"Мурожаатим Мирзиёевга етиб бормагунча тўхтамайман"

Санъат Салимовнинг онаси Дилшода Тонготарова
Сурат тагсўзи, Санъат Салимовнинг онаси Дилшода Тонготарова

Навоийлик Дилшода Тонготарова ўғлига нисбатан қўлланилган қийноқлар бўйича жамоатчиликка гапиргани учун ўғлига яна муддат қўшиб берилганини иддоа қилмоқда. Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди 2016 йил 7 йилга ҳукм қилинган Санъат Салимовга яна 1 ой қўшиб берган.

Дилшода Тонготарованинг мурожаатини BBCUZBEK.COM нинг YouTube даги каналида томоша қилинг.

Салимов Жиноят кодексининг 244 1-моддаси билан жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар тарқатиш билан айбланган.

Видео тагсўзи, "Навоийдаги куч тизимларига Мирзиёевнинг кучи етмайдими?"

Дилшода Тонготарова ўғлини 2015 йилда ушлаб қийноқлар натижасида бўйнига айб қўйишганини 7 йилга ҳукм қилишганини айтади.

Унинг айтишича, 2017 йилда Санъат Салимовни Ҳасан Арзиевга қарши кўрсатма беришга мажбурлашган.

Бундан бош тортган Салимовнинг жинсий аъзолари, моякларига сув тўлдирилган баклашка осиб қийнашганини айтишади.

Бундан олдинроқ Тошкентда намойиш ўтказган Дилшода Тонготарова мурожаати Мирзиёевг етиб бормагунча тўхтамаслигини таъкидлайди.

Мирзиёевнинг 2 март куни Навоийга ташрифи чоғида бир неча оналар билан бир қаторда Дилшода Тонготарова ҳам Презединт билан учрашмоқчи бўлганида ички ишлар ходимлари томонидан идорада ушлаб турилган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek