афғонистондаги мухбири Ҳаёт Шайбоннинг айтишича, Афғонистоннинг шимоли Тожикистон ва Ўзбекистондан электр сотиб олади.
"Шаҳар жойларда электр энергиясидан муаммо йўқ. Аммо ҳали чироқ етиб бормаган қишлоқлар бор. Энергия нархи қиммат. Қиш мавсумида узилишлар кўпроқ бўлади. Аммо халқ Ўзбекистон электр етказиб бераётганидан мамнун", дейди у.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Ўзбекистон Президентлигига ЎзЛиДеП дан номзод бўлган Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг ноябр ойида аҳолининг электр таъминоти билан боғлиқ муаммосини ечишга ваъда берганди.
Бундан уч йил олдин Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзи бошлиқ бўлган ҳукумат "шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг электр энергияси таъминотини яхшилаш дастурини амалга оширишни режалаётгани" ни маълум қилганди.
У "аҳоли ва корхоналар томонидан электр қуввати етказиб бериш масаласида кўплаб эътирозлар борлиги"ни тан олган.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, "мамлакат бўйича 67 фоиз паст кучланишли электр тармоқлари эскирган бўлиб, трансформатор пунктлари зўриқиб ишламоқда.
"Дастур доирасида электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш, 25 минг 300 километр паст кучланишли электр тармоқларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш, 5 минг 600 та эскирган трансформатор подстанциясини алмаштириш назарда тутилмоқда", деб айтган ўша вақтдаги президентликка номзод.
Бир муддат яхшиланган электр таъминотида орадан уч йил ўтиб яна узилишлар бошланган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












