Кобул халқаро аэропортида парвозлар тўхтатилди - сўнгги янгиликлар Afg'oniston Tolibon Kobul (видеолар)

Пентагон: Кобул аэропортидаги барча ҳарбий ва фуқаро парвозлари тўхтатилди
Кобулдаги Ҳомид Карзай номидаги халқаро аэропортни назорат қилаётган АҚШ Мудофаа вазирлиги барча ҳарбий ва фуқаро парвозлари тўхтатилганини маълум қилди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Улар яна қачон қайта тикланиши номаълум.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 1
Аэропортдан хорижга чиқиб кетмоқчи бўлган бир таржимон аэропорт ҳудудида "миллионта одам" бор деб таърифлаган.
Унинг сўзларига кўра, Кобулга қўнмоқчи бўлган бир неча самолёт қайтиб кетган, сабаби - учиш-қўниш йўлагида ҳам одамларнинг бўлгани.

Сурат манбаси, AFP
АҚШ ҳарбийлари оломон орасида икки қуроллини отиб ўлдирганини тасдиқладилар.
Яна уч киши ҳавога кўтарилаётган самолётдан йиқилиб тушиб ҳалок бўлган.
Америка ҳарбийлари аэропорт ҳудудида тартиб ўрнатмоқчи бўлаяптилар.
Бу орадаги АҚШ ҳарбийлари Қатардаги Толибон раҳбарияти билан эвакуация ишларида халақит бермаслик борасида келишиб олганлари хабар қилинди.
АҚШ Кобулга яна 500 ҳарбий юборган.

Сурат манбаси, AFP
Собиқ президент Карзай Толибонга "ўтиш" жараёнида ёрдам беради
Афғонистон собиқ президенти Ҳомид Карзайнинг Би-би-сига айтишича, "мамлакатига тинчлик келтириш мақсадида Толибон билан мулоқотда".
Жаноб Карзай сўзларига кўра, Толибонга ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказиш мақсадида уч кишидан иборат кенгаш тузилган ва у ана шу кенгашнинг аъзосидир.
Бу кенгашга "Ҳизби Исломий" партияси асосчиси ва раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр, Афғонистон Миллий ярашиш учун Олий Кенгаши раиси, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдулло ҳам кирган.
Ҳомид Карзай айтишича, кенгаш Толибон раҳбарияти билан мулоқотда ва ўз ҳаракатларини Толибон билан мувофиқлаштираяптилар.

Сурат манбаси, Reuters
Толибон билан ким яхши?
Аксар Ғарб давлатлари Афғонистондаги дипломатларини олиб чиқиб кетаяпти.
Британия Бош вазири Борис Жонсон Толибонни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати деб тан олмасликка чақирди.
Бироқ қатор йирик мамлакатлар Толибон билан яхши муносабатдалигини билдириб қўймоқда.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси айтишича, Пекин Афғонистон билан муносабатларни бундан кейин ҳам ривожлантириш имконияти туғилганини олқишлайди. "Толибон бир неча марта Хитой билан алоқаларни яхшилишга умид билдирган ҳамда Хитойнинг Афғонистонни қайта қуришдаги иштирокидан мамнун бўлишини айтган", деди Хитой ТИВ вакиласи Хуа Чунин. Унинг сўзларига кўра, Толибон Афғонистон ҳудудидан Хитой манфаатига зарар келтирадиган амалларга йўл қўймасликка ваъда берган.
Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов сешанба, 17 август куни Толибон вакили билан учрашиши ва Россия элчихонаси хавфсизлиги масаласини муҳокама этишини хабар қилган. Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кобуловнинг маълум қилишича, 16 август куни Толибон элчихона атрофини қўриқлашни бошлаган, лекин дипломатларнинг айримлари эвакуация этилади.
Эрон Президенти Иброҳим Раисий сўзларига кўра, АҚШнинг Афғонистондаги сиёсати барбод бўлиши толибларга мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва хавфсизликни қайта тиклаш имкониятини беради.
Би-би-си видеожурналисти Малик Мудассир бугунги Кобул вазиятини тасвирлайди

Сурат манбаси, Getty Images
Ҳамма ёқда Толибон, аввал полиция ёки армия турган блокпостларда толиблар туришипти. Шаҳарда ваҳима йўқ. Толибон йўл ҳаракатини бошқараяпти, улар автомобилларни қидиришаяпти, айниқса, полиция ва армия фойдаланган машиналарни излашаяпти. Бундай машиналарни тортиб олиб ўзлари минишаяпти.
Шаҳар марказида ҳаёт нормал. Автомобиллар анча кам. Аксар дўконлар ёпиқ. Одамлар бугун анча тинч, кеча ҳамма ғазабда эди.
Мен кўчада бир-икки аёлни кўрдим. Уларнинг юзида Ковид ниқоби, бошларини рўмол билан бекитган эдилар. Улар кўчаларда юриб боришар, нимани хоҳлашса, қилишарди, Толибон уларга эътибор қилгани йўқ.
Кўчаларда бирорта мусиқа йўқ. Мен яшаётган меҳмонхона ичкарисида доим музика қўйилган турарди, бугун у ерда ҳам мусиқа овози эшитилмайди. Одамлар қўрқиб қолишган. Лекин шаҳар ўз ҳаётини давом эттираяпти.
Бироқ... аэропортдаги манзара фалокатли эди. Оилалар, болалар, ёшлар, кексалар - ҳаммаси аэропорт томон интилишар, мамлакатни тарк этишга ҳаракат қилишмоқда.
Аэропортнинг асосий дарвозасига яқинлашганингизда оғир қуроллар билан қуролланган Толибонни кўрасиз. Улар ҳавога ўқ узиш билан одамларни тарқатишга уринмоқдалар. Аэропорт ичкарисига кириб олмоқчи бўлаётган одамлар деворларга тирмашмоқдалар, ҳатто тиконли симлар устига чиқишмоқда, давроза устидан ошиб тушмоқчи бўлаётганларни кўрасиз. Ҳар бир одам жон-жаҳди билан аэропорт ичкарисига кириб олишга ҳаракат қилаяпти.
Кобул аэропортидаги тартибсизлик

Сурат манбаси, AFP
Юзлаб афғонлар қочишга уринар экан, Кобул аэропортида камида беш инсон ҳалок бўлгани хабарлари тарқалди.
Америка қўшинлари Кобул халқаро аэропорти устидан назорат ўрнатганини айтди.
Аэропортнинг учиш йўлагида парвозга отланган АҚШ ҳарбий самолётига осилиб олган ва учоқ атрофида югуриб бораётган одамларнинг видеоси Твиттерда тарқалди
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 2
Ҳарбийлар Америка ва иттифоқчи давлатларнинг дипломатлари ва фуқароларини Кобулдан чиқариш амалиётини давом этишмоқда.
Аммо тижорий учоқлар парвози тўхтатилган ва ҳаво қўналғасида юзлаб афғонлар ҳамда хорижликлар қолиб кетишган.
АҚШ ўз элчихонаси ходимларини Кобул аэропортига жойлаштирган.
Сўнгги амалиётларга Америка 6000 нафар ҳарбийларини сафарбар қилган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Толибон: Вазият тинч
Толибон мулозимлари Афғонистондаги вазият тинч эканини таъкидлашмоқда. Уларга кўра, Кобул олинганидан кейин мамлакат бўйлаб жанглар ҳам тўхтаган.
"Бизнинг маълумотларимизга кўра, вазият тинч", деб айтган Толибларнинг исми очиқланмаган мулозими Рейтер агентлиги билан суҳбатда.
Афғонистон ҳукумати якшанба куни президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этиши ортидан қулаган эди.
Якшанба кунги воқеалар ривожи:

Сурат манбаси, Al Jazeera
Толибон: Раҳбарларимиз энди Қатардан қайтишади
Толибон вакиллари Кобулдаги Афғонистон президентининг саройидан "Ал-Жазира" телеканалининг жонли эфирида интервью беришган.
"Раҳбарларимиз тез орада Қатардан қайтишади", дея эълон қилишган улар.

Сурат манбаси, AFP/Getty Images
Афғонистонни тарк этган президент Муҳаммад Ашраф Ғани Фейсбукда пост эълон қилди. Унинг ёзишича, қон тўкилиши олдини олиш мақсадида мамлакатдан чиқиб кетишга қарор қилган.
"Бугун мен қаттиқ танлов билан рўпара келдим. Ёки саройга кирмоқчи бўлган Толибон билан юзма-юз келиш ёки сўнгги 20 йилимни ҳимоясига бағишлаган азиз мамлакатни тарк этиш", деб ёзди Муҳаммад Ашраф Ғани Фейсбук саҳифасида.
"Агар қолганимда сон-саноқсиз ватанадошларим шаҳид бўлишар ва Кобул шаҳри вайронагарчилик билан юзма-юз келарди. Бу олти миллионлик шаҳар учун инсоний фалокатга айланарди. Бутун Кобул ва Кобул халқига ҳужум қилмоқчи бўлган Толибон мени чикиб кетишга мажбур этди. Қон тўкилиши олдини учун чиқиб кетиш афзал деб ўйладим", деб ёзди жаноб Ғани.
Бу материалга кириш имконсиз
Кўпроқ кўринг FacebookБи-би-си ташқи сайтлар мазмуни учун масъул эмас.Охири Facebook пост
Собиқ президент Карзай Кобулда қолганини эълон қилди
Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай Фейсбукда видео эълон қилиб пойтахт Кобулда қолаётганини айтди.
У Толибонга мурожаат қилиб, хавфсизликни таъминлашга чақирди.
"Биз умид қиламизки, бизнинг мамлакатимиз ва пойтахтимизнинг масалалари яхши, тинч йўлда ҳал бўлади", деб айтган жаноб Карзай уч қизи билан эълон қилган видеосида.
"Мен Толибон Исломий Ҳаракати хавфсизлик кучларига мурожаат қилиб, улар қаерда бўлишларидан қатъи назар, инсонларнинг ҳаёти ва мол-мулки хавфсизлигини таъминлашга чақираман. Ҳам ўзимизнинг хавфсизлик кучларимиз ва Толибон кучларига одамларнинг ҳаёти ва мол-мулкларига эътибор қаратишларини сўрайман", деган Ҳомид Карзай.
Ҳомид Карзай 2001 йилдаги АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистони ишғол этганларидан кейин президент этиб сайланган, 2014 йилгача президентлик лавозимини эгаллаган эди.

Сурат манбаси, Facebook/Hamid Karzai
Толибон Кобулдаги Афғон президенти саройида
15 август тунги соат 20 ларда Толибон Кобулдаги Афғонистон президенти саройини эгаллаганини эълон қилди.
Афғонистон ҳукумати билан Толибон ўртасидаги тинчлик музокараларининг икки иштирокчиси айтишларича, икки томон келишувида Муҳаммад Ашраф Ғани президентлик саройи ичкарисида ўтказиладиган ҳокимиятни топшириш маросимида қатнашиши келишилган.
Лекин у ва унинг маслаҳатчилари мамлакатни тарк этганлар.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 3
Рейтер ахборот агентлиги билан суҳбатлашган Толибоннинг икки юқори лавозимдаги вакили айтишича, ўтиш даври ҳукумати мавзусида музокара олиб бормоқчи эмаслар, бутун Афғонистон бўйлаб тўла ҳокимият ўз қўлларида бўлишини истайдилар.
Би-би-си Толибоннинг тинчлик музокарачиси Суҳайл Шаҳин билан боғланган.
Суҳайл Шаҳин айтишича, Кобулдаги одамларнинг "ҳаёти хавф остида эмас".
"Биз Афғонистон халқини, шу жумладан, Кобул шаҳри яшовчиларини шунга ишонтирамизки, уларнинг мол-мулки, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас - ҳеч кимдан ўч олинмайди".
"Биз халқ ва шу мамлакат хизматкорларимиз", деб айтган Толибон вакили Суҳайл Шаҳин.

Сурат манбаси, Getty Images
БМТнинг болалар жамғармаси ЮНИСЕФнинг Кобулдаги сўзчиси Би-би-сига айтишича, Толибон "ЮНИСЕФ идораси дахлсизлигини ҳурмат қилишини" айтган.
Сам Морт айтишича, ЮНИСЕФнинг Кобулдаги идорасига кирган Толибон вакиллари хушмуомалада бўлишган, ва БМТ идораларини қўриқлашни бошлаганлар.
Толибон "биз БМТ қолиши ва фаолиятини давом этиришини хоҳлаймиз" деб айтган.
Сом Морт хоним ЮНИСЕФ Афғонистондаги болалар ва аёлларга ёрдамлашишни хоҳлашини айтган, бир неча кун ичида ўз фаолиятларини қайта тиклашларига умид билдирган.
Президент Ғани Афғонистонни тарк этган

Сурат манбаси, Getty Images
Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистондан чиқиб кетди, дея хабар қилди Миллий ярашиш бўйича Олий Кенгаш раиси Абдулла Абдулла.
15 август куни Афғон ҳукуматининг бир неча вазирлари, жумладан, Мудофаа вазири ва Афғонистон вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ мамлакатдан чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Айрим хабарларга кўра, Президент Ғани Тожикистонга етиб борган.
Кобул вақти билан кечки соат 19 ларда пойтахтнинг бир неча жойларида отишма овозлари эшитилган.
Бу ҳақда маҳаллий одамлар ва Афғонистон Ички ишалр вазирлигига таяниб хабар тарқатди Рейтер ахборот агентлиги.
Гувоҳларга кўра, Кобулга киришда Толибонга деярли қуролли қаршилик кўрсатилмаган, Толибон байроғини кўтариб олган жангариларни пойтахт кўчаларида кўриш мумкин.
Бундан олдин Толибон гуруҳи ўз қўшинлари пойтахт Кобулга кираётганлари, бундан кўзланган мақсад, Афғон ҳукумати полицияси ва ҳарбий кучлари тарк этган ҳудудларда зўравонлик ва талон-тарож олдини олиш эканини айтган.
Ўз баёнотида Толибон зўравонликдан тийилишларини, кимки чиқиб кетишни истаса, уларга хавфсиз йўл очиб беришларини айтган.
Ҳокимиятни тинч йўл билан ўтиш ҳукуматига топширишга тайёргарлик кўрилаяпти, дея хабар қилган Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили.
Кобулда жойлашган давлат нотижорат ташкилотларидан бири видео тарқатган, унда Кобул Қорабоғ деб жойлашган жойидан 40 тача ярадор олиб келингани айтилган.
Ўша жойда Толибонга қарши қуролли қаршилик кўрсатилгани хабарлари тарқалган эди.
Толибонни дастаклайдиган ахборот агентлиги видео тарқатган.
Бу видеода Толибон Афғонистондаги энг йирик қамоқхона ҳисобланадиган Кобулнинг Пули-Чархи қамоқхонасидаги тутқунларни озод этгании акс этган.
Бундан олдин Баграм аэропортидаги қамоқхонада сақланган 5000 ча маҳбус озод қилинганлари, улар орасида Толибон жангарилари, "Исломий Давлат" гуруҳига ўхшаган экстремист қарашдаги жангарилар бўлгани хабарлари тарқалди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар тарқатишича, Президент Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин телефон мулоқотида Афғонистондаги сўнгги вазиятни муҳокама қилганлар.
"Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди", дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.
Британия Бош вазири Борис Жонсон Афғонистондаги вазият туфайли фавқулодда мажлис чақирган.
Рейтер ахборот агентлигининг НАТО расмийсидан иқтибос келтиришича, "НАТО Кобулдаги ҳозирлигини давом эттирмоқда ва шаҳар аэропорти фаолиятини давом эттиришда кўмаклашаяпти".
АҚШ Кобулдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилишни бошлаган.

Сурат манбаси, Getty Images
Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Толибон жангчилари мамлакат пойтахтига кириб келган. Аммо шу соатларда Толиблар тарқатган баёнотда улар ўз аскарларини пойтахтга кирмаслик, Кобул дарвозаларида кутишни буюргани айтилади.
Толиблар айни қарорини Кобулнинг зич жойлашган аҳолисига хатар эҳтимоли билан изоҳлаган.
Хабарларга кўра, Кобулдан кўплаб аҳоли қочишга интилмоқда.

Баёнотда шаҳар хавфсизлиги учун масъулият эндиликда Афғон ҳукуматининг зиммасида экани урғуланади.
Толиблар Афғон ҳукуматидан қудратни тинч йўлда топширишини исташмоқда.
Шунингдек, Толибон Афғонистон халқини мамлакатни тарк этмасликка чақирган.
Баёнотдан англашилишича, Афғонистонда Исломий тузум ўрнатилади ва ҳукумат барчага баробар хизмат қилади.
Аммо Кобулдан келаётган хабарларда Толибон жангарилари шаҳарга кириб, ўз байроқларини кўтариб юришгани айтилади.

Сурат манбаси, Getty Images
Мамлакат президенти Ашраф Ғани айни пайтда НАТО мулозимлари ва АҚШ вакили Залмай Халилзод билан фавқулодда музокараларга киришган.
Аввалроқ, Афғонистон президенти ўз мамлакати "жиддий хавф" остида эканини айтганди.
Толибларга Кобулга томон юришида деярли қаршилик кўрсатилмаган.
Мамлакат жанубидаги Жалолобод шаҳри ҳам қаршиликсиз эгаллангани айтилади.
Шанба куни Толибон Мозори Шариф шаҳрини ҳам босиб олганди

Афғонистон шимоли деярли тўлиғича толиблар қўлига ўтди.
Мозори Шариф Афғонистоннинг Ўзбекистонга чегарадош ягона шимолий Балх вилояти маркази бўлади.
Маршал Дўстумнинг қаерда экани ҳозирча маълум эмас.
Толибон бунгача Афғонистоннинг Туркманистон ва Тожикистон билан ўртасидаги қатор муҳим портлар, асосий назорат-ўтиш нуқталари, савдо ва транзит йўлларини босиб олган.
Орада Ҳайратонга ҳам ҳужум қилган, аммо уни қўлга киритишга муваффақ бўлмаганди.
Жума куни Афғонистон шимолидаги икки қудратли сиёсатчи ва қўмондон сифатида эътироф этилувчи маршал Дўстум ва генерал Атто Муҳаммад Нур Мозори Шарифда биргаликда Толибонга қаршилик ҳаракатига асос солишган.
Икковлон Балхни охирига қадар ҳимоя қилишларини айтишганди.
Вилоятнинг Ўзбекистонга чегарадош икки туманидан биттаси эса, бунгача ҳам Толибон қўлида эди.
Ўтган икки ойнинг ичида жангарилар Балхнинг ҳам аксарият туманларини босиб олишган.
Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги баёноти:
2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўлга олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.
Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.
Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва "Термиз-Ҳайратон" кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.
Бундан ташқари, 14 август кун давомида "Термиз-Мозори-Шариф" темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














