Фоторепортаж: Толибон назоратидаги Кобулнинг илк тонги - янгиликлар, Афғонистон Afg'oniston Tolibon

Толибон жангарилари

Сурат манбаси, AFP

16 августида Афғонистон пойтахти Кобул яшовчилари илк бор Толибон ҳукмронлиги остида уйғондилар.

Кобул аҳолиси 6 миллион деб кўрилади, бироқ охирги кунларда Афғонистоннинг Толибон назоратига ўтган бошқа ҳудудларидан қочган минглаб қочқинлар ҳам пойтахт кўчаларидаги қўлбола чодирларда яшаб келишади.

15 август куни Толибон қуроллилари Кобулга кириб бордилар.

Уларга сезиларли қуролли қаршилик кўрсатилмади.

Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этди, ҳукумат қулади.

Кобул кўчаларидаги Толибон жангарилари

Сурат манбаси, AFP

Кобул кўчаларида Толибон қуролли жангариларини кўриш мумкин эди.

Толибон байроғи кечагина Афғон ҳукумати кучларига тегишли автомобилларга ўрнатилган.

Толибон вазият тинч дейди.

Толибон байроғи ўрнатилган ҳукумат автомобили

Сурат манбаси, Getty Images

Аммо кўплаб одамлар ваҳимада, эртага нима бўлишини билмайдилар.

Икки кундан буён Кобул аэропорти қандай қилиб бўлса ҳам Афғонистондан чиқиб кетишни истаётган одамлар билан тўлган, улар дуч келган самолётга илиниб олишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилаётган фото ва видеолари тарқалди.

Кобул аэропорти атрофи

Сурат манбаси, Reuters

Кобул аэропртидаги вазият

Сурат манбаси, Getty Images