Абдулрашид Дўстум Афғонистон тарихида биринчи ўзбек маршал бўлди

Сурат манбаси, BBC Sport
Афғон ўзбеклари етакчиси, генерал Абдулрашид Дўстумга маршал унвони берилди.
Афғонистон Миллий Ярашув Кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла юзлаб инсонлар иштирок этган йирик маросимда унга мамлакат тарихидаги энг олий ҳарбий унвонни топширди.
Маршаллик рутбасини расман тақдим этиш тантаналари Абдулрашид Дўстумнинг она юрти, ўзбеклар зич яшовчи Жоузжон вилоятида ўтказилган.
Ўзбек қўмондони Афғонистон тарихидаги учинчи маршал бўлди:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Собиқ вице-президент Абдулрашид Дўстум афғон ўзбеклари етакчиси сифатида ҳам кўрилади.
Маршаллик рутбасини олган қўмондон эса ўзини нафақат ўзбекларнинг, балки барча афғонистонликларнинг маршали эканини урғулади.
Афғонистон тарихида бунгача иккита маршал бор эди.
Булар - тожик миллатига мансуб марҳум мужоҳид маршал Фаҳим ва паштун миллатидан бўлмиш маршал Шовалихон эди.
Абдулрашид Дўстум - маршаллик олган илк ўзбек миллати вакили.

Сурат манбаси, Getty Images
Бироқ афғонистонлик қатор ўзбекларнинг айтишича, Абдулрашид Дўстум маршаллик рутбасини жуда қийинчилик билан қўлга киритди.
Айни дамда, унга олий ҳарбий унвонни топшириш маросимига Президент Ашраф Ғани ва ўринбосарлари келмагани айтилади.
Жаноб Дўстум - ўз тарафдорлари наздида қаҳрамон.
Бироқ мухолифлари уни зўравонликда айблашади.
Шу жиҳатдан олганда, Абдулрашид Дўстум ҳам Афғонистон сиёсатидаги зиддиятли шахслардан бири сифатида кўрилади.
Афғонистон ва Ғарбдаги қатор инсон ҳуқуқлари гуруҳлари уни низолар пайти ўз мухолифлари ҳақ-ҳуқуқларини топташ ва зўравонликларга қўл уришда айблашади.
Жаноб Дўстум ва унинг тарафдорлари ушбу айбловларни сиёсий вазиятга асосланганини айтиб, рад этиб келишади.
Россиядан хабарларни йўллаш учун BBCUZBEK.COM нинг Москвадаги мухбири телефон рақами: +7 968 577 57 84 Telegram.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 рақами билан боғланинг.














