Қозоғистонда кўпчилик қозоқча ўрганмоқда, энди рус тили урфдан қоладими? - Видео

Мусиқа чалаётган қозоқ қизи
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Қозоғистонда собиқ Совет ҳудудидаги русча энг кўп ва кенг қўлланилган мамлакатлардан бири саналади. Бироқ ҳозирги жараёнлар келажакдаги тилларга оид ҳолатни ўзгартириши мумкин, деган фикрларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Қозоғистонда қозоқ тилини ўрганиш оммалашмоқда. Хусусан, ёшлар русча эмас, балки қозоқ тилини ўрганишни исташмоқда.

"Тарихан ҳамма жойда рус тили эди" - дейди қарағандалик Лидия Хан -"Қозоқ тили деярли ишлатилмасди".

Аммо бугун аҳвол бутун бошқача.

Иқтибос

Сурат манбаси, .

Алоқадор мавзулар:

Собиқ Совет давлатларидаги рус тили мавқеи ё қўлланилишига оид қадам ҳамда қарорларни Россия ҳар доим оғриниб қабул қилади.

Хусусан, сўнгги йиллари Қозоғистонда қозоқча гапириш талаблари ва ёки мамлакатнинг лотин алифбосига ўтиш қарорлари русийзабон ижтимоий тармоқларда ҳам, қатор рус мулозимлари томонидан ҳам салбий қабул қилинганини кузатиш мумкин эди.

Путин ва Токаев

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Россия ва Қозоғистон ташқаридан яқин дўстдек кўринади, аммо алоқаларда зимдан таранглик ҳам сезилади.

Қозоқчамни яхшилашни хоҳлайман

Қарағанда шаҳридаги қозоқ тили курси дарсида Людмила Пропишчан ўқитувчисининг ёрдамида энг оддий қозоқ ибораларини иккиланибгина такрорлайди.

Рус тили кундалик ҳаётда жуда кўп қўллланадиган Қарағанда шаҳрида мусиқачи Людмила учун маҳаллий тилни ўрганиш қийин иш, лекин у қозоқ тилини яхши ўрганиш қарорида қатъий.

"Қозоғистонда ҳамманинг ҳам қозоқчаси мукаммал эмас. Мен қозоқ тилида эркин сўзлаша оладиган даражага етиш мақсадида бир ярим ойча олдин дарсга қатнай бошладим", дейди 44 яшар скрипкачи Людмила.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Аксар Марказий Осиё тиллари сингари қозоқ тили ҳам туркий тил ва у рус тилига алоқадор эмас, аммо Совет замонида қозоқ тили ҳам Кирил алифбосига ўтказилган, рус ҳарфларига қўшимча бир неча ҳарфлари бор.

Қозоқ тили дарси

Сурат манбаси, AFP

30 йилча олдин рус тили бошқа халқларнинг умумий ҳамда элиталарнинг асосий сўзлашув тили ҳисобланган Совет Иттифоқи парчаланиши билан узоқ йиллар давомида ривожланишдан орқада қолган тиллар минтақада қайта жонлана бошлади.

Москва бугун ҳам ўзининг томорқаси деб кўрадиган Марказий Осиёда одамлар ўзларининг миллий меросига қайтишни бошлаганлар.

20 миллионлик Қозоғистон аҳолисининг уч миллиончасини этник руслар ташкил қилади.

Мамлакат расмийларига кўра, аҳолининг фақат ярмигина ўзларининг кундалик ҳаётида қозоқ тилини қўллайдилар.

Людмила Пропишчан қозоқ тилини ўрганаётган Қарағанда шаҳри шу номдаги вилоят маркази ҳисобланади, узоқ йиллар давомида ушбу вилоят йирик саноат корхоналари жойлашган ва шу боис ҳам рус тили Қозоғистоннинг бошқа жойларига нисбатан ҳам кўп қўлланган ҳудуд бўлиб келган.

Людмила билан бирга яна 20 тача катта ёшдаги инсонлар қозоқ тилини ўрганишаяпти.

Қарағандадаги қозоқ тили дарси

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Кўпчилик катта ёшдагилар ўз истаклари билан қозоқ тилини яхши ўзлаштиришни хоҳлашларини айтадилар

Рус тилида олиб борилаётган қозоқ тили дарси пайти талабалар бир-бирларига пичирлаб қийин грамматик нуқталарда ёрдамлашиб юборадилар.

"Қарағандада ҳамма жойда рус тили ишлатилар эди. Биз қозоқча гаплашмас эдик. Лекин бугунга келиб тил тирилаяпти", дейди қозоқ тили курсига қатнаётган 68 яшар Лидия Хан.

"Одамлар шу ёшимда қозоқ тилини ўрганаётганимни билиб ҳайрон бўлишади. Мен уларга бу менинг мамлакатим ва мен тил ривожланишини хоҳлайман, деб айтаман", дейди Лидия Хан.

Қозоғистон байроғи ва герби

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Мустақил Марказий Осиёни Россия ҳамон ўз орқа томоркаси сифатида кўради, деган фикрлар йўқ эмас.

Путин учун сюрприз

Маҳаллий Марказий Осиё халқлари тилларига нисбатан рус тили пасайишининг сабабларидан бири шубҳасиз демографик ўзгаришларга боғлиқ.

Охирги 30 йил ичида Қозоғистонда русийзабон аҳоли 38 фоиздан 15 фоизга тушди. Бошқа Марказий Осиё мамлакатларида русийзабон аҳоли беш фоиздан ортиқни ташкил этмайди.

Россиянинг Украинага босқини ва кўплаб россиялик сиёсатчиларнинг империалистик баёнотлари, хусусан, Украинага ўхшаб бошқа собиқ Совет республикаларидаги русийзабон озчиликни ҳам ҳимоя қилиш керак деган чақириқлари Марказий Осиё мамлакатларини ҳам ўз миллий тилларини қайта жонлантиришларига туртки берди.

2023 йилдан буён Қозоғистон ва Қирғизистон расмийларидан миллий тилни билишлари мажбурий экани талаб қилина бошлади.

Қозоғистон президенти партияси текин қозоқ тили курслари ташкил қилди.

Қозоқ тили дарслиги

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Қозоқ тили тарғиботи анча фаоллашган

Қарағанда шаҳрида маҳаллий расмийлар "Қозоқ тилига муҳаббатингни эълон қил ва романтик саёҳатни ютиб ол!" ёки "Қозоқ тилида китоб ўқи ва iPhone ютиб ол!" деганга ўхшаш ҳазил мусобақаларни ҳам ташкил қилиб туришипти.

Ижтимоий тармоқларда ҳам Қозоқ тилини ўрганиш бўйича бир неча каналлар фаолият юритаяпти.

2023 йил кузида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Россия Президенти Владимир Путин билан қўшма матбуот анжуманини қозоқ тилида бошлагани рамзий эди.

Бу Президент Путинни ҳайрон қолдиргандек бўлди. Чунки у минтақа раҳбарлари билан рус тилида суҳбатлашишга кўниккан.

Ва айни ҳолат залда кулгули ҳолатни келтириб чиқарди: чунки Путин ҳамроҳлари шоша-пиша қозоқ тилидан рус тилига ўгираётган қулоқчинларни қидира бошладилар.

Рус тили таъсири ҳали катта

Бироқ рус тили Россия билан 7500 километрлик умумий чегара эга Қозоғистонда ҳамон кенг ишлатилади, рус тилида қозоқ тили билан бирга расмий тил ҳам ҳисобланади.

Рус тили мунтазам жамоат ҳаётида, санъат, маориф ва бизнесда қулоққа чалинади.

Рус тилининг ўрни турли Марказий Осиё мамлакатларида турлича.

Қирғизистон ҳам рус тилига давлат тили мақомини берган.

Тожикистонда рус тили "миллатлараро мулоқот тили" деб кўрилади.

Қозоқ тили дарси

Сурат манбаси, AFP

Ўзбекистон ва Туркманистонда рус тили расмий мақомга эга эмас, аммо анча кенг қўлланилади.

Бутун минтақада рус тили яхшироқ маош тўланадиган маошга эга бўлиш ҳамда Россияга бориб ишлаш имконияти деб кўрилади.

Ёш авлод учун ҳамон рус тилини билмай туриб олий маълумотга эга бўлиш қийин кўринади.

Яқинда Қозоғистон маориф вазири қозоқ тилида дарс бериладиган мактаблардаги таълим даражаси "анча яхшиланиши" кераклигидан шикоят қилди.

Унинг қирғизистонлик ҳамкасби эса "қирғиз тилини ўқитиш даражаси жуда паст" экани ва дарсликлар сифати пастлигидан нолиди.

Тил сиёсати Москвага яқин ёки Москвага қарам барча беш собиқ Совет Марказий Осиё мамлакати учун нозик масала ҳисобланади.

Миллий тилларни ривожлантириш ёки рус тилидаги кўчалар номларини ўзгартириш чақириқлари Кремл дастакловчиларини ғазаблантиради, улар этник руслар "таъқиб этилаётганлари" ҳақида овоза қила бошлайдилар.

Айни шу масала Москванинг Украинага ишғоли оқлови бўлиб хизмат қилди, Киев Украинада руслар таъқибга олинганини рад этади.

Минтақа мамлакатлари ҳукуматлари ўз тилларини ривожлантириш мақсадида қанчалар катта ютуққа эришишларидан қатъи назар рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қоладигандек кўринади.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002