Ўзбекистон: 67 ёшли руҳий хаста собиқ дипломат ноқонуний ҳибсда қолмоқдами?

Қодиржон Юсуповнинг оиласи унинг ватанпарвар экани ва айбловлар сохта эканига ишонадилар

Сурат манбаси, Bobur Yusupov

Сурат тагсўзи, Қодиржон Юсуповнинг оиласи унинг ватанпарвар экани ва айбловлар сохта эканига ишонадилар
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Британия, Австрия ва Судан каби мамлакатларда Ўзбекистон элчихоналарида хизмат қилган нафақадаги дипломат Қодиржон Юсупов қарийб 10 ойдирки ҳибсда ушлаб турилибди.

У ўтган йил 3 декабрда ўзини Тошкентдаги Пушкин метро бекатида поезд остига ташлаб ўлдиришга уринганидан кейин касалхонага ётқизилган. Аммо, яқинларининг айтишича, ўзининг хорижий жосус эканини айтиб алжираши ортидан ҳибсга олинган ва Жиноий Кодекснинг 157-моддаси, яъни давлатга хоинлик қилишда айбланган.

Қодиржон Юсуповнинг кўп йиллар давомида руҳий касаллик билан оғриб келгани, унга шизофрения ташхиси қўйилгани ва у тиббий муолажа олиб келгани борасида шифокорларининг расмий мактублари мавжуд.

Унинг иши ёпиқ тарзда, ҳарбий суд томонидан кўрилмоқда. Адвокати ва оиласининг далил-исботни кўриш ёки мустақил тиббий экспертиза ўтказиш сўровлари жавобсиз қолдирилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 245-моддасига кўра, гумондор шахс фақат 3 ойга ҳибсда сақланиши, сўнгра бу муддатни 5 ойга ва кейин 7 ойга Бош прокурор қарори билан узайтириш мумкинлиги айтилади.

Аммо, ҳозирда Юсупов қайси қонунга биноан 7 ойдан кўп ҳибсда қолаётгани ноаниқ. Би-би-сининг бу борадаги саволига Бош прокуратура жавоб бермади.

Айни дамда қатор халқаро ташкилотлар, хусусан БМТнинг руҳий ҳасталик ва қийноқлар бўйича махсус маърузачилари Юсупов тақдиридан ташвиш билдириб Ўзбекистон ҳукуматидан изоҳ сўраганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02