Ўзбекистон: Прокуратура қарорининг қонунийлиги савол остига олинмоқда

Сурат манбаси, kun.uz
Тошкент шаҳар прокуратурасида журналистлар учун ташкил қилинган илк брифинг чиқарилган қарорнинг адолатли ва қонунийлиги борасида саволларни уйғотди.
Қарор Тошкент шаҳар прокуратурасининг Kun.uz веб-сайти билан Олмазор туман ҳокими собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ўртасидаги можаро юзасидан ўтказилган терговгача ўтказилган текшируви натижасида чиқарилган.
Тошкент шаҳар прокуратурасига кўра, Kun.uz веб-сайтининг видео операторига шу йил 14 август куни ҳужум қилган Тошкент шаҳридаги Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов жиноят содир этмаган, таҳририят штативини синдирмаган, штатив таҳририят ходимларига қайтарилган.
- Ўзбекистон, матбуот эркинлиги: Ҳоким ўринбосари журналистларга ташланди
- Бош прокуратура kun.uz журналистларига бўлган ҳужумни ўз назоратига олди
- Kun.uz журналистларига ҳужум қилган расмий бўйича ҳукумат баёнот берди
- Ўзбекистон: Эркин матбуот даври тугамоқдами?
- ДХХ Президент Мирзиёев ҳақида китоб чиқараётган журналистни қўлга олди
Орадан икки кун ўтиб Абдурасул Ваҳобовнинг видеоси эълон қилинган, видеода у Kun.uz мухбири Раҳматилло Исроилов ўзига ер ажратиб беришда ёрдам беришни сўрагани, бунинг эвазига "рози қилиши"ни айтганини билдирган.
Таҳририят ичида ўзининг ички суриштирувини ўтказган Kun.uz сайти мухбири Раҳматилло Исроилов ва собиқ Олмазор ҳокими муовини Ваҳобов билан бундай суҳбат бўлмагани, Ваҳобовни август ойида биринчи марта кўргани ҳақида баёнот тарқатган.
Kun.uz мухбири Раҳматилло Исроилов Абдурасул Ваҳобов ўзига нисбатан туҳмат қилганини ёзиб, президент виртуал қабулхонаси орқали Бош прокуратурага шикоят қилгани хабар қилинди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Тошкент шаҳар прокуратурасининг терговгача текширув қарорига кўра, собиқ ҳоким ўринбосарининг видео баёнотида ҳам жиноят унсурлари топилмаган.
Прокуратурадаги матбуот анжумани билан танишган кўпчилик журналистларнинг фикрича, охирги брифинг юзага келган ҳолатга аниқлик киритиш учун эмас, балки "Ваҳобов иши" бўйича чиқарилган қарорни ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ва Тошкент шаҳар прокуратураси рўйи-рост кўриниб турган қонунбузарликка адолатли ҳуқуқий баҳо беришни истамаяпти.
Бу борада аксар журналистларнинг прокуратура биноси ичида ҳам, брифингдан кейин ҳам айтаётган гаплари оддий: журналистнинг пора таклиф қилгани рост бўлса, марҳамат — жавобгарликка тортилсин! Агар бу туҳмат бўлса, унда туман ҳокими собиқ ўринбосари жавобгарликка тортилсин!
Аксар журналистлар брифингда айтилган "Ўзбекистонда "давлат билан журналистлар ўртасида қарама-қаршилик бор экан, деб ўйламасинлар" деган гапни "Тўртинчи ҳокимият"нинг вазифасини билмаслик деб қабул қилмоқдалар.
Айни брифингни кузатган журналистларга кўра, айрим саволлар жавобсиз қолмоқда. Яъни баъзи ҳолатларда босар-тусарини билмайдиган ижроия ҳокимиятини жиловлаб туриш, қонун доирасида ишлашга даъват этиш ва назорат қилиб туриш қонун чиқарувчи ҳокимият, суд ҳокимияти ва тўртинчи ҳокимият ҳисобланган оммавий ахборот воситаларининг вазифаларига кирмайдими? Бу тўрт ҳокимиятлар бир-биридан қанчалар мустақил бўлсалар, жамиятга шунча кўп фойда эмасми?
Тошкент шаҳар прокуратураси мулозимлари ушбу иш юзасидан қарор якуний эмаслигини, юқори турувчи прокурор томонидан ўрганиб чиқилишни маълум қилдилар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














