Ўзбекистон, матбуот эркинлиги: Ҳоким ўринбосари журналистларга ташланди

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Kun.uz ўзининг журналистлари Тошкентда мансабдор шахс томонидан тажовузга учрагани ҳақида видео эълон қилди.

Видео лавҳада Kun.uz мухбири воқеа қандай рўй берганини ҳикоя қилиб берган.

Kun.uzга кўра, тадбиркор 1,5 млрд сўм сарфлаб, муҳтож оилалар учун уй қурган, аммо Тошкентнинг Олмазор туман ҳокимлиги 800 миллион сўмни 10 ойдан буён тўламай юрибди.

Нега деган саволни берган тадбиркор ва Kun.uz веб-сайти таҳририяти ходимлари Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабовнинг тажовузига учрагани тасвирланган видеода.

Мансабдор шахсга мурожаат қилинган вақт ва бундан кейин рўй берган ҳодисанинг видеоси Kun.uz веб-сайти ва сайтнинг Youtubeдаги каналида эълон қилинди.

Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг Kun.uz видео операторига ташланиши

Сурат манбаси, kun.uz

Видеода ҳоким ўринбосарининг журналистларга зўравонлиги акс этган.

Kun.uz хабар қилишича, мансабдор шахс таҳририятга тегишли штативни синдирган.

"Қайд этиш керакки, бу Абдурасул Ваҳабовнинг Kun.uz ижодий гуруҳига биринчи марта тажовуз қилиши эмас. Шу йилнинг январида ҳам айнан ушбу амалдор кўпчилик олдида огоҳлантириб ўтирмай, сайт видеокамераларига ёпишиб, операторларга ташланган эди. Ўшанда бу ҳолатга кўз юмилган эди. Бироқ, бу масъул шахснинг бу сафарги ҳаракати ҳеч қандай ахлоқ меъёрларига тўғри келмайди", деб ёзади Kun.uz

Таҳририят масъул идоралардан Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг зўравонлигига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали Ўзбекистонда "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари" 2016 йил 2 мартида ҳукумат томонидан тасдиқланганини эслатди.

Бу қоидаларда "давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт.

Давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим", дейилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek