Пахта- 2018: Ўзбекистон пахтадан воз кечса нима бўлади?

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Сўнгги тадқиқот натижасига кўра, битта жинси шимга етадиган пахтани етиштириш учун 15000 литр сув сарф бўлади.

Пахтани етиштириш учун ишлатиладиган кимёвий воситалари, сув, ранг ва бошқалари билан кийим-кечак саноатини атроф-муҳит ҳимоячилари нефтдан кейинги иккинчи ҳавони ифлослантирувчи саноат деб атамоқдалар.

Ўзбекистонда эса ҳукумат мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик мақсадида жиддий чораларга киришганига қарамасдан, мажбурий меҳнат ҳолатлари кузатилмоқда.

Пахта Орол денгизини қуритган асосий омил сифатида тилга олинади.

Ва Ўзбекистон сув тақчиллиги йилдан-йилга ўткирлашиб келаётган мамлакат ҳисобланади.

Шундай бир шароитда Ўзбекистон пахтадан воз кечса нима бўлади?

Би-би-си Ўзбек хизматининг навбатдаги жонли мулоқоти ана шу мавзуга бағишланди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги пахтачиликни яқиндан ўрганган журналист Муҳаммаджон Обидов, бу йилги мажбурий меҳнат вазияти мониторинги билан шуғулланаётган журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова иштирок этди.

Дастур бошловчиси Рустам Қобил.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek