Ўзбекистон: Бир сурат нега муҳокамаларга сабаб бўлди?

Сурат манбаси, Dima Qayum
Би-би-си Ўзбек хизмати Facebook саҳифасига жойлаган бир сурат кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Риштонлик блогер Дима Қаюм олган Сурхондарёда кетмон ушлаб турган аёллар сурати нимага бунчалар қизиқиш уйғотди?
Кетмон ушлаб турган беш нафар аёлнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаган Би-би-си ўзбек тилидаги энг узун сўзни қўлласа бўлади деди.
"Механизациялаштирилмаганлигиданмикан?", деб номланган сурат остига 100 дан ортиқ изоҳ ёзилган.
"Демократизациялаштирилмаётганлигидан!", деб ёзган Жамшид Нурқул.
Каримжон Усмонов "кетмонлаштирилганлигимиздандурда-а", деб жавоб берган.
Сурат турли инсоний ҳис туйғулар пайдо қилганини кўриш мумкин.
"Манашу аёллар соғ-саломат бўлишсин илоҳим", деган Дилдора Дилроз.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Зуҳра Насритдинова унга жавобан бу аёллар саломат бўлмайди, чунки ногирон бўлишга тайёрланган, ачинарли ҳол деган.
Ўзбекистонда совуқ, иссиққа қарамасдан аёллар ҳамон қишлоқ хўжалигида ишлашга мажбур.
Қишлоқ жойларида техникалаштириш жуда кам. Асосан қўл меҳнатига таяниладиган қишлоқларда аёллларнинг бошқа иш қилиш имконияти ҳам чекланган.
Миллионлаб ўзбекистонликлар Қозоғистон ёки Россияга бориб ишлашига тўғри келади.
Айрим изоҳ ёзувчилар ўзбек аёлларининг жамиятдаги ҳуқуқ ва мавқеъларини ҳам кўтарган.
Улардан бири ўзбек аёллари ўз ҳуқуқларини ҳеч қачон баланд минбарлардан талаб қилмаган, деб ёзади.
Бу ўринда Асқад Мухторнинг "Опа сингиллар" асаридан иқтибослар келтирилган.
Совет даврида аёлларнинг жамиятда ўрни ошганини инкор қилиб бўлмайди.
Ўзбек аёлларидан олимлар, кўплаб мутахассислар чиққан.
Бироқ совет даврида аёл киши шаҳарларда завод, фабрикаларда ишловчи, қишлоқларда эса колхозларда ишловчи ишчи кучи сифатида кўрилгани маълум.
Аёлларнинг паранжисини ташлатиш кампанияси даврида коммунизм қуриш учун отлан дейилган ва аёлларнинг ишчи қуролларни ушлаб турган плакатлари кенг ёйилганди.
1980 йиллар охиридаги ошкоралик давридда зиёлилар совет иттифоқи аёлларнинг паранжисини ечиб, қўлига кетмон тутқазган, дея ёзди.
Бугунги кунда хорижий мутахассисларнинг айтишича, ўтган чорак аср давомида, мустақиллик даврида ҳам Ўзбекистон қиршлоқ хўжалигини у қадар ислоҳ этмаган.
Қишлоқ хўжалигига катта сармоя киритилмаган. Пахта яккаҳокимлигига бутунлай барҳам бериш бўйича йирик қадамлар қўйилмаган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон мажбурий меҳнатдан воз кечмоқда. Пахта яккаҳокимлигини деярли йўқотиб, ўрнига бошқа экинлар экиш зарурати айтилмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












