Ўзбекистон ва дунё

Reuters

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Хитойнинг ғарбий Шинжон минтақаси ҳукумати мусулмон уйғурлар учун ташкил этилган жазо лагерларини қонунийлаштирган.

Халқаро ҳамжамият Шинжонда кўплаб уйғурларнинг бедарак йўқолаётганидан хавотир билдираётганди.

Шинжон ҳукуматига кўра, жазо лагерлари экстремизмга "мафкуравий оқартув" воситасида курашади.

Инсон ҳақлари ташкилотларининг айтишларича, маҳбуслар диний эътиқодларидан воз кечишга мажбурланган ва президент Си Циньпинга қасамёд қилдирилган.

Август ойида Хитой бир миллион уйғур мусулмонларини ҳибс қилганини рад этганди.

Аммо БМТ Инсон Ҳақлари Кенгашидаги йиғинда Хитой расмийлари "диний экстремизм таъсирига тушган" уйғурлар қайта тарбиялаш курсларидан ўтаётгани ва уйларидан кўчирилаётганини тан олишган.

Уйғурлар Шарқий Туркистон деб атайдиган Шинжон минтақаси йиллар давомида зўравонликларга саҳна бўлган.

Хитой зўравонликларда "исломий жангарилар" ва бўлгинчиларни айблайди.

Аммо уйғур фаолларининг айтишларича, Хитой уларни диний ва миллий ўзликларидан маҳрум қилиш сиёсатини юргизмоқда.

Бу йил Ўзбекистонда қор эрта тушган

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Октябрь ойининг илк ҳафтасидаёқ қор ёғиб берган.

Қор Қамчиқ, Китоб довони ва тоғли Зомин, Бахмал туманларида кузатилган.

Фарғона, Қашқадарё ва Жиззат вилоятлари, таъбир жоиз, илк қорнинг нишонига айланишган.

Биринчи қорнинг қалинлиги бир неча сантиметрга етган.

Бу ижтимоий мулоқот тармоқларида душанба куни тонгда тарқалган суратларда кўринган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати бу хусусда айрим ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.

Аён бўлишича, эрта қор маҳаллий аҳолини шошириб қўйган.

Одамлар ўтин, кўмир, печканинг ғамига тушиб қолишган.

Фарғоналик суҳбатдошимизга кўра, ҳозир ҳаво изғирин совуқ.

Эшик, деразаларни ёпиб ўтиришибди, иссиқ кийинишган.

Электрми ёки метан газлиси, қандай печка олиш борасида ўйланиб қолишган.

Уйни шу пайтгача кредитга олган печкалари билан иситиб келишган.

Балким, метан газлиси арзонроқ тушар, деб, бу йил печкаларини янгилаш хаёлига боришган.

Маҳаллаларида электр токи бор, аммо икки йилдан бери газ йўқ.

Газ баллонларидан фойдаланишади.

Қишда уйни дўкондан кредитга олган токли печкалари билан иситиб келишган.

Печка, ўтин, кўмир...

Зомин

Сурат манбаси, kun.uz

Маълум бўлишича, ҳозир дўконларда токли печкаларнинг баҳоси анчагина қиммат, нархи бир ярим миллион сўмга ҳам боради.

Маҳаллий бозорлардаги қўлбола печкалар эса, нисбатан арзон, дейди Фарғонадан бошқа бир суҳбатдошимиз.

Унга кўра, ҳажми, нимадан ясалгани ва қандай иситилишига қараб, бу печкаларнинг баҳоси 100 минг сўмдан 200 минг сўмгача боради.

Одамлар эса, уйларини иситиш учун ҳам кўмир ва ҳам ўтин олишади.

Газ баллони йўқлари яна бу ўтинга овқат ҳам қилишади, сув қайнатишади, иситишади.

Бир ойга ўртача бир ярим миллион сўмлик ўтин кетса, бозорда килоси бир ярим минг сўм атрофида бўлган кўмирдан 200 килоча керак бўлади.

Маҳаллий одамлар билан суҳбатимиз тафсилотларидан маълум бўлишича, токли печкадан фойдаланиш ҳаммасидан арзон тушади.

Қанча ишлатишларига қараб, токка ойига ўртача 100 минг сўмдан ортиқроқ харжлашади.

"Назоратчилар орасида бироз инсоф қилиб, "тўловини ҳам вақтида тўла, деб қистаб туриб олмайдиганлар бор...", "нафақасини олгунича кутишади, инсоф қилишади".

Қор ва пахта...

Эрта тушган қор Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми ҳануз авжида бўлган бир пайтга тўғри келган.

Бу - янги Ўзбекистон ҳукумати бу йил чек қўйишга аҳд қилган сафарбарлик ва мажбурий меҳнат ҳолларининг оммавий тус олиши мумкинлигига оид хавотирларни ҳам пайдо қилмай қўймаган.

Шу кеча-кундузда Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, Сирдарё вилояти ҳокими ташаббус кўрсатган, далада Фарғонадан келган теримчилар билан бирга пахта терган.

"Ўтган икки кун ичида об-ҳавонинг бироз ноқулай келиши пахта хомашёсини териб олишда қийинчиликлар туғдирган".

"Уни нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга барча куч ва воситалар сафарбар этилган".

Газ ва электр токи таъминотидаги сурункали узилишлар Ўзбекистонда янгилик эмас.

Айниқса, сўнгги йилларда бу муаммо бутун мамлакат бўйлаб одатий тус олган.

Четга газ ва ток сотувчи Ўзбекистонда қандай қилиб бундай бўлиши мумкин, деган саволларни ўртага ташлаган.

Ўзбекистон энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш учун Россия билан бирга АЭС ҳам қурмоқчи.

Экспертларга кўра эса, табиий энергия ресурслари ва қўшнилари ҳисобига, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчиси бўлиши кутилаётган атом электр станциясиз ҳам бунга қодир.

Бугун ҳам Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир аралаш қор ва қор ёғиши башорат қилинган.

Ўтган ой бошида эса, минтақадан Қозоғистон шарқида қор ёққанига оид хабарлар олинганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek