Ўзбекистонда паспорт ўрнига ID-карталар киритилиши кутилади

Сурат манбаси, Uzbekistan airways
Ўзбекистонда биометрик паспорт хорижга сафар қилиш ҳужжати сифатида тан олиниши режаланмоқда.
Бу "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
Ўзбекистон ичида эса фуқаролар паспортни ўрнига шахсни тасдиқловчи ID (идентификация) картасидан фойдаланадилар.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги фармони жорий йилнинг апрелигача тайёр бўлиши ва 1 июлдан кучга кириши кутилади.
Ўзбекистон ҳукуматига кўра, 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида айни мавзу муҳокамага қўйилган.
Айтилишича, аввалроқ таклиф этилган иккинчи паспорт жорий этилишига қарши чиққанлар ва ID-карталарни ёқлаб чиққанлар.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002












